Манти тайёрлаш ретсепти - гўштли, қовоқли ва жаг'-жағли турлари, тавсиялар

Манти – Марказий Осиё, Туркия, Мўғулистон ва Корея халқларининг анъанавий таомидир. Ушбу таомнинг таъмини сўзлар билан ифодалаб бўлмайди: буғда пиширилган гўшт билан юпқа хамирнинг ажойиб комбинатсияси. Ошпаз манти тайёрлаш сирларини билса, таом оғизда эрийди. Сизнинг эътиборингизга тақдим этиладиган ретсепт ҳатто энг замонавий гурманлар томонидан ҳам ижобий баҳоланади.
Манти анъанавий тарзда гўштдан тайёрланади, аммо ўзбек ошхонасига қовоқ ва жағ-жағ солиб тайёрланган манти ҳам бегона эмас. Мақолада уларнинг барчаси кўриб чиқилади. Даставвал гўштли туридан бошласак. Шундай қилиб, тошкентча манти билан танишинг.
ГЎШТЛИ МАНТИ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1,5 соат | Портисялар сони: 7 кишига
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Хамири учун:
Оқ ун – 0,5 кг.
Тухум – 1 дона.
Туз – 1 чой қошиқ.
Сув.
Гўштли қийма учун:
Қўй ёки мол гўшти – 1 кг.
Пиёз – 0,5 кг.
Зира – 1 чой қошиқ.
Мурч – 1 чой қошиқ.
Думба ёғи ёки сариёғ – 100г.
ТАЙЁРЛАШ БОСҚИЧЛАРИ:
1-ҚАДАМ
Даставвал хамир қориб олиш керак: идишга 500 г оқ ун солиб, унга битта тухум чақиб солинг ва аста-секин тузли сув солиб, хамир тайёрланг. Сўнг хамирни устини полиэтилен ёки сочиқ билан ёпиқ, 20 дақиқа дам беринг.

2-ҚАДАМ
Гўштли манти начинкасини икки усулда тайёрлаш мумкин: гўштни тўғрама қилиб ёки қиймалагичдан чиқарган ҳолда.
Гўштга майда қилиб тўғралган пиёз, мурч, зира ва бироз туз қўшиш керак. Агар тўғрама усулда тайёрланадиган бўлса, чарви ёки сариёғ томонлари 1 см бўлган кубик қилиб тўғралади ва гўштли аралашмага солинади. Барчаси яхшилаб аралаштирилади.
3-ҚАДАМ

Дам олиб бўлган хамир қалинлиги 0,5-1 мм қилиб ёйилади, сўнг томонлари 10-12 см бўлган квадрат қилиб кесилади. Ҳар бир квадратга 1-2 ош қошиқ начинка қўйилади. Хамирнинг томонлари дастлаб “Х”, сўнг ёнма-ён қилиб бирлаштирилади (қуйидаги расмга қаранг).

4-ҚАДАМ
Манти махсус идиш – қасқонда пиширилади. Қасқон бироз ёғланади, сўнг орасида 2 см`дан жой қолдириб мантилар терилади. Қасқоннинг сув учун мўлжалланган қисмига яримидан озроқ зиёд қилиб тўлдириб сув қуйилади, қайнагач, унга қасқоннинг манти терилган лаппаги кийдирилади ва таом 45 дақиқа давомида пиширилади.
ҚОВОҚЛИ МАНТИ РЕТСЕПТИ
Ушбу турдаги таомнинг хамири ҳудди юқоридаги каби тайёрланади. Начинкаси эса бошқача масаллиқлардан иборат, демак:
Керакли масаллиқлар:
Қовоқ – 300 г.
Пиёз – 3 дона.
Туз – 1 чой қошиқ.
Шакар – 2 чой қошиқ.
Мурч – 1 чой қошиқ.
Думба ёғи ёки сариёғ – 50 г.
Лаппакни ёғлаш учун ўсимлик мойи.
Тайёрланиши:
Юқоридаги ретсепт бўйича хамир тайёрланади.
Қовоқ пўстидан тозаланади, сўнг томонлари 5-6 мм бўлган майда кубик шаклида тўғралади. Пиёз ингичка қилиб майдаланади, туз, шакар ва мурч қўшилади, таъбга кўра ярим чой қошиқ зира қўшиш мумкин. Барчаси яхшилаб аралаштирилади, сўнг четга олиб турилади.
Хамир қалинлиги 1 мм қилиб ёйилади, 10-12 см`лик квадратларга кесилади.
Ҳар бир квадратга 1-2 чой қошиқдан начинка қўйиб, юқорида кўрсатилганидек тугилади. Сўнг ёғланган лаппакка териб, 45 дақиқа давомида пиширилади.
ЖАҒ-ЖАҒЛИ (КЎКДАН) МАНТИ ТАЙЁРЛАШ
Ушбу таом тури айниқса баҳорда кўп тайёрланади. У витаминларга бой бўлиб, совуқ қишдан кейин кучларни тиклаш учун айни муддао. Қолаверса, унинг таъми ҳам жуда ажойиб.
Керакли масаллиқлар:
Жағ-жағ – 1 кг.
Пиёз – 0,5 кг.
Думба ёғи – 100 гр.
Туз – 0,5 ош қошиқ.
Таъбга кўра зираворлар.
Тайёрланиши:
Жағ-жағ оқар сувда ювиб тозаланади, томирлари кесиб ташланади. Имкони бўлса, жағ-жағнинг бир қисмини 200 г исмалоқ ёки 200 г отқулоқ ёки ҳар иккаласинг комбинатсияси билан алмаштириш мумкин. Таом янада мазали ва витаминларга бой бўлади.
Ўтлар йирик қилиб тўғралади, майда қилиб тўғралган пиёз ва думба ёғи билан аралаштириб, тузи ростланади ва таъбга кўра зиравор қўшилади.
Хамир юқоридаги ретсепт бўйича тайёрланади, 1 мм қалинликда қилиб ёйилади, квадрат қилиб кесилади. Унга 1-2 чой қошиқдан кўкли начинка қўйиб, анъанавий усулда тугилади.
Ёғланган қасқон лаппагига терилиб, 45 дақиқа давомида пиширилади.
ТАВСИЯЛАР
Ушбу миллий таомни дастурхонга турли қўшимчалар билан тортиқ қилиш мумкин. Анъанага кўра булар суюқ сузма, қатиқ, пиёздоғ саналади. Уни мурч билан бирга истеъмол қилиш таомнинг таъмини янада мазали қилади.
Гўштли мантининг яна кенг тарқалган бир варианти – начинкадаги гўшт улушининг тенг ярмини картошка билан алмаштириш. Таомнинг таъми бу ҳолда сезиларли ўзгармайди, бироқ, у тўйимлироқ ва ҳамёнбоп бўлади.
Қовоқли мантига шакар қўшишга бефарқ бўлманг, бу сиз ўйлагандек унинг таъмини ширин қилиб қўймайди, аксинча, мазасига маза қўшади.
Пиширишга қўйишда сув қайнаётган бўлиши керак, сув энди оловга қўйилган бўлса, пишириш вақтига яна 5 дақиқа қўшилади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!