Юпқали шаурма ёхуд лаваш тайёрлаш ретсепти - босқичлар, расмлари билан

Юпқадаги шаурма ёхуд лавашни кўпчилик кўчадан харид қилишга одатланган, эътиборли жиҳати қайси тамаддихонадан эканлиги муҳим эмас. Бироқ, уни уй шароитида тайёрлаш анча хавфсизроқ. Лаваш тайёрлаш ретсепти ва сирлари билан қуйида бўлишамиз.
ШАУРМА
Шарқона ошхонага тегишли бўлган ушбу таомни барча яхши билади. Бугунги кунда деярли ҳар бир киши тамаддихоналардан лаваш сотиб олган бўлса керак. Шаурманинг бир нечта турлари мавжуд, асосийлари иккита – пита ва лавашда. Кимдир биринчи вариантини хуш кўради, яна кимдир эса фақатгина иккинчи турдагисига афзаллик беради.
Ҳақиқий шаурма анъанавий турк таоми деб ҳисобланади ва у питага солинган қизартириб пиширилган қўй гўшти ва салатлар аралашмасидан иборат. Аммо шарқий мамлакатлар ташқарисида қўй гўшти кўп ҳам ишлатилмайди, шунинг учун уй шароитида тайёрланадиган лаваш учун бошқа турдаги гўштлар – товуқ, курка, мол гўштидан фойдаланиш мумкин. Барчаси таъбингизга боғлиқ.
Албатта, шарқ мамлакатларида гўштни фақат анъаналарга мувофиқ танлашади ва биз бу таомни истеъмол қилишга ўрганган туридан кўра бироз бошқача пиширишаду, лекин умуман олганда, технологиялар деярли бир хил.
Уйда лаваш тайёрлаш учун биз берган маслаҳат ва ретсепт сизга ёрдам беради деб умид қиламиз.
ШАУРМА НАЧИНКАСИ УЧУН
Асосий масаллиқ – гўштга қўшимча равишда шаурмага помидор, пиёз, тузланган бодринг, карам, салат барглари, қўзиқорин ҳам қўшилади. Шунга қарамай, барчаси шахсий хоҳишга боғлиқ. Шаурмани хуш кўрувчуларнинг баъзилари гўшт ва соусдан ташқари бошқа начинкани тан олмайдилар. Ушбу таомда турли хил зираворлар ишлатилиши муҳимдир – у бир чимдим шарқона урғу қўшиб, таъмни янада сезиларли бўлишига ёрдам беради.
Бундан ташқари, начинкага қўшиладиган соус сифатида қуйидагиларни ишлатиш мумкин:
Сметана;
Пишлоқ (қаттиқ ёки қаймоқли);
Маёнез;
Саримсоқ ёки сметанали соус;
Кетчуп;
Хантал.
Начинкага кўпроқ кўкатлар – таъбга кўра кашнич, шивит, райҳон, кўк пиёз қўшиш тавсия этилади. Агар уй шароитида шаурма тайёрлашни истасангиз, бу ҳолда начинканинг таркиби қай даражада мураккаб бўлиши, масаллиқлар сони ва тури фақат сизга боғлиқ бўлади.
НАЧИНКА УЧУН СОУС ТАЙЁРЛАШ
Энг мазали бўлиб саримсоқ ва аччиқ соусли лаваш ҳисобланади. Уларни тайёрлаш жуда осон:
Саримсоқли соус учун саримсоқ, кўк пиёз, тузланган бодринг билан сметанани аралаштириш керак.
Аччиқ соус учун томат пастаси зайтун мойи, лимон шарбати ва аджика билан аралаштирилади.
Соус учун керакли масаллиқларнинг барчаси блендерда бир хил масса ҳосил бўлгунча майдаланади ва тайёр начинкага хоҳишга қараб солинади. Агар янада анъанавий таом тайёрлашни истасангиз, унда начинкага ҳар икки соусдан ҳам солинг. Ёки ўзингиз хуш кўрадиган соус туридан қўшинг.
ЛАВАШ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ

Шаурма сотиб олинадиган турдагисига ўхшаш бўлиши ва ундан гўшт ва сабзавот шарбатлари чиқиб кетмаслиги учун, уни қандай қилиб лавашга ўраш кераклигини ўрганиш муҳимдир. Даставвал лаваш хамирини стол устига ёйиш ва бироз сув сепиш керак.

