Крем тайёрлаш ретсепти - торт учун қаймоқли, тухумли, заварной ва сариёғли

Кремсиз анъанавий тортни тасаввур қилиш қийин. Мазали крем ҳар доим тортнинг асосига урғу беради, хоҳ у бисквит, қумоқ ёки бошқа ҳамир туридан тайёрланган бўлсин. Қуйида сизга торт учун 5 та энг ажойиб кремлар ретсепти ҳавола этилади.
Крем – тухуминг оқи, қаймоқ, сметана, сариёғ, тухум, шакарни уриб кўпиртириш орқали тайёрланган аралашма. Кремга бошқа маҳсулотлар ҳам қўшилади, масалан, желатин. У тумух оқидан, қаймоқли, сметанали, сариёғли, қайнатма, шунингдек, бу кремларнинг турли хил версиялари турли хил қўшимчалар билан тайёрланади.
Крем ёрдамида торт безатиш ёки торт коржларини устма-уст қилиб териш мумкин. Тортни крем билан безатишнинг энг осон усули – унинг юзасига крем қўйиб, пичоқ, санчқи ёки бошқа анжом ёрдамида уни текислаб чиқишдир.
Қандолат халтачаси ва турли насадкалар ёрдамида торт ёки пишириқларга турли нақшлар бериш мумкин. Агар қандолат халтачаси бўлмаса, унинг ўрнига пишириш қоғозини мослаш (конус қилиб) мумкин. Қоғознинг учини тўғри, бурчак остида ёки қиррали қилиб кесиб, қандолат маҳсулотига кремдан турли гуллар чизса бўлади.
Крем – сифати тез бузиладиган маҳсулот. Тайёрлагандан сўнг уни музлатгичда сақлаш керак, крем ли торт ҳам музлатгичда 3 дан 40 соатгача сақланиши мумкин. Энди бевосита крем тайёрлаш ҳақида.
ТУХУМЛИ КРЕМ
Бу крем шакар ёки шакар упаси билан уриб кўпиртирилган тухум оқидан тайёрланади. Бундай кремни хом ёки қайнатма қилиб, шунингдек, турли қўшимчалар билан тайёрлаш мумкин. Қайнатма тури хом тухумни ишлатишни хуш кўрмайдиганлар учун мос келади. Торт учун бу крем айни муддао.
ТУХУМ ОҚИДАН ҚАЙНАТМА КРЕМ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?
Керакли масаллиқлар:
2 та тухум оқи
Шакар ёки шакар упаси – 5 ош қошиқ
Сув – 30 мл
Лимон шарбати – 1 чой қошиқ
Тайёрлаш жараёни:
Идишга сув, лимон шарбати ва шакар солиб, мунтазам аралаштириб турган ҳолда ўрта оловда сироп тайёрлаш керак бўлади. Сироп тайёр бўлганини билиш учун уни қошиққа олиб, қай тарзда оқишини кузатиш керак, агар ингичка ипдек бўлиб оқса, ҳали тайёр эмас, агар қалин бўлиб, аста ҳаракатлана бошласа, демак тайёр. Агар сироп етарлича қайнамаса, крем барқарор бўлмайди.
Совутилган тухум оқи қуюқ ҳолатгача уриб кўпиртирилади. Кейин аста-секин уришда давом этган ҳолда у сиропга қўшилади. Тухум оқининг барчаси қўшиб бўлингач, кремни яна тахминан 3-4 дақиқа уришда давом этиш керак.
ҚАЙМОҚЛИ КРЕМ
Қаймоқли крем уриб кўпиртирилган қаймоқдан тайёрланади. Крем ажойиб таъми билан ажралиб туради. У майин, енгил, ҳаводор бўлади.
Қаймоқни яхши совутилган ҳолда кўпиртириш осонроқ. Крем учун ёғ фоизи 33% ёки 35% бўлган қаймоқ олиш яхши. Қаймоқдан тайёрланган кремга желатин, тухум, турли хил мевалар қўшиш ҳам мумкин. Бундан ташқари, унинг қаҳва, шоколад, какао кукуни, асал, алкогол, ёнғоқ ва бошқа масаллиқлар солиб тайёрланадиган ретсептлари ҳам мавжуд.
Кремни бевосита тортга суртишдан олдин тайёрлаш ва совутгича 3 соатдан ортиқ бўлмаган вақт давомида сақлаш керак. У тортларни безатиш ва коржлар орасига суртиш учун ишлатилади.
АНАНАСЛИ ҚАЙМОҚЛИ КРЕМ РЕТСЕПТИ
Керакли масаллиқлар:
Қаймоқ – 1 стакан
Желатин – 1 чой қошиқ
Шакар упаси – 1-2 ош қошиқ
Ананас (майдаланган) – 4-6 ош қошиқ
Ванилли шакар – табга кўра
Тайёрланиши:
Желатинга бироз сув қуйиб (сут қуйса ҳам бўлади), тиндиришга қолдирилади. Сўнг уни сув ҳаммоми ёки паст оловда тўлиқ эригунича аралаштириб олиш, бунга эришилгач, совутиш керак. Олдиндан совутилган қаймоқ аста-секин шакар қўшган ҳолда кўпиртирилиб, ванилли шакар қўшилади. Сўнг, уришда давом этиб, ингичка қилиб қуйган ҳолда желатин қўшилади. Кремга майдаланган ананас қўшилади ва эҳтиёткорлик билан аралаштирилади. Кремни тайёр бўлиши биланоқ тортга суртиш керак.
СМЕТАНАЛИ КРЕМ
Сметанадан тайёрланадиган крем жуда мазали ва қаймоқли кремга қарарганда камроқ калорияга эга. Крем учун 30% ёғли бўлган янги сметанадан фойдаланиш тавсия этилади. Ёғ фоизи камроқ бўлганда крем тайёрлаш учун мос келмайди.
Бу ҳолда ҳам сметанани даставвал совутиб олиш керак, шунда крем яхшироқ кўпиради ва барқарор бўлади. У желатинсиз, ёки желатин, сариёғ қўшган ҳолда тайёрланади. Ушбу кремни тайёрлаб бўлгач, дарҳол тортга суртиш ёки совуқ жойда 2 соатдан ортиқ бўлмаган вақт сақлаш тавсия этилади. Сметанали крем бисквитли тортнинг коржлари орасига суртиш учун ишлатилади.
СМЕТАНАДАН КАКАОЛИ КРЕМ ТАЙЁРЛАШ
Керакли масаллиқлар:
Сметана (ёғли) – 1 стакан
Шакар кукуни – 1-2 ош қошиқ
Какао кукуни – 1 ош қошиқ
Ванил – пичоқнинг учида
Тайёрлаш:
Совутилган сметана аста-секин шакар қўшиб кўпиртирилади, ванил қўшилади. Сўнг какао кукуни қўшилади ва эҳтиёткорлик билан аралаштирилади. Бундан ташқари, какао кукунини шакар упаси билан олдиндан аралаштириб олиб, сметанани кўпиртириш босқичида қўшиш ҳам мумкин. Крем тайёр бўлгач, иложи борича тезроқ ишлатиш ва узоқ сақламаслик тавсия этилади.
САРИЁҒЛИ КРЕМ
Сариёғли крем анча барқарор ва узоқроқ сақланади. Ёғли кремлар сут, суюлтирилган сут, тухум, шакар упаси ва шакар сироп асосида тайёрланади. Ҳар хил қўшимчалар – мева ва реза шарбатлари, асал, ёнғоқлар, чой, шоколад – ёғли крем мазасига янада маза қўшади.
Крем тайёрланганидан кейин дарҳол ишлатилади ёки олдиндан тайёрлаб, совуқ жойда сақланади – таркибига қараб, у бир кундан бир неча кунгача сақланиши мумкин.
ЛИМОН + ҚУЮЛТИРИЛГАН СУТ АСОСЛИ ЁҒЛИ КРЕМ
Таркиби:
Сариёғ (тузланмаган) – 250 г
Қуюлтирилган сут – 10 ош қошиқ
Лимон – 1 дона
Тайёрлаш:
Ўрта катталикдаги лимон пўсти қирғичдан чиқариб олинади, сўнг шарбати сиқиб олинади. Сариёғ идишга солиниб, оловга қўйилади ва қарийб суюқ ҳолатгача олиб борилади. Венчик билан яхшилаб урилади. Уришда давом этиб, ингичка қилиб қуюлтирилган сут қўшиб борилади. Шу тариқа масса ҳаводор бўлгунига қадар давом этилади. Кейин кремга лимон шарбати ва қирғичдан чиқарилган пўсти қўшилиб, аралаштирилади. Крем тайёр.
ҚАЙНАТМА (ЗАВАРНОЙ) КРЕМ
Қайнатма кремни сув ҳаммоми ёки туби қалин бўлган идишда тайёрлаш мумкин. Бу пишириш вақтида крем куйиб кетмаслиги учун керак.
Бу крем узоқ сақланмайди, шунинг учун бу ҳолда ҳам уни бевосита ишлатишдан олдин тайёрлаш керак. Агар уни бир муддат сақлаб туриш керак бўлса, идиш устинини пластик плёнка билан ёпиб, совутгичга қўйиш мумкин.
ТУХУМ АСОСЛИ ҚАЙНАТМА КРЕМ ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Керакли масаллиқлар:
Сут – 250 мл
Тухум – 4 дона
Шакар кукуни – 3-4 ош қошиқ
Ванил – пичоқнинг учида
Пишириш жараёни:
Ишни тухумнинг оқини сариғидан ажратиб олишдан бошлаш керак. Оқлари барқароқ қилиб кўпиртириб олинади. Сариғини шакар билан яхшилаб аралаштирган ҳолда устидан иссиқ сут қуйилади ва фаол аралаштириб турилади. Сўнг оловга қўйиб, қайнашгача олиб борилади. Сўнг оловдан олиб, кўпиртирилган тухум оқи ва ванил қўшилади ва аралаштиришда давом этилади. Идиш яна оловга қўйилади, аралаштириб турган ҳолда, унда 1-2 дақиқа ушлаб турилади. Крем тайёр, уни бироз совутиб олиб, тортга илиқлигида суртиш керак.
***
Ушбу кремларни таянч сифатида ишлатиш ва уларга турли хил бошқа масаллиқлар қўшиб, ўзингизга ёқадиган идеал крем ретсептини яратишингиз мумкин.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!