📖 Ҳикоялар

Мусофирлар тақдири.... (1 қисм)

2 дақиқа 3.3К марта ўқилди
Мусофирлар тақдири.... (1 қисм)
“- Равшан, Равшан....туреэээ, ҳалидан бери телефонинг қўнғироқ қилади...ол, жонга тегди, қирғизинг шекилли яна, - дея тўнғиллади Муродбек....- Эййййй олиб Равшан йўқ, ўлган дегин, -деб яна устига кўрпани тортиб олди. Шу ётганча соат бирга яқин турди. - Ия турдиларми, хали сал барвақтмасмиди, -деб Муродали қичиқ гапира бошлади. - Эй ўчир, уҳлайманда, бугун дам олиш куним бўлса, бир хафтадан бери итдай ишладим. Яна телефони жиринглади. Қаради. Экранда нотаниш номер кўринди.Ватандан...ким экан, яна ҳотинидир... Беиҳтиёр миясига бир нарса урилгандек бўлди.

Қизиқ 2 йилдан бери ҳотини билан гаплашгани йўқ, номерини хам бермаганди, қаэрдан олибди экан....- ия, ҳотиним телефон қилаябдими, нахотки...кўтармайман...тўҳта, онамга бир гап бўлган бўлсачи...телефонни яшил тугмасини босди....у тарафдан болани ширин овози эшитилди: “-Дада, дадажон, сизми, ман ўғлингиз Жахонгирман”.....Равшан қулоқларига ишонмасди. Келаётганида хали энди “агу агу” ни ўрганганди, хали юришни хам билмасди, буни гапиришиния. Овозини ширинлигини, тилини ширинлигини. Боласи яна гапириб кетди: “Дадажон, сизни роса соғиндим, келинг, қайтиб келинг, ишлаб келган пулингиз хам, менга олиб келадиган мошинчангиз хам керакмас, ўзингиз келинг, мени шахарга олиб боринг, каруселчаларга мингизинг....амаким болаларини олиб бордилар. Менга қизамиқ чиққанди олиб боришмади....ўзингиз келиб олиб боринг”....

Равшан зўрға тилини ўнглаб: “Бораман болажоним, бораман, шу ойлигимни олай, албатта бораман, сенга кўўўп совғалар олиб бораман”...шу пайт ўғлини овози узилиб қолди. “Пули тугади шекилли” -дедида телефонни кўрпаси устига улоқтириб узоқ ўйга чўмиб қолди: “-Келганимга нақд икки йил бўлибди. Бир марта қўнғироқ қилмабман, бир марта пул жўнатмабман, камига....қаэрдан шу қизга илашдим. Қутулиб бўлибман энди”...Равшан узоқ муддат икки йиллик хаётини, Россиядаги хаётини таҳлил қилди. Келганида амакисидан қарз олиб, бориб ишлаб жўнатаман деб билет олиб бу эрга келганди.

Аксига олиб “ха” деганда иш топилавермади. Газеталарни олиб келар, вакансиялар бўлимини очиб олар, бирма бир қўнғироқ қилар, хаммаси “гражданство” сўрар, хафсаласи пир бўлиб, яна янги газета олиб келарди. Ундан ташқари ким қаэрда “иш бор экан” деса, учиб ўша эрга борар, ё Равшан ишга, ё иш Равшанга ёқмай қайтиб келарди.

Ҳонага хам танишлари тўлаб туришарди. Эйишига аранг “ҳалтура” га бориб пул қиларди. Лекин 6 ой деганда иш чиқди. Магазинда “оҳрана”. У эрда Айнур билан танишди. У қиз қирғизистонлик эди. Гул сотарди...Уни алдади. “Мен уйланганим йўқ, сени олиб кетаман ватанимга”- деб, у билан никохсиз яшаб юрди. Лекин бугун бу “уйланмаганни” ўғли бурро-бурро қилиб Равшанга аслида унда оиласи, ҳотини, ота онаси, ва 3 ёшга қадам қўяётган боласи борлигини эслатиб қўйди....
Давоми бор..

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →