Қаттиқ пишлоқ ресепти - уй шароитида тайёрлаш усули, босқичлари

Пишлоқ тайёрлаш усуллари жуда кўп. Ушбу мақолада сигир сутидан тайёрланадиган оддий пишлоқнинг ресепти келтирилади.
ПИШЛОҚ ТАЙЁРЛАШ РЕСЕПТИ
Тайёлаш вақти: 1 соат
Керакли масаллиқлар:
Сут – 1 литр (2,5 – 6 % ёғли);
Творог – 1 кг;
Сариёғ – 100г;
Тухум – 1 та;
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
Туз – 1 чой қошиқ (тўлдирмасдан).
Тайёрланиши:
Сут қайнашгача олиб борилади. Сўнг унга творог қўшилади ва яна 3 дақиқа қайнатилади.
Ҳосил бўлган масса дока матога солиб, зардоби чиқариб ташланади. У томчиламай қўйса, мажбурлаб қисиб чиқариш керак эмас, шу ҳолатнинг ўзи етарли.

Идишда сариёғ эритиб олинади, сўнг унга истеъмол содаси ва туз қўшилади.
Эриган сариёғга творог қўшилади ва 5 дақиқа давомида аралаштириб турган ҳолда паст оловда қайнатилади.
Алоҳида идишда тухум уриб аралаштириб олинади ва творогга қўшилади, барчаси яхшилаб аралаштирилади. Сўнг идиш оловдан олинади, бироз совутилади.
Ҳосил бўлган масса идишга солинади ва 3-4 соатга совутгичга қўйилади. Пишлоқ тайёр.
Таъбга кўра уй шароитида тайёрланадиган пишлоққа кўкатлар ва бироз миқдорда майдаланган саримсоқ қўшиш ҳам мумкин.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!