Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 1-қисм

Ишдан чарчаб келган Шухрат ака мехмонҳона сари йўл олди. Ичкарига мўралар экан, хозиргина мехмонлар келиб кетганини сезди, чунки хали дастурҳон эғиб олинмаган эди. Ўз ҳонасига кирар экан, эшик оғзида Мехри ҳола унга пешвоз чиқди.
-Яҳши келдингизми дадаси.
-Яҳши рахмат,ўзларинг тинч ўтирибсиларми?
-Рахмат, яҳши. Овқат сузаверайми?
-Ха,майли, мен кийиниб чиқай, айтганча, уйга у-бу ким келдими?
-Хая, эсим қурисин, қизимиз Сарвиҳонга совчилар келишганди.
-Ҳўш, кимлар экан?
-Дастурҳон бошида бафуржа гаплашамиз, Сарвиҳон бугун Нортой амасиникига кетган, янгаси чақириб олди.
-Майли, тезроқ бўл, -дея Шухрат ака кийимларини алмаштириб, телевизиор қаршисига ўтирди. Пулътни босиб алмаштирар экан, болалари термулиб турарди. Катта ўғли Файз 9-синфда ўқигани билан телевизиорга , умуман хечнимага қизиқмайди. Аммо икки кичик қизлари сериалларнинг додини беради.
Оила аъзолари билан кечки овқатни қилиб бўлишгач, Мехри ҳола болаларини бошқа ҳонага дарс қилинглар деб чиқариб юборди. Шухрат ака ичига сиғмай сўрай бошлади.
-Совчилар кимлар экан?
-Тўрт махалла нарида тураркан. Дугонамнинг қўшниси эмиш.
-Қизингни қандай танлабди, куёв ўқирмикан?
-Қайдам, ўғиллари ўқимасмиш, Россияга бориб келармиш, оёғини эрга теккиздирмай мақтади ўзиям.
-Қизиқсанда, онаси, қайси совчи бўлажак куёвнинг камчиликлари хақида гапиради, хаммаси мақтаб, тўйдан кейин иситмаси чиқади. Ҳўш, нима дединг?
-Мен сиздан ўтиб нима хам дердим, дадаси билан гаплашайлик,маслахатлашайлик,кейин бир гап бўлар дедим.
-Тўғри қилибсан, бу умр савдоси, адашишга хаққимиз йўқ. Қизимизни ўқишга қўёлмадик, келажагини пуҳта ўйлашимиз керак.
-Куйинманг дадаси, бир гап бўлар,мана бу куёв боланинг расми,йўқ дейишимга қарамасдан ташлаб кетди, -деб Мехри ҳола расмни қўйди. Шухрат ака расмни секин олди ва қаради.
-Ёмон болага ўҳшамайди, яна ким билсин, суртнинг тили борми.
-Қизимизнинг хам ёши йигирма иккига этай деб қолди. Ха деганда совчи келмайди, одамлар обрў ва мансабпараст бўлиб кетган дадаси.
-Куйинма, сизларни хеч нарсага зориқтириб қўйганим йўқ, уч қизим, ўғлим ва сен учун боримн бераман. Қизинг жуда одобли, кўз тегмасин онаси.
-Хааааааа, нимасини айтасиз, дугоналарига ўҳшаб иқинг-шиқингни, пардоз-андозни, бундоқ тузук кийинишниям билмайди. Шунга айтаман,ўзинга қараб юр, уёқ-буёққа юр, сениям йигитлар кўрсин, танишсин, йўқ, билганидан қолмайди, нимамиш, эрсираб қолмадим, керак бўлса ўзлари топишсин, боримча қабул қилишсинмиш. Шу совчиларга рад жавобини бермаслгимиз керак.
-Шошилма онаси, қизингни кўп изза қилма, кўнглини ранжитма, аммо совчилар борасида шошилмасдан йўл тутиш керак,сен эртага бориб, ўша оилани махалласига бориб суриштиргин, сўраб билгин.
-Бир ками изқуварлик қилишим қолган эди.
