🍛 Таомлар

Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - ресепти, тавсиялар, босқичлари + расм

2 дақиқа 4.2К марта ўқилди
Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - ресепти, тавсиялар, босқичлари + расм
Бир қарашда, тефтел ва фрикаделкалар бир хилдек туюлади, лекин уларнинг фарқи бор. Фрикаделкаларга албатта янги нон, кўкатлар, зираворлар қўшлади ва уларни сувда ёки булёнда қайнатилади. Тефтел гўштли қиймасига эса тухум, пиёз, сабзавотлар қўшилади ва тефтеллар дастлаб қовурилади ҳам. Қуйидаги ресептда гуручли тефтел шўрва тайёрлаш усули батафсил кўриб чиқилади.

ТЕФТЕЛ ШЎРВА ТАЙЁРЛАШ РЕСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 5
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Тефтел учун:

300 г мол гўштидан қийма;
1 та ўртача пиёз;
1 та тухум;
1/3 стакан гуруч;
Тефтелларни белаб олиш учун ун;
Таъбга кўра туз, қалампир, мурч, қуритилган кўкатлар.
Шўрваси учун:

Ўртача катталикдаги сабзи – 1 та;
Йирикроқ картошка – 1 та;
Булғор қалампири – 1 та;
Ўртача катталикдаги пиёз – 1 та;
Помидор – 1 та;
Ўсимлик мойи;
Кўкатлар, 1-2 дона саримсоқ.
ТЕФТЕЛ ШЎРВА ТАЙЁРЛАНИШИ

Дастлаб сабзавотларнинг пўстлўгини арчиб олиш керак, шунда фақат уларни тўғраш қолади. Бирдан оловга таомнинг шўрваси учун 1,5-2 литр сув ҳам қўйиш керак, бошқа босқичларни бажаргунча у қайнаб туради.

Қийма, майда қилиб тўғралган пиёз, 1 та тухум ва ювилган гуруч аралаштирилади. Қийманинг тузи ростланади ва таъбга қараб қалампир қўшилади. Қийма яхшилаб аралаштирилгач, улардан намланган қўллар билан ёнғоқдан бироз катта ўлчамдаги тефтеллар ясалади, сўнг барчаси унга белаб олинади.

Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - ресепти, тавсиялар, босқичлари + расм
Тефтеллар ўсимлик мойида бир неча томонидан қизартириб қовуриб олинади. Сўнг улар ёғдан олиниб, қайнаб турган сувга туширилади.

Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - ресепти, тавсиялар, босқичлари + расм
Тефтелдан қолган ёғга кичик кубик қилиб тўғралган пиёз ва эзилган саримсоқ солиниб, тилларанг тусга киргунча қовурилади. Сўнг сабзи калта, бироз йўғонроқ сомонча шаклида тўғралади, озроқ юмшагунича пиёзга қўшиб қовурилади. Кетидан тўртбурчак қилиб тўғралган булғор қалампири солинади, у ҳам қовуриш учун бошқа сабзавотлар солинган товага туширилади.

Ниҳоят сабзавотларга майда қилиб тўғралган помидор ёки бир ош қошиқ томат пастаси солинади. Яна 3 дақиқа қовуриб олинади. Шўрванинг қовурдоғи тайёр.

Картошка ўртача катталикдаги кубик шаклида тўғралади, сувга тефтелдан солинганидан кейин 10 дақиқа ўтиб қозонга ташланади.

Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - ресепти, тавсиялар, босқичлари + расм
5 дақиқадан кейин шўрвага қовурилган сабзавотлар солинади. Тузи ростланади, таъбга кўра қалампир қўшилади. Қозоннинг қопқоғи ёпилади, 5 дақиқа қайнагач, олов жуда паст қилинади ва яна камида ярим соат қайнатилади.

Мазкур шўрва жуда тўйимли таомдир. Дастурхонга сметана ёки сузма ва кўкатлар билан тортиқ қилиади. Ёқимли иштаҳа!

Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - ресепти, тавсиялар, босқичлари + расм

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →