🍛 Таомлар

Олот сомса

7К марта ўқилди
Олот сомса
Хамирига:
Ун
туз
сув
Қиймаси учун:

1 кг Мол гўшти
500 гр пиёз
3-4 дона помидор
Тайёрланиши:

Ун элаб, қайнатиб совутлган сувга туз солинади. Шўроқ қилиб қаттиқина оддий хамир тайёрлаб оламиз. Хамирни яхшилаб мушлаб тиндирамиз. Унгача қиймасини тайёрлаб оламиз.

Гўшт мантига тўғралгандек нўхатдан майда мошдан каттароқ қилиб, тўғраб олинад. Пиёз майин қилиб тўғралади. Помидорни пўстнин ажртиб майдаланади. Озроқ чарви ёғи ҳам майдаланади. Табга кўра туз, мурч, зира ва озроқ сув солиб аралаштириб бир четга тиндириб қўямиз.

Дам олган хамиримизни 30 грамдан пилта қилиб узиб оламиз.Ун сепиб ўртаси сал қалинроқ четлари юпқа қилиб ёйиб оламиз. Қиймани солиб, учбурчак қилиб букилади, сув чиқиб кетмаслиги учун учлари қайирилиб қўйилади. Газ лалисига букилган томони юқорига қилиб териб чиқамиз ва устуга озроқ сув сепипилади. Қиздирилга газ печида жуда баланд оловда узоғи билан 10-12 дақиқа юзаси қизаргунча пишириб олинади. Ундан кўброқ газда турса юзи қотиб, ичи қуриқ бўлиб пишади.

Олот сомсаБухоронинг Олот сомсалари тайёр. Помидорли соус билан бирга дастурхонга тортилади.

Ёққимли иштаха!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →