📖 Ҳикоялар

Ўз манфаатини ўйлаган Шох

2 дақиқа 3К марта ўқилди
Ўз манфаатини ўйлаган Шох
Қадим замонларда бир подшох ўз шахрида масжид қурдирмоқчи бўлибди. У масжидни қуришда хеч ким на бирор моли ва на бирор бошқа нарса билан ёрдам бермаслигини қаттиқ тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, фақат ўзининг молидан қурдирмоқчи экан...

Шундай қилиб масжид қурилиши хам бошланибди. Масжид қурилиши якунлангандан сўнг, подшоҳ масжид тепасига нақшинкор харфлар билан ўз исмини ёздириб қўйибди.

Ўша кечаси подшоҳ бир туш кўрибди. Тушида самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган номни ўчириб ўрнига бир аёлни номини ёзиб қўйибди. Подшоҳ хавотирга тушган холда уйқудан уйғонибди ва аскарларини ўша масжидга - исми ёзилиб турибдими, йўқми билиб келиш учун юборибди. Улар қайтиб келишгач:

- Ха шоҳим, исмингиз ўзингиз ёздирганингиздек турибди, - дейишибди.

- Ха, бу шунчаки узуқ-юлуқ туш эканда, - деб қўя қолибди подшоҳ...

Иккинчи кечада хам подшоҳ айнан шу тушни кўрибди. Самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган подшоҳнинг номини ўчириб, бир аёлнинг исмини ёзиб қўйибди. Тонгда шоҳ уйқудан уйғонгач, яна масжидга исми ёзилганми йўқми аниқ билиб келишларини таъкидлаб жўнатибди. Улар қайтиб келишгач, исми хали хам ёзилиб турганини айтишибди. Подшоҳ хам таажубланибди, хам жаҳли чиқибди...

Учинчи кечада хам айнан шу туш такрорланибди. Подшоҳ уйқудан уйғонгач, фаришта исмини ёзган аёлни исмини эслаб қолибди. Сўнг шу аёлни топиб келишни буюрибди.
Унинг олдига қари бир мункиллаб қолган аёлни олиб келишибди. Подшоҳ ундан:

- Масжид қурилишида бирор ёрдам берганмидинг? - деб сўрабди.

Аёл:
- Мен қари, ёши катта бир аёл бўлсам. Бунинг устига сизнинг масжид қурилишига: "ХЕЧ КИМ ЁРДАМ БЕРМАСИН!" деган буйруғингизни хам эшитган бўлсам. Қандай қилиб сизга итоат қилмаслигим мумкин? - дебди.

- Аллохнинг номи билан сўрайман, масжид қурилишига алоқадор қандай иш қилгандинг? - деб яна сўрабди подшоҳ.

Аёл:
- Аллохга қасамки, бу масжид қурилишида хеч қандай иш қилмадим, фақатгина...

- Нима фақатгина??

- Қурилиш бўлаётган пайтда масжид ёнидан ўтаётган эдим. Қурилиш ашёлари ва ёғочларни ташийдиган эшакни қозиққа боғлаб қўйишганини кўрдим. Бечора қанча уринмасин ёнида турган челакдаги сувга этолмас, ташналикдан холсизланиб борарди. Рахмим келди, челакни унга яқинлаштириб қўйдим ва у сувдан қониб ичди. Қилган ишим шу ҳолос, - деди аёл.

Подшоҳ эса бошини силкитиб, ҳўрсинган холда:
- Сен бу ишни ХОЛИС АЛЛОХ УЧУН қилгандинг, Аллох бу амалингни қабул қилди. Мен эса бу ишни фалончининг масжиди дейишлари учун қилгандим, Аллох бу ишимни қабул қилмади, - деди.

Шундан кейин подшоҳ, масжид пештоқидаги ўз исмини ўчиртириб, кекса онаҳоннинг исмини ёзиб қўйишни буюрди.

СубханАллох! Наздингизда кичик туюлган хар қандай "ЯҲШИЛИК"ни хам хақир санаманг. Зеро, у сиз учун абадий САОДАТ ЭШИКЛАРИни очиши мумкин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ҳикоялар

Бир ёш йигит ҳикоя қилади

15-август, 20183.1К