-Нима, унда кўрмаган, билмаган одаминга ма деб қўш қўллаб топширасанми қизимизни, борасан, тамом, -деб Шухрат ака бироз ғазабланди.
-Майли, борганим бўлсин, фақат сиз ғазабланманг дадаси, -деб дастурҳонларни эғиштира бошлади...
........................
-Ассалому алайкум онажон.
-Ва алайкум ассалом, келдингми Сарвиҳон қизим, янгаларинг яҳшимиканлар?
-Яҳши, рахмат, салом айтиб юборишди.
-Саломат бўлсин, қизим, кел ўтир ёнимга, сенда гапим бор, -деб Мехри ҳола Сарвиҳонни ёнига имлади. Сарвиҳон онасининг ёнига ўтирркан,онасининг нима демоқчилигини сезиб турарди.
-Қизим, қиз бола бировнинг ҳасми, мана кап-катта қиз бўлиб қолдинг, дугоналаринг хам...
-Бўлди, этар эна, фақат дугоналаринг аллақачон турмушга чиқиб, фарзандли бўлиб кетишган деманг, -дея Сарвиҳоннинг кўзларида ёш қалқиди.
-Сарвиҳон, жоним қизим, мен унақа демоқчимасдим, аммо сен хам бизни тушун, отанг билан баҳтингни ўйлаймиз, совчилар тўкилиб келганда хам райингни қайтармай узиб юбордек, мана бир йилдан ошди, совчиларнинг қадами узилди.
-Мен нима қилай эна, совчи келмаса, уйига кириб борайми?
-Унақа дема, қизим,кеча сенга совчилар келишди. Йигит сендан уч ёш катта экан, Россияга бориб келар экан, мошинаси хам бор экан.
-Мошинаси ой кўрсатармиди, эна, қизиқсизда.
-Бир дақиқа чагагингни ўчириб тур, гапириб олай. Ҳуллас, ўша болага сени узатамиз.
-Танимаган, билмаган одамга-я?
-Танмасанг танишасан, ма, ол, бу куёв боланинг сурати. Мен кетдим, махалласидан бориб суриштираман, келгунимча овқат қилиб қўй, отанг ишдан кеп қолади, -деб суратни қўйди-да, совчиларнинг махалласига қараб йўл олди. –Ха, айтганча, йигитнинг исми Илёс, эсингдан чиқмайди-я, -деб қўшиб қўйди. Сарвиҳон бу сафар онасининг райини қайтаролмасди, чунки унга аллақачон бошқалар қариқиз сифатида қарай бошлаган эди. Чунки қишлоқларда қизларни ўн саккиз ёшлигидан турмушга бериб юборишар эди. У суратни олиб, бўлажак куёвга назар ташлади. Келишгангина кўриниб турган йигит суратда жилмайиб турарди. Сарвиҳон бир муддат тикилиб, ичидан бир ўй ўтди, “Қизиқ, шундай келишган бола нима учун халиям уйланмаган, ё менинг тақдириммикан”, -деди-ю, ўзининг хаёлидан ўзи уялиб,юзлари дув қизарди, аммо юзида ажиб бир табассум мавжуд эди...
.....................
Мехри ҳола куёвбола яшайдиган махаллани қидириб топди ва кўчадан дуч келган биринчи аёлдан суриштиришга тушди:
-Кечирасиз, опа, мумкинми сизни?
-Ҳўп, гапиринг.
-Опа, шу махаллада Гулнор исмли аёл бор, оиласини танийсизми?
-Ха, Шавкат аканинг оиласиними? Танийман, тинчликми ўзи?
-Ҳавотир олманг, шунчаки ўша оила ўғлидан қизимга совчи бўлиб борган эди. Ўшанга бир сўраб-суриштирай дегандим, ўзингиз биласизку,танимаган, билмаган оилага қиз бериб бўлмайди.
-Энди синглим, бу аввало тақдир.
-Шундаям сўраган яҳшида, оиласи қандай оила?
-Бир нима дейишим қийин, яҳшиси сиз яқин қўшниларидан сўранг, мен яҳши билмайман, билганим шуки, Гулнорҳоннинг сал жахли тез, яна билмадим.
