Бир ёш йигит ҳикоя қилади
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб-дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, ҳонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил ҳам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ ҳафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим . . .
Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаэрда юрганимни ҳам билолмай, безовталаниб, оҳири меҳрибон онажонимга ҳазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга ҳеч қачон руҳсат бермайман. Сен айтган гапга келсак,мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини ҳам, остини ҳам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди!
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, ҳизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои ҳайр ила ёд олинглар!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!