Лаваш четларида бироз бўш жой қолдирган ҳолда хамирга яхшилаб соус суртилади. Даставвал сабзавотли, унинг устидан гўштли начинка қўйилади ва устидан яна яхшилаб соус қуйилади. Сўнг лавашнинг калта томони, сўнг ёнлари қатланади ва якунида унинг узун томони ёрдамида рулет қилиб ўралади.
УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНАДИГАН ЛАВАШЛИ ШАУРМА РЕТСЕПТИ
Ушбу ретсептда шаурма начинкасига таъбга кўра булғор қалампири, картошка фри, салат барглари, қирғичдан чиқарилган пишлоқ, седана қўшиш мумкин.
Керакли масаллиқлар:
Юпқа лаваш – 1 та.
Товуқ филеси – 1 та тўш.
Бодринг – 1 дона.
Помидор – 1 дона.
Қизил пиёз – 1 дона.
Кашнич – таъбга кўра.
Лимон шарбати – 1 ош қошиқ.
Сув – 3 ош қошиқ.
Зайтун ёғи – 1 ош қошиқ.
Карри – 1 чой қошиқ.
Туз, қалампир – таъбга кўра.
Саримсоқ ва аччиқ соуслар – таъбга кўра.
Тайёрланиши:
Лимон шарбати, сув, туз, қалампир ва зайтун ёғидан маринад тайёрланади.
Товуқ филетоси ингичка пластинка қилиб кесиб, маринад билан аралаштирилади ва 15 дақиқа давомида қолдирилади.
Қизил пиёз ингичка ҳалқа, бодринг ва помидор ингичка пластинка қилиб кесиб олинади, кашнич майдаланади.
Товага оз миқдорга ёғ солиб қиздирилади ва товуқ филеси яхшилаб қовурилади. Гўшт ичида сувли бўлиб қолиши керак.
Лавашга соус суртилади, устидан пиёз, бодринг қўйилади, устидан шаурманинг гўшти каби майда қилиб кесилган гўшт терилади. Начинка устидан соус қуйилади, кўкатлар сепилади.
Лаваш зич қилиб ўралади ва ҳар икки томонидан ёғсиз товада қовурилади. Тайёр шаурма ликопчага қўйилади. Ёқимли иштаҳа!
ЛАВАШ ТАЙЁРЛАШНИНГ БАъЗИ СИРЛАРИ
Шаурма учун фойдаланмоқчи бўлган пита нон ёки лавашга эътибор беринг. Улар янги бўлиши керак. Қуриб қолган лаваш бу таомни тайёрлаш учун умуман мос келмайди, чунки уни ёриқсиз ўраш деярли имконсиз. Эски питага ҳам начинка солиш қийин, чунки у ушалиб кета бошлайди ва иштаҳани очадиган кўринишга эга бўлмайди.
Шаурма ширин ва юмшоқ бўлиши учун, гўштни аввалдан маринадлаш тавсия қилинаду. Лимон суви, кефир, зайтун ёғи – энг содда маринад ҳам қаттиқ гўштни майин қилади. Агар сиз шаурмани машхур таъмига эга бўлишни истасангиз, гўштни тўғри пишириш талаб этилади. Яхшиси чўян това ишлатиш керак, грил-това ҳам мос келади.
Қовуришдан аввал гўштнинг ортиқча маринади қуруқ салфетка билан шимдириб олинади. У тилларанг тусга киргунча деярли ёғсиз товада қовурилади. Тайёр ўралган лавашни ҳам қуруқ товада қизартириб олишни унутмаслик керак.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!