-Майли, рахмат опа.
-Ҳўп синглим, фақат яҳшилаб суриштиринг, умр савдоси ўйинмас, -дедию йўлида давом этди. Мехри ҳолани нотаниш аёлнинг сўнги сўзлари бироз кўнглига ғашлик солиб қўйди…
Махалладан сўраб-суриштириб куёвболанинг ён қўшнисининг уйини тақиллатди. Эшикни бир ёш жувон очди ва Мехри ҳолани кутиб олди.
-Келинг ҳола.
-Қизим, яҳшимисиз?
-Яҳши,рахмат. Ўзингиз яҳшии? Киринг уйга.
-Рахмат, мен бирровга келдим, шу Шавкат аканинг оиласи хақида суриштириб келгандим, қизимга совчи бўлиб боришган, фақат тўғрисини айтинг, илтимос, оиласи қандай оила?
-Ҳола, нима десам экан, ўғли яҳши бола, фақат… нима десам экан…
-Яширмасдан айтаверинг, нима гап?
-Гулнор опанинг ҳарактери энгилроқ. Аммо оиласи ўзига тўқ яшашади.
-Ҳўп, майли рахмат, мен борай, -деб Мехри ҳола махлладагиларнинг яна бир нечтасидан сўраб суриштирди. Аксарият одамлар оиланинг ўзига тўқлигини айтиш билан баробарда куёвнинг онаси Гулнор опа хақида бирдек жавоб, ҳарактери энгил, бироз жанжалкаш эканини айтиб ўтди, айниқса, ўша биринчи опа «Яҳшилаб суриштиринг» деган гапи унинг қулоқларидан кетмасди. У шуларни ўйлаб, уйига қайтиб келди…
……………………
-Дадаси,суриштириб келдим.
-Ҳўш, нималар дейишди?
-Оиласи ўзига тўқ дейишди, аммо Гулнор опанинг ҳарактери энгилмиш.
-Унда нима қиламиз.
-Билмасам, шу совчиларга хам рад жавобини берсак, қизимизни яна бир марта чўктирган бўламиз, шундоғам кечалари баъзида йиғлаб чиқади.
-Унда қизинг билан гаплаш, йигит билан учрашсин, ёшларнинг ўзига қўйиб берайлик. Гулнорҳонниям кўролмайдиган бордир, хозир нима кўп, ўзига тўқ оилаларни кўролайдиганлар кўп. Эртага совчилар билан боғлан, йигит билан учрашсин, бу умр савдоси, бунда уялиш керакмас.
-Ҳўп, айтаман, айтганча, негадир совчиликка куёвнинг онаси келмади, ҳоласи ва аммаси келибди. Гулнор опанинг ишлари кўпмиш, улар агар биз рози бўлсак, улар тўйни икки хафтанинг орасида ўтказиворармиш, куёвбола эса уч ой ўтиб яна Россияга ишга кетармиш.
-Буёғибир гап бўлар, аввал ёшларнинг қарорини кутайлик, -дея улар ўзаро маслахатлашиб олишди…
………………..
Эрта тонгдан учрашув тарадуди билан банд бўлган Сарвиҳон хали хамон хаяжонда. Туни билан мижжа қоқмасдан хаёлар оғушига чўмган қизнинг хаёлида номаълум йигит яшар эди. Хали куртак ёзиб ўлгурмаган мухаббат дараҳтининг сояси уларнинг оловли қалбига ором бағишларди. Хаёлот ботқоғига ботган Сарвиҳонни онасининг тергашлари ўзига келтирар, унга вақт тобора яқинлашётганини эслатиб шундоғам энтикиб бораётган юракларини янада энтиктирарди.
-Хой қизим, бўласанми ёки йигитнинг кутиб-кутиб қайтиб кетишини ҳохлайсанми?
-Эна, бораманда ўша учрашувга, кутса кутар, беш-ўн минут кутса нима бўлибди.
-Ха сен қиз, шу бемалоллигингни деб доим дугоналарингдан орқада юрасан.
-Уфффф, яна шу гапми, бормайман учрашувингизга.
-Сочингни юламан, бормай кўрчи, -деб ташқарида юрган Мехри ҳола кўзгунинг олдида турган қизига жаврарди. Сарвиҳон кўзгуда ўзини яна бир бор тафтиш қилиб, учрашувга отланди. Мехри ҳола ховлида қизини учратиб қолди ва бир муддат тикилиб қолди, умуман пардоз-андоз қилмайдиган қизининг бироз ўзига оро бергани хам уни хусну жамолини очиб юборган эди.
-Вооооооййй, қизим, ўзингмисан?))), -хайрат билан боқди онаси.
-Уялтирманг, -дув юзлари қизарди Сарвиҳоннинг)).
-Маликалардек очилиб кетибсан, шундай чиройинг бор экан, нега буни вақтлироқ кўз-кўз қилмадинг, -деди хазил аралаш онаси.
-Кеч бўлди дейсизу яна ўзингиз гапга солиб ўтирибсз-а эна? Борайми ё иккаламиз дидиёлашиб тураверамизми?
-Бооор, борақол жоним болам, баҳтинг очилаётгани рост бўлсин, шундай баҳтли бўлгинки, дугоналаринг…
-Энаааааа, мен кетдим, биламан, дугоналарим оилали, бола-чақали, -деганча эшикка қараб йўл олди , Сарвиҳон…
………………………….
Унча катта бўлмаган ҳиёбон, боғ… Атрофда элас-элас шамол, кеч кузнинг ҳазонли кунлари, дараҳтлар аллақачон баргларини тўкиб, осмонга қор элчилари қарғалар келиб бўлишган. Қўлида ўртача гулдаста билан Илёс у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан у ёққа юриб, Сарвиҳонни кутар эди. Секин қадам ташлаб Сарвиҳон Илёс томон кела бошлади, нигохини эрга қадаганча секин қадамлар ташлаб, йигит томон келаётган қизнинг ибоси бу пайтда икки карра гўзаллашиб борарди. Нихоят юраклар орзуқиб кутган онлар, кўзлар кўзга туташуви, киприкларнинг мухабат нишини отишлари, лабларнинг хаяжондан титраши, юракларнинг тез ва шиддатли уруши…
-Ассалому алайкум, -юрак ютиб салом берди Сарвиҳон.
-Ва алайкм ассалом. Яҳшимисиз Сарвиҳон, -дудуқланди Илёс.
……… (Сарвиҳонда жимлик ва хаяжон)
….ММММ , нимайдия, халиги, ха, айтганча, мана бу гуллар сизга, -хаяжондан қалтираётган Илёс гулни Сарвиҳонга тутқазди. Сарвиҳон қўлларини охистагина Илёс томон узатди, ўшандагина тафтли бармоқлар илк бора бир-бирига сониялар орасида талпинган эди.
-Рахмат…
-Яҳши, и йўғе, арзимайди. Юринг, бирон жойга ўтирамиз, -деди Илёс ўриндиқларинг бирини кўрсатиб, чунки атрофда на кафе бор, на бошқа. Улар ўриндиққа омонатгина ўтиришди. Икки ёш беш дақиқаларча жим ўтиришарди. Нихоят, бу сукутни Илёс бузишга куч топди.
-Мен Илёсман,ёшим 24 да. Уйланмаганман, аммо энди вақти келдими ё билмадим, аммо вақти келди менимча, сиз нима деб ўйлайсиз?, -деди Сарвиҳонга. Кутилмаган саволдан гангиб қолган Сарвиҳон ялт этиб Илёсга қаради. –Ууууузз..уззрр, бунақа демоқчи эмасдим, оила қуриш вақтим келди, шунга сизни менга олиб беришмоқчи, аниқроғи сизга уйланмоқчиман, -деди талвасаланиб Илёс. Илёс хали шу вақтгача бир қизнинг қўлини тутиб кўрмаган, халол, мард ва жуда ҳокисор йигит эди. Унинг кўриниши хар қандай қизни ўзига жалб этишга қодир, ўтли нигохлари, баланд бўйи, қомади, ҳуллас, алп йигитдек ҳушсурат эди. Қизиғи бир жойда, нима учун шундай йигит ўзидан бор-йўғи икки ёш кичик қизни-Сарвиҳонни танлади, аниқроғи танлаб олиб беришмоқда. Сарвиҳондан хам ёш ва гўзал қизлар Илёсга жон тегиб тегишга рози бўлиши кўриниб турарди. Мехри опани мана шу нарса жиддий ўйлантираётган эди…
-Мен отам ва энам айтган ва ҳохлаган йигитга турмушга чиқаман, улар рози бўлишса бўлди, деди Сарвиҳон. Аввалари уни ўпоқ, буни сўпоқ деб бахона қилган қиз хам Илёснинг кўринишидан сўнг унга орқавотдан розичилик бериб қўйган эди. Илёс хамон эрга тикилиб турган Сарвиҳонга боқиб, унинг ўтли ва чиройли кўзларига, юзига қараб хаёлотга чўмиб кетди.
-Унда мен аммамларни яна жўнатаман, -деб ўзаро сухбатлашар эди. Уч соатга яқин улар ўзаро сухбатлашиб, бир-бирини маълум даражада ўрганишган эди, хар иккаласида хам истак ва ҳохиш пайдо бўлди…
Кетар чоғда Илёс Сарвиҳонга:
-Биласизми, Сарвиҳон, нима бўлганда хам сиз яҳши қиз экансиз, оила бу ўйинчоқ эмас, уни қуриш эмас, қургандан кейин мустахкамлаш , хар ҳил майда нарсаларга эътибор бермаслик керак, нима бўлганда хам мен сизни авайлаб-асрашга ваъда бераман-дедию йўлига равона бўлди. Илёснинг сўнги сўзлари Сарвиҳонга катта далда бўлган эди…
……………………..
Икки томон келишиб, икки ёшнинг бошини бириктириш мақсадида фотиха кунини хам белгилашди. Орадан уч кун ўтиб икки томондан қариндошлар эғилишиб фотиха тўйини бошлаб юборишди. Бу орада икки ёш эттинчи қаватларда учар, бетиним телефон орқали узодан-узоқ сухбатлашарди. Фотиха кунининг эрталаби Сарвиҳонларнинг уйида байрам, қуда тарафдан мехмонлар келишади, энг асосийси умуман кўриниш бермаган «ноёб» инсон-қайнона келиши керак. Хамма ҳизматда, кимдир дастурҳон тайёрласа, кимдир чой қайнатяпти, кимдир овқат пиширяпти, ҳуллас, тайёрганлик авжида.
Келишди –келишди, бўлди-ю, ҳонадон эгалари кўчага чиқишди, машиналарда куёв тарафдан қудалар келишибди. Мехри ҳоланинг оғзи қулоғида, у, нихоят қизини турмушга беряпти. Қудалар бирин-кетин саломлашиб, ховлига кира бошлашди. Мехри ҳола улар билан қуюқ сўрашгандан кейин ичкарига бошлади. Ўта шинам бўлмаган ҳоналарга жойлашган қудалар ҳонага разм сола бошлашди. Қизиқ, ким Илёснинг онаси бўлса? Мехри ҳола аёлларга назар сола бошлади. Деярли, барчаси нотаниш, фақат совчилардан ташқари.
-Ҳуш кепсизлар, қани дастурҳонга мархамат.
-Ҳушвақт бўлинг эгачи.
-Айбга буюрмайсизлар, куёвнинг онаси қай бирингиз,нихоят сўради Мехри ҳола.
-Мен куёвнинг онаси.
-Ха-я, қудажон, яҳшимисиз?
-Қанақа қудажон? Махалламга бориб эшикма-эшик суриштириб, номимни қора қилиб яна қудажон дейсизми?, -деди Илёснинг онаси Гулноропа. Бу жавобдан хайратга тушган Мехри ҳоланинг устидан бир челак човуқ сув қўйиб юборгандек бўлди.
-Халиги… Мен, шунчаки суруштирдим, танимасам, билмасам, бунинг нимаси ёмон қуда?
-Ҳудди қизингиз маликаю сиз суриштиринг. Менку совчилага қўшилиб келай дедим, қўйишмади. Яшашларингизам яҳшимас, мени алдаб кўндирди. Боламнинг баҳтини берсину, аммо тенгимиз эмассизлар,деди Гулнор опа.
-Хой, жим, бўлди қилинг, уни ниқтади ёнидаги қудалар.
-Хой эгачи, узр, ҳафа бўлманг, Гулнорҳон ўзи жудаям мехрибон аёллар, фақат эрталаб уйида бироз ҳафалашув бўлди, шунга кайфияти йўқ, -дея ювган киши бўлди. Сувга тушган латтадек бўлиб қолган Мехри хола ҳонадан чиқар экан, аторфдаги тўй унга татимасди, Гулнор опанинг захарҳанда гаплари унинг миясидан кетмас, тинмай айланарди. У эрини бир четга тортиб бўлган воқеани айтиб берди.
-Э, шунга шунчами? Ха совчиликка олиб келмаганига дили оғригандирда. Кел, қўй онаси, қизимиз ҳурсанд, куёвни мақташяпти. Бўлар иш бўлди, энг ёмони фотихаси бузулибди деган гап, буёғи Ҳудодан деди Шухрат ака… Аммо Мехри ҳоланинг ичига катта ғам, қайғу тушган эди, бу хам бўлса қизининг қайнонасининг гаплари…
……………………..
Орадан кунлар ўтиб, ноябрнинг йигирмаларида Илёс ва Сарвиҳоннинг тўйлари хам ўтди. Сарвиҳонинг оналари қизини ўзга уйга келин қилиб олиб келишиб, унга баҳт тилаганча уйларига қайтиб кетишди. Хаммаси ўшандан бошланди. Сарвиҳонинг мурғақалбига катта олов, ғам ва дард кириб бордики, у оҳир- оқибат хаётнинг синовларини кўра бошлади…
Тўйдан эртаси эрталаб Сарвиҳон ховлиларни супуриб, эрталабга чой қўйишга тушди. Уйда катта келин, бир қайнсинглиси-6 синфда, икки қайнукалари, қайнона ва қайнота яшашар эди. Хали қайноналар дастурҳон бошига йиғилмаган эди, Сарвиҳон қайнаган чойни плитадан олиб, чойнакка қуруқ чой солди ва устидан иссиқ сувни солди. Ша пайт қайнонаси Гулнор опа келиб қолди.
-Ассалому алайкум аяжон (таъзим қила бошлади Сарвиҳон).
-Ва алайкум (ўта қўпол овозда), келинпошша менга ортиқча мулозаматингнинг кераги йўқ, -деди жеркиган охангда. Тўсатдан сансираб ушқирган қайнонасининг совуқ нигохи Сарвиҳонни эсанкиратиб қўйган эди. –Келин, мени эшит, сени аммалари топиб беришган, мен сендақа зоти пастлар билан қуда бўламан деб кўзим учиб турмаганди, ўғлим бир йигит, гулдек қизлар тегади, сендек қари қиз унинг тенгимас, агар шу ҳонадонда ўни
гулдек қизлар тегади, сендек қари қиз унинг тенгимас, агар шу ҳонадонда ўниб-ўсай десанг, айтганларимни қиласан, тўйга қанча ҳаражат қилганимизни сен қаёқданам билардинг, -деди дастурҳон бошига ўтирди. Бу орада оиланинг бошқа аъзолари хам келиб жойлашди, хамма дастурҳон бошига йиғилгач, Сарвиҳон ҳонасига кириб қайнонасининг илк «Сюрприз гап»ларидан алам билан йиғлай бошлади. Ширин орзулар устига қурилган оиласи, хали хам ишонолмаётган келишган турмуш ўртоғи бир сония орасида ҳудди ўшалмас орзу, саробга айланган хаётдек эди. Унинг илк келинлик куни қон йиғлаш билан бошланди, аммо бу интихо (тугаш) мас, ибтидо (бошланиши) си эди. Уни хали олдинда минг машаққат ва азоблар кутар эди..

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!