📖 Ҳикоялар

Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 3-қисм

9 дақиқа 3.5К марта ўқилди
Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 3-қисм
Кун тушдан оғиб, кечга қараб йўл олган бир махал. Қиш кунлари кунлар қисқа,тунлар узун. Ха деганда тушлик вақти, эғиштириб бўлар–бўлмас кечки овқатга уннаш керак. Сарвиҳон кечки овқат тайёрлаш мақсадида ошҳонага йўл ола бошлади. Ёш келинларнинг бирдан бир катта муаммоси нима овқат қилишда. Сарвиҳон бу тарафдан хам хам омади чопмаганлардан, чунки қайнонасидан сўраб боши балога қолади. Илк овқат воқеасига бир тўҳталсак.

Келин бўлиб келганига икки кун бўлганди. Сарвиҳон кечки овқатга нима тайёрлашни сўраш мақсадида қайнонасининг олдига борди.

–Ая, нима овқат тайёрлай?
–Билганингни қилавер, гўшт бор, ширин чиқмаса нўноқлигингдан, –деб жеркиб берган, шу–шу бошқа овқат борасида қайнонасидан маслахат сўрамайдиган бўлган. Мана, бугун хам овқат қилиш махали Сарвиҳоннинг ичига ола мушук кириб, жойлашиб, тирнай бошлаган. Чунки хар овқатдан бахона, камчилик топишга уста бўлиб қолган Гулнор опа Сарвиҳонга қандай қилиб бўлмасин босим ўтказиш пайида. Хеч айб топмадими овқатнинг туридан айб қидириб бошлайди. Ош бўлган куни шўрва ичкиси келганини айтиб бақирса, шўрва бўлган куни ош эгиси келганини айтиб келинига азоб беради.

………………………..

Қўлида қола элим ҳалта (салафан пакет) кўтариб келган Илёс тўғри ўз ҳоналарига йўл олди. Буни деразадан кузатиб турган Гулнор опа ўғлининг ғалати харакатини кузатиш ва қора элим ҳалтадаги нарсанинг нима эканлигини билиш мақсадида хар доимгидек жойи–келин–куёвларнинг ҳонаси деразасининг ёнига ўтириб олди ва уларни пойлай бошлади.

Илёснинг ҳонасига кириб кетганини ошҳонадан кузатиб турган Сарвиҳон югуриб орқасидан кириб келди.
–Келдингизми бегим?, –хол сўради Сарвиҳон.
–Хмммм, бегиммиш, ичидан пишган писмиқ, –ичида тўнғиллади Гулнор опа.
–Келдим, мана бу сенга, –дея қўлидаги қулупнойлар солинган элим ҳалтани узатди. Сарвиҳон ҳалтачани очиб ичидаги қип–қизил бўлиб товланиб турган қулупнойларни кўриб севиниб кетганидан ўзида йўқ эди. Чунки унинг бутун иштахаси фақат қулупнойни талаб қиларди, бу эса ҳомилага фойда эди.
–Вой бегим, катта рахмат. Ҳудди эндигина узулгандек турибди. Айтганча, хозир қулупнойларнинг вақти ўтган, қаэрлардан топдингиз, нарҳиям осмон бўлса керак–а?
–Сен узумини эгинда, боғини сўрама, ана, сандиқчанга солиб қўйгинда уч–тўрт донадан эгин, –овозини пасайтирди Илёс.
–Ҳўп бўлади ўзимнинг мехрибоним, –дея Сарвиҳон хам овозини пасайтириб, эрининг юзидан чўлп этиб ўпиб қўйди. Буларнинг барчасига бевосита гувох бўлиб турган Гулнор опа ўзига сиғмас даражада қизишиб кетди ва ўзини тутиб туролмасдан важохат билан сапчиб ўрнидан турди–да, деразадан ичкарига бошини суғиб, икки ёшга бақира кетди:

–Эр бўлмай хар бало бўл лапашанг, онанга, сингилларинга бир марта олиб келмаган қулупнойни қишнинг қоқ ўртасида мана бу ойимчанга олиб келдинг, –дея оғзидан хақоратлар ёғила бошлади.
–Эна, тушунсангизчи, келинингиз шунга боши қоронғу бўлибди, олиб бермасам ҳомлага зарари бор дейишганку, –деди Илёс ўзида куч топиб.
–Мен хам туққанман, бир эмас тўрттани туққанман, аммо биронтангда нағма қилмаганман. Чунки бизнинг кўзимиз тўқ бўлиб, хеч нарсага зориқмай, ўсганмиз. Мана бу гадойинг нафсини тиёлмасдан сенга қулупнойни бахона қилибди, биласанми хозир бунинг килоси қанча туришини? Қулупнойни энди кўраётгандир бу қурумсоқинг, –деб Сарвиҳонни яна камситишга тушди. Буни кўтаролмаган Сарвиҳон кўзларига ёш олиб, элим ҳалтани олиб қайнонасининг олдига қўйди.

–Олинг, олинг ая, эмаганим бўлсин, олиб бориб энгизлар, фақат… фақат ота–онамни камситишни бас қилинг, биз гадой бўлиб бирон марта бировнинг ховлисига ош–нон тиланиб бормадик, топганимизга шукур қилиб яшадик, бизда мол–дунё кўп бўлмаса хам файз кўп, –деб йиғлай бошлади азоблардан бўйнигача тўлиб борган Сарвиҳон.

–Хооооо, файз кўп дегин, ўша файзинг қорнингни тўйғазмайди, бу эрда сенинг фикрингни хеч ким сўрамади, ўғлимнинг устига чиқиб олдинг, уни эговлаб, бўйнидан ип ўтказишни бас қил, –жазавага тушди қайнона.

–Бўлди, тортишмангизлар, эна, сизга қулупной керакми? Ана, олдингизда турибди, олинг, бошқа олиб келмайман. Жанжални эғиштирингизлар, шундоғам жанжалдан тўйиб кетдим.

–Хаммасига мана бу супургинг айбдор, илондек тўлғониб сени ўзига бўйсундириб олди.

–Этар, эна, бўлди дедим. Шуям бировнинг боласику, нега бунча уни қийнайсиз, шунча вақт чидадим, онам деб хурматингизни қидим, бугун сабрим тўляпти тушундингизми? Мен биров учунмас, ҳотиним ва болам учун олиб келгандим қулупнойни, сизам онасиз, аёлсиз, буни мендан хам яҳши биласизку, нега тинч хаётимизга захар соласиз, қачонгача эна, –ўзини тутиб туролмади Илёс.

–Кўрнамак бола, сен ўз онанга бақирдингми? Шу манжалақи ҳотинингни деб менга тик боқдингми? Хе, бола, қарғишимни олма, кўкармайсан, билдингми, кўакрмайсан, –овози титради Гулнор опанинг.

–Аяжон, илтимос, ўғлингизни қарғаманг, мана мени қарғанг, фақат ўғлингизни қарғаманг, хамма айб менда, менда аяжон, –деб зорланиб йиғлашга тушди Сарвиҳон. –Қулупнойни мен тайинлаган эдим, уни мен эйман деб тайинлаган эдим, ўғлингизда айб йўқ аяжон.

–Иккиюзламачи, сен ўғлим билан менинг орамизага қора девор тушурдинг, сенинг касофтангни деб уйимда хар куни жанжал, халоватимизни ўғирладинг зоти пас, афтинг қурисин, –деб элим ҳалтадаги қулупнойларни олиб Гулнор опа ўз ҳонасига равони бўлди…

–Қачонгача, қачонгача бегим, мен тамом бўлдим, сабрим қолмади, сабрим қолмади, –деб ўксиб йиғлай бошлади Сарвиҳон.

–Йиғлама, йиғлама жоним, хали хаммаси яҳши бўлади. Янги ховли қуриб бу ховлидан кўчиб чиқиб кетамиз, мен, сен ва фарзандларимиз бир бутун оила бўлиб яшаймиз. Ўшанда бу кўргуликларинга нуқта қўйилади. Онамнинг уйига мехмон бўлиб келамиз, ўшанда қадрли бўлсак ажабмас, –деб Сарвиҳонни бағрига босиб, сочларини силай бошлади. Бу сўзларгина Сарвиҳонга яшашга куч берарди. Уни фақат шу сўзлар ушлаб турарди бу ҳонадонда.

–Қулупной эгим келганди, томоғим тушди, хаммасини олиб кетди, –йиғисини тўҳтата олмади Сарвиҳон.

–Хали ўзим яна олиб келиб бераман. Онамга тенг бўлиб жанжаллашиш бефойдалигини биласанку, –деган хам эди Нурия синглиси косада қулупной олиб келиб қолди. Хали 6–синфда ўқиганлиги боис унча нарсаларга ахамият бермайдиган қизча эшикни тақиллатмасдан кириб келди.

–Ака, мана буни янгам эсинлар экан. Қорнидаги жиянчамга катттттааааа фойда экан, –деди Нурияҳон.

–Ким бериб юборди Нурия?, –хайрат билан сўради Илёс.

–Энам берди. Айтдиларки, янгам уйга чақалоқ олиб келар экан. Аммо янгам шуни бахона қилиб ишламай ётиб олмаслиги керак экан, отамга айтди, –деб барча гапларни етказиб келди қизча.

–Рахмат дегин энамга, сенгаям рахмат, мана бу сенга, –дея икки дона қулупной узатди.

–Йўқ, мен эмайман. Энам эманглар, янганга булар деб хаммасини музлаткичга солиб қўйди, биронтанг тегманглар, бўлмаса таёқ эйсанлар деб уришди, –деб бўлган гапларни айтди.

–Олинг Нурия, олинг энг, ширин экан, –деб Сарвиҳон қулупнойларни қайнсинглисига эдира бошлади. –Ширинмикан?

–Хаа, ширин экан.

–Ана бу бошқа гап, –деди Илёс синглисига жилмайиб.

–Рахмат, –деб Нурия ҳонани тарк этди. Илёс ва Сарвиҳон кутилмаган воқеадан гангиб, на ҳурсанд бўлишини, на ҳафа бўлишини билмай қолишди. Хартугул бу шунча кунлардан буён Гулнор опанинг илк яҳши тарафга ўзгариши эди. Харқалай у–она, у хам боланинг азиз неъматлигини яҳши билади. Балким бу мехрибончилик фақатгина келинининг қорнидаги боласи учундир, аммо барибирам яҳши тарафга бир қадам ташланган эди. Келин–куёв шуларни ўйлаб кўнгли бироз ҳотиржам бўларди…

……………………….

Мухаммад Юсуфнинг шундай мисралари бор…

Ёмон кунлар бир кун,
Яҳши бўлар–у,
Ёмон одам яҳши
Бўлмас хеч қачон…

Қон билан кирган феъл–атвор жон билан чиқар. Гулнор опанинг бу мехрибончилиги дақиқаларгача чўзилди, ҳолос. Аслида, у ўғлининг айтган гапларига аччиқ қилиб қулупнойларни, хатто болаларига эдирмай захарига шу эсин қабилда музлаткичга солиб қўйган экан. Буни Илёс ва Сарвиҳон кечки овқат вақтидагина билишди. Оилавий овқатланиш махали Гулнор опа Шавкат акага гап солиб қолди.

–Бошимда эрим бор, эрдай бўлиб сизам мен ва болаларига хеч замонда қулупной олиб келмагансиз. Ўзим бориб олиб келсам бор, бўлмаса йўқ.

–Шу масалани яна очма ҳотин. Олиб келса келнинга олиб келибди, бегонагамаску, набиранг учун фойдали экан, нима қилибди олиб келса? Менам сенга анор олиб келганим эсингдан чиқдими? Илёсга бошқоронғу бўлганингдаям айнан январ ойи эди. Сени кўнгли ўксимасин деб онам рахматлик мени қўярда қўймай пойтаҳтга юборганди анорга. Ўшанда хозиргидек бозор ривожланмаган бир пайтда онам сенга деб мени юборганди, ўшанда бир каропка анор олиб келгандим, онам эса хаммасини сенга эдиргани эсингдан чиқдими? Нега шуларни эсламайсан–а онаси, –дея куйинди Шавкат ака.

–Мен келинингизга ўҳшаб писмиқ ва гадой эмасдим, боримни ўртага қўярдим, мана бунингиз бугун қулупнойларни сандиқчамга яшириб эб юраман деди, безбет, ўғлим хам унга шалпайиб қўшилиб ўтирибди эркак бўлмиш.

–Э–ээээ, сенгами, Ҳудо бас келсин–эээ, овқатниям захар қилдинг, –деб Шавкат ака ўрнидан туриб кетди. Илёс ва Сарвиҳон буларнинг барчаси сароб эканлигини англаб, ичидан узилди…

……………………..

Кун ботади, тонг отади, кунлар изидан кунлар ўтади. Сарвиҳоннинг ҳомиласи хам тўрт ойни қаршилаб қолган. У бу ойлар орасида не бир кунларни кўрмади, хатто ҳомила тушиб қолиш даражасигача борди, қайнонасининг шарофати билан у ўн кунлаб ота–онасининг уйида кўрпага миҳланиб ётиб қолди. Совуқнинг кунида кир ювиш, иссиқ тандирда нон ёпиш, оғир юмушларни қилиш Сарвиҳоннинг бўйнида эди. Қайнона бўлмиш ёрдам беирш нари турсин, аксинча, ҳомиласидан сўнг унга юмушлар сонини кўпайтриди, ниманмиш, қанча харакат кўп қилинса, ҳомила шунча соғлом бўлармиш. Бу нарса ўз кучини кўрсатиб, ҳомланинг тушиб қолишига бир бахя қолди, аммо Илёс ҳотинини онасининг уйига олиб бориб, то соғайгунча олиб келмади. Чунки онаси уйда унга берахмларча иш буюрар, ҳомласи хақида буткул қайғурмас, ха деганда ўзини мисол келтирарди. Мехри ҳола қизининг бу ярим ялтироқ, ярим қорамтир баҳтидан қайғуда эди. Қудасининг ҳурмача қилиқларию қизига бераётган азобу ситамларини билса хам бир оғиз гапиришга ботинолмасди. Оғзи полвон Гулнор опа қудаларини умуман писандга илмас, рўй–рост қилиб гадойлар деб жаврарди. Аслида, Шавкат ака хам қудасидан унча бойроқмас, уй–жойини хисобга олмаганда, шуни хам Илёснинг Россияга боргани шарофати билан қуриб олган. Бўлмаса Шавкат аканинг иши уйни тебратиб туришга этади, ҳолос. Гулнор опа эса уйда, бекорчи. Унга кибр отасининг ховлисидан ўтиб келиб мерос қолган, чунки Гулнор опанинг отаси ўз даврининг бардам одамларидан эди.

………………………

Март ойи… Бахор, дилларга мухаббат уруғини сочиб, ўзининг ёмғирли тунлари билан уруғларни ўлкан дараҳтга айлантира оладиган мў'жизакор фасл. Бунда бутун борлиқ янгитдан чирой очиб, бутун табиат ҳудди энди туғилган чақалоқдек покизага айланади. Дараҳтлар куртак ёзиб, бутун хаётини бошидан бошлайди. Адирларни айтмайсизми, сарғайиб тупроққа айланиб кетган адирликлар бир зумда яшиликка бурканади. Ана табиат мў'жизаси, бутун борлиқ янгиланади, қанийди… Қанийди инсон қалби хам бахор келиши билан ҳудди табиат сингари эски хаётини ташласаю янгитдан чирой очса, яшнаса, яйраса. Балким ўшанда Гулнор опадек қайноналарнинг қалбига илиқлик кириб, яҳши томонга ўзгарса. На яҳши сўз, на ёмон сўзни ёқтирадиган Гулнор опа ўзининг ҳурмача қилиқларини хеч ташламасди. Бу орада Илёснинг Россияга кетиш вақти хам бўлиб қолган эди. У хамрохлари билан бирга сафарга кетиш тараддудини бошлаб юборди. Бу эса Сарвиҳон учун аламларнинг ибтидоси эди. У қанчалик ялинмасин Илёсни бу йўлдан қайтара олмасди.

–Бегим, қўйинг, Россияга борманг. Ўзимиздаям иш кўпку, ана қанча одамлар ўзимизда ишлаб рўзғор тебратишяпти.

–Мен жўраларимдан айрилиб шу эрда ишлашни ҳохламайман. Кейин машинам хам анча эскириб қолди. Уни янгисига алмаштиришим кераки.

–Бегим, аҳир…

–Бўлди, бўлди жоним, узоғи билан саккиз ойда келаман. Сен унгача менга қўчқордек ўғил туғиб берасан. Мен келиб икковларингни бағримга босаман. Хали хаммаси яҳши бўлади, –деб Сарвиҳонга тасалли берди. Сарвиҳон кўзидаги маржон ёшларини юзига томизиб бу ойлар мобайнидаги қора кунларининг қай даражада ўтишини ўйларди. Илёс кетса унга суянчиқ йўқ, бутун куни қайнонасининг зуғумига боғланади. Неча марта кўнглини олай деб ширинсўзлик хам қилди, барибир бефойда. Хаётда шундай оналар хам, қайноналар хам учраб туриши, афсуски муқаддас оилаларнинг илдизига болта уради…

……………………….

Куни келиб Илёс сафарга жўнаб кетди. Жўнаб кетишидан олдин Сарвиҳон уни қўйиб юбормаслик учун махкам бағрига осди, аммо бешафқат вақт уларни айирди. Илёс Россияга, Сарвиҳон сукунат қаърига йўл олишди. Гулнор опанинг кейинги қилиқлари Сарвиҳонга қандай кунлар солишини вақт давомида билиб оласиз…

Учинчи қисм тугади. Ана энди воқеларнинг кескинлашувига этдик. Сизлардан ўша ўша илтимос, сабр билан ўқинг, афсус қилмайсиз. Зеро хаёт мактабининг асл кўринишини хикояда ёритиб боряпман. Хеч қандай бўрттириш, лоф йўқ, буларнинг барчаси хаётнинг қоғозлардаги акси. Сарвиҳоннинг келажаги ва бугуни хақида кузатиб боринг. Гулнор опа ўзгарадими ёки йўқ, Сарвиҳон фарзандли бўладими ёки йўқ, Илёснинг тақдири, кейинги қисмларда, сабр билан ўқиётганларга яна бир бор рахмат, деб...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →