Пряник тайёрлаш ретсепти - қатиқ асосли хамирдан пишириш варианти, усуллари

Пряник – узоқ вақт давомида машҳур бўлган рус ширинлиги. Улар нафақат байрамларда дастурхонга тортиқ қилиш, балки туғилган кун, тўйлар учун совға, шунингдек янгил йил арчасини безатиш учун ҳам тайёрланган. Прайниклар Пряниклар турлича бўлади – зувалали, босма ва кесма. Келинг, қатиқ асосида уй шароитида пряник пиширишни кўриб чиқайлик.
ПРЯНИК ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 34
Керакли масаллиқлар:
Қатиқ – 1 стакан (2оо мл);
Шакар – 2 стакан (400 г);
Тухум – 3 дона;
Асал – 1 ош қошиқ;
Ўсимлик мойи – 3 ош қошиқ;
Ун – 4 стакан (520 г);
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
Шакар упаси – 6 ош қошиқ.
Тайёрлаш босқичлари:
Барча масаллиқларни тайёрлаб олинг. Ишни шакарни тухум оқлари билан уриб аралаштиришдан бошлаш керак (1 та тухум оқини глазур учун олиб қўйинг). Асал қўшинг ва аралаштиринг.
Сўнг, аралашмага илитилган қатиқ ва ўсимлик мойи қўшинг ва аралаштиришда давом этинг.
Яхшилаб эланган ун ва сода қўшиб, хамир тайёрланг.
Стол устига ун сепиб, хамир зуваласини бармоқ қалинлигида (1 см – 1,5 см) қилиб ёйинг.
Стакан, банканинг оғзи ёки тайёр шаклчалар ёрдамида ёйилган хамирдан бўлажак пряникларни кесиб олинг.

Пишириш учун идишга пергамент қоғоз қўйиб, уни ёғланг ёки бироз ун сепинг. Пряникларни зич қилмаган ҳолда териб, +180 °Ц ҳароратгача олдиндан қиздириб олинган печда 30 дақиқа давомида пиширинг.

Айни пайтда, глазурни тайёрлаш керак. Олиб қўйилган битта тухум оқини аста-секин аралаштирган ҳолда кўпиртириб олинг.
30 дақиқадан сўнг, пряникларни печдан чиқариб олинг, устидан яхшилаб глазур суртиб, яна 10 дақиқага печга қўйинг.
Тайёр бўлган пишириқни совутишга қолдиринг. Дастурхонга чой, қаҳва ёки қатиқ билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа.
Россияда биринчи пряник ИХ асрда пайдо бўлган ва унининг номи таржима қилинганда “асал нон” бўлган. У жавдари ун, асал ва мева шарбатлари қўшиб тайёрланган. Пряник керакли сариқ рангга эга бўлиши учун хамирга бироз куйдирилган шакар қўшилган. Сибирда эса пушти рангли пряниклар машҳур, уларда хамирга қуритилган клюква ёки малина қўшилади.
Пряникка сиз таъбга қараб майдаланган ёнғоқ, майиз ва шоколадли ранг бериш учун какао кукунини қўшишингиз мумкин. Шунингдек, пряникни шоколадли глазур билан қоплашингиз ҳам мумкин.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!