📖 Ҳикоялар

Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 2-қисм

9 дақиқа 3.3К марта ўқилди
Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 2-қисм
Сарвиҳон қайнонасининг захарҳанда гапларидан аламини кўз ёшларидан олди ва ўзига келиб, келинлик юмушларини бажариш мақсадида ховлига чиқди. Ошҳона сари йўл олар экан, ховлига кимдир кириб келаётганига кўзи тушди. Бу Қумри амма эди, аслида, Сарвиҳонни топган мана шу Қумри амма эди.

–Келинг аммажон, Ассалому алайкум, –дея эгилиб таъзим бера бошлади.
–Ва алайкум ассалом, кўп яшанг, баҳтли бўлинг, ўзингиздан кўпайинг, –деб амма узундан–узун тилаклар билдирди.
–Амма, юринг уйга, аямлар чой ичишмоқда, –деб аммани уйга бошлади. Эшик очилиб, Қумри амма уйга кирди.

–Ёқимли иштаха, эраталабдан кўзларингиз учииииб турганмиди янга, –хазил қилди Қумри аммо.
–Келинг, ўтиринг, –дея жой кўрсатди Гулнор опа.
–Келин югуриб ҳизматингизни қиляптими?
–Ҳизматимни қилмай хар бало бўлсин, сизлар мени алдаб, ўзига тўқ оила, қиз хам гўзал, ёш дегандинглар. Ўзим совчиликка борай десам биргалашиб қайтрдинглар, –жиғибийрон бўлди Гулнор опа.
–Қачонгача шунақа ҳарактерда юрасиз янга? Дастингиздан жияним баҳтсиз бўлиб юриши керакмиди? Махаллада жанжаллашиб ёқалашмаган ҳотин қолмаган, борган жойимиздан рад жавоб олдик, энди жиянимнинг баҳти очилганда шуниям кўп кўряпсизми?, –жахл билан гапирди Қумри амма.
–Бола меники, мен туққанман тўққиз ой кўтариб, келинниям ўзим топардим, сизларга ўҳшаб зоти пастларнинг қизинимас, манаман деган министрларнинг қизини олиб берардим.
–Бу қудаларингиздан устунлик жойингиз борми? Ўғлинггиз Россияга бориб, бели майиб бўлиб қурилишда ишлайди, акам эса мактабда оддий ўқитуви, қачонгача одамлардан ўзингизни баланд тутасиз?
–Оилавий ишларимизга аралашишга хаққингиз йўқ эди ҳонадонимни жанг майдонига айлантирманг.
–Сиз бор хар қандай жой уруш майдони, –деб Қумри аммо гапини тугатмасиданоқ Шухрат аканинг жахли чиқиб кетди.

–Э бўлдида энди, тортишишни бас қилинглар, келиннинг хурмати уч кун чакакларингни ўчириб туринглар.
–Ака, аслида хамма айб сизда, янгамни умуман қайтармадингиз, онам бечорани хар куни гап билан қон касал қилиб, давлениэ қилиб ўлдириб юборди, –йиғлашга тушди Қумри ҳола.
–Оғзинга қараб гапир, мен буғиб ўлдирмадим, ажали келди–ўлди. Қачонгача менга хасад қиласан, сен бу эрда аммасан, бошқа нарсамас, келгинда қ.....б кет, –сансираб удағаёлаб кетди Гулнор опа.
–Синглимни сансирама, оғзинг қараб гапир, –қўлини мушт қилди Шухрат ака.
–Э ўзингизни босинг, шу опа–сингилларингиз мени умрим бўйи тупроқдек оёқ ости қилиб келишди, сизга тегиб нима кун кўрдииииимммм, ухуууу, –йиғига тушиб кетди Гулнор опа.
–Бошланди, бўпти ака, янги келинни эхтиёт қилингизлар, унинг ширин хаётини захарга айлантирмангизар. Бечора қиз, биринчи кундан шунча дахмазанинг гувохи, Илёс жияним тилла бола, бир оғиз аралашмайди, мен кетдим, –дея ўрнидан қўзғалди.
–Анави қари келинингизниям олиб кетинг, топган қурумсоғингизни ўзингиз уйингизда сақланг, –додлашда давом этди Гулнор опа.
–Сизга Ҳудо кифоя қилсин, шу тилингизни деб акамни элдан, ёру жўрадан, қавму қариндошдан айиридингиз, чидадик, акамнинг хаёти бузилмасин, жиянларимиз тирик этим бўлиб қолмасин дедик, аммо энди жиянларимизнинг баҳтига чанг солсангиз, аяб ўтирмаймиз, акам қилолмаган ишни биз қиламиз, –дедию ховлига қараб йўл олди.
–Сен ўзингнинг оилангни ўйла, менинг оиламга тумшуғингни суқма, бор кетавер, келмасангам бўлади бошқа, –захрини сочиб қолди Гулнор опа.
–Сен ҳотин мени бир умр эзиб ўтяпсан, афсус, –дея аламзадалик билан Шавкат ака ҳонадан чиқиб кетди.

Бўлиб ўтган жанжалнинг гувохи бўлган Сарвиҳон келинлик либосида ҳонасида йиғлаб турарди. Қумри амма ҳонага кирар экан, томоқ қириб кириб келди.

–Ҳммм, кимдир борми?
–Келинг амма, кўзёшларини артди.
–Келин, Илёсжон қани?
–Нонуштадан кейин кўчага чиқиб кетганди.
–Ёнимга ўтиринг келин,жой кўрсатди Қумри амма.
–....
–Келин, Сарвиҳон, аввалам бор сизларга хеч кимда йўқ баҳтни тилайман, жияним билан бир умр қўша қариб, баҳтли бўлингизлар. Янгамга ўҳшаб Илёсжонимнинг хаётини дузаҳга айлантирманг жоним қизим, сиздан шуни утиниб сурайман, –йиғлаб юборди Қумри амма.
–Унақа деманг аммажон, бундай бўлмайди.
–Кўзларингиз нега қизаркан, тўғрисини айтинг, йиғладингизми келин.
–Йўқ, ўзим шундай.
–Тўғрисини айтинг, янгам сизга бирон нима дедими? Яширманг қизим.
–Аммажон, аямлар мени ҳохламаяптилар, урушиб бердилар, ўғлимнинг тенгимассан дедилар, нега бундай қилдингизлар аммажон, –дея йиғисини тўҳтата олмади Сарвиҳон.
–Бунинг хаммасини Илёсжон учун қилдим, унинг баҳтсиз бўлиб бораётганини кўриб чидаб туролмадим. Янгамнинг шу ҳарактерини деб бормаган жойимиз, қолмаган эшигимиз қолмади, икки йилдан буён шу ахвол, сизга совчиликка атайин олиб бормадик, чунки доимгидек ишнинг расвосини чиқариши тайин эди.
–Аммо алдадингизларку ота–онамни.
–Алдамадик жоним қизим, мана, Илёсжоним тила йигит, феъл–атвори бирам юввош, шу онанинг боласи демайсан киши, кўринишини айтмасам хам бўлади, махаллада ортидн юрмаган қиз қолмаган хисоб, аммо биронтасини ота–онаси беришмади, қайнонаси ёмон деб беришмади. Онасининг урушқоқлигини деб Илёсжоним сиқилиб юришини, бошқалардан кам бўлишини хазм қилолмадик, мана, хозир икковларингиз узукка кўз қўйгандексиз, менинг бир илтимосим, янгамнинг гапларига ахамият берманг, индамай қўйиб энгинг, мухими Илёсжон сизни яҳши кўради. Кўзларида баҳт ёниб турибди жиянимнинг, мени тушундингиза келин?
–Ҳўп аммажон, фақат тез–тез келиб келиб туринг, –кўзлари жавдираб қаради Сарвиҳон.
–Вой қизим, албатта тез–тез келиб тураман, сизнинг ёнингизга келиб кетавераман, –деб пешанасидан ўпиб қўйди Қумри амма. –Қизим мен уйга борай, сиз элиб–югуриб ҳизмат қилаверинг, бирон гап бўлса мени чақиринг, уйим шундоққина махалланинг бошида.
–Ҳўп аммажон, яҳши боринг.

Қумри амма ҳонадан чиқиб ховлида ўтирган Шавкат аканинг ёнига борди.

–Ака, мен уйга борай, яҳши ўтирингизлар, янгамга айтинг, келинни кўп қийнамасин, харқалай бировнинг боласи.
–Қумри, янгангнинг тилини биласан, менам шу жиянларингни деб чидаб, тилимни тишлаб яшаяпман. Юрагим сиқиладиган бўлиб қолган оҳирги пайтларда.
–Ўзингизни асранг акажон.
–Майли, жиянларга, куёвимга салом айт.

...............................

Шу тарзда кунлар ўтар эди. Гулнор опа ўзининг ҳурмача қилиқлари билан Сарвиҳонни азоблашда давом этарди. Қумри амма кун орада келиб кетар, Сарвиҳоннинг дардига малхам бўларди. Гулнор опа баъзан шундай қилиқлар қилардики, унинг айтган гаплари Сарвиҳоннинг юрагига пичоқдек қадаларди, унинг юрак оғриғига фақат бир нарса–Илёснинг мухаббат даво бўларди. Хар гал “Сен менинг хаётимсан, мени ўйла, бошқа нарсанимас” деган гаплари унга тасалли берарди. Келин бўлиб келганидан унинг бўйнига овқат қилиш, тандирда нон ёпиш ва бошқа уй рўзғорлари тушган эди. Гулнор опа хали ёш бўлишига қарамай қўлини совуқ сувга урмасди, боз устига кечаси ярим тунгача Сарвиҳонга кир ғарамлаб ташлаб ювдирарди. Ёки бўлмаса бир бахона топиб икки ёрни ярим кечгача бир–биридан айириб, камига улар чимилдиққа кириб кетганларидан кейин хам эшикни бориб тақ–тақлатиб “Эртароқ уҳланглар, яна эрталаб кеч туриб ётманглар” деб кетарди. Бу нарсага хатто Илёс хам хайрон, онасини таниёлмасди. Сарвиҳоннинг бирдан бир овунчи, сабр тоғи бўлган турмуш ўртоғи, беги уни хар қандай қийинчиликларга бардошли бўлишга ундарди. Гулини севган тиконини хам эъзозлайди деганларидек у Илёснинг онаси бўлганлиги учун хам қайнонасининг қилиқларига, пичинг ва камситишларига бардош берарди, тўғри, баъзида ҳонасига кириб юзини ёстиққа босиб ўкиб–ўксиб йиғлар, ичидаги бор аламини шу кўзёшлар ивазига ювиб кетарди. Буни фақатгина қайнонасидан азоб эган, туртки эб, камситишлар кўрган келинларгина билади, ҳолос. Она–мў'табар зот! Аммо уларнинг баъзиларидаги ҳусусиятлар, манманлик, кибр, ўғлини рашк қилиш ва бошқа камчиликлар ёш оилаларнинг ажрашиб кетишига сабаб бўлмоқда, жиндек нарсани бўрттириб, катта тоғдек муаммога айлантириб, орада икки ёшни ажратиб қўйишмоқда, она деганда мехрибон, оқкўнгил, ширинсўз, ўғлини келинидан, келинини ўғлиданда кўпроқ яҳши кўриши керак бўлган этук аёл кўз олдимизда гавдаланади, афсуски хозирги она–қайноналарнинг ярмидан кўпи келин олиб, ўғлига хам, келинга хам чап бўлиб, уларни турли азобларга солишмоқда, бунинг гувохи бўлмаган одам бўлмаса керак. Балким ўғлини рашк қилиб, тўққиз ой қорнида кўтариб, то катта бўлгунча оқ ювиб, оқ тараб юриб, одам бўлиб қолганда бир қизнинг–келининг бағрига–қучоғига қўш қўллаб топширганига чидай олмас, аммо бир нарсани унутмаслиги керак, қачонлардир ўзи хам ҳудди келини каби кимнингдир боласини қучоғига олган, у хам келин бўлган. Қолеверса, бу–хаёт қонуни, унда барча жуфтини топиш керак, қайноналардан бир талаб–келинни қизидек қабул қилиш, куёвболадан бир талаб–онани ўнг қўлда, ҳотинини чап қўлда асраш, келиндан бир талаб–қайнонанинг мехрини қозониш. Уч томонки ўзаро хамкорлик қилишса, у оила узоқ яшайди ва мехр оқибат хамрохи бўлади. Аммо Гулнор опадек қайноналарга бу гаплар таъсир қилмас, келини Сарвиҳоннинг хар бир ширин сўзига захарли жавоб қайтарар, аяжон деса, аянгмасман дер эди...

........................

Орадан икки ой ўтди. Бу орада Сарвиҳон қайнонасининг гапларига хам ўрганиб бўлган эди, энди авалгидек йиғламас, барига қўл силтарди. Фақат у жуда холдан тойиб, ориқлаб кетганди. Чунки инсон катта–катта эб ичгани билан мехр кўрмаса, эгани ўзига сингмайди. Уни ғам адо қилиб борарди, қайнонаси шу вақтгача бирор марта ширин сўзини тенг кўрмади, хар сафар эрталаб туриб салом берса, алик хам олмасди. Баъзида уҳлаб қолиб, кечроқ уйғонса, махаллани бошига кўтариб дод соларди. Келинмас илон, мени ёмон десизлар келинимнинг ўзи ёмон, менга кун бермайди, то тушгача уҳлайди деб қўни–қўшниларга жар соларди. Шавкат ака ҳотинининг ҳарактеридн тўйиб кетган, торитишишнинг хожати йўлигини билар эди.

.....................................

Сарвиҳон ўзидаги ўзгаришларни сезар, негадир кўнгли айниб, кўнгли фақат қулупной эйишни тусарди. Бунинг сабаби битта–у ҳомиладор бўлган эди. Буни эшитган Илёснинг ҳурсандчилиги ичига сиғмас эди, у бу баҳтдан сармаст бўлиб, Сарвиҳонни кўтариб, ҳонани гир айланиб эрга қўйди.

–Бегим, –деди Сарвиҳон ноз билан. У Илёсни доим шундай чақирарди.
–Эшитаман хаётим.
–Менинг қулупной эгим келяпти.
–Ҳўп бўлади онаси, –деб пешансидан ўпди. –Сен ва бола учун нима керак бўлса тортинмасдан айтавер.
–Фақат кўпроқ олиб келинг, ўзим сандиқчамга яшириб қўяман, эгим келса уч–тўрт дона эман.
–Буёғидан ҳавотир олма, –дедию қулупнойга йўл олди. Ташқари совуқ, қишнинг айни ўрталари. Илёс онасига бу ҳушҳабарни айтиш учун ҳонасига йўл олди.

–Эна, уйдамисиз?
–Кел болам, кел.
–Эна бир янгилигим бор, –ичига сиғмас эди Илёс.
–Айтақол ичимни сиқмасдан.
–Тез орада набирали бўласиз энажон, эшитяпсизми, набирали.)))
–Фақат шуми? Эрга теккан ҳотин туғмасдан нима қилсин. Туғадида, шунга сени шунча ховлиқтриб юбордими ичидан пишган писмиқ ҳотининг.
–Эна, бу нима деганингиз, менинг хаётим сизга қизиқмасми?
–Йўқ, қизиқмас, бориб амманга айт, топган хам ўша, олиб берган хам.
–Эна, аҳир онамсиз, болангизманку, –ичига сиғмади боланинг. Онасининг бу бемехрлиги Илёснинг юрагига катта олов солиб қўйди. –Майли, эна, онамсиз, аммо келинингизда айб йўқку, нега уни ёмон кўрасиз, келган кунидан уни сиқувга олиб, жеркиб келасиз, биз иккаламиз хам болаларингизмизку.
–Ха ҳотинқули, ҳотининг бўйнингдан ип ўтказиб олибдику латта бола. Ўзим хам айтдим бу иккаласи пичирлашиб иржайишдан бошқа иши йўқ деб. Ҳотининг қучоғингда илондек тўлғониб мени сенга ёмон кўрсатиб ташлабди.
–Бўлди, эна, тортишиш ниятим йўқ, шунчаки сизни ҳурсанд қилай дегандим, аммо адашибман, –деб ҳонадан чиқа бошлади.
–Ойимчанга айт, туғаман экан деб ётиб олмасин, ўз ишини билиб–билиб қилсин, –деди онаси. Илёснинг кўзларига дунё тор бўлиб кетди. У онасини таниёлмаё қолганди. Ҳурсандчилиги бир лахзада саробга айланди. У нима учун Сарвиҳоннинг тунлари йиғлаб чиқишини энди билганди. Онаси ўз боласини аямаганда ўзганинг боласини аярмиди. Хаёллари чалкашиб кетган Илёс Сарвиҳон ва қорнидаги жажжи фарзанди учун қулупной олиб келиш мақсадида бозога қараб йўл олди. Тақдир бу икки ёшга яна не не синов ва азоблар юбориши ёлғиз Яратганга аён эди. Орада яна бир ёш оиланинг таназзулга юз тутиб, ажралиб кетишидек катта муаммо бор эди. Чунки қайнонанингт асл мақсади хам шу–келинни хайдаш. Энди хамма гап Сарвиҳонда, ё сабр қилиб тилини тиш орасида ташлаб яшайди, ёки бўлмасам... йўқ, буни гапиришга хали эрта...

Иккинчи қисм тугади. Воқеалар ривожини кузатиб боринг. Энди энг қизиқарли ва хаяжонли ва кўзёшларни оқизувчи аламли кунлар бошланмоқда. Оиланинг барча муаммоларини очиб беришга харакат қиламан ва бу барчамизга яна бир ибрат мактаби бўлди, насиб қилса. Сарвиҳонни хали олдинда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган синовлар кутиб турибди, сизлардан фақат бир нарса, сабр билан ўқишни сўрайман.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →