🍛 Таомлар

Норин тайёрлаш - ретсепти, усуллари, сирлари, керакли масаллиқлар, хамири ва гўшти

2 дақиқа 5.8К марта ўқилди
Норин тайёрлаш - ретсепти, усуллари, сирлари, керакли масаллиқлар, хамири ва гўшти
Норин бу сомонча қилиб кесилган гўшт ва махсус хамир, пиёз, мурч аралашмаси ва хушбўй булён билан тортиладиган жуда мазали таомдир. Уни тайёрлаш учун анъанавий тарзда қўй ёки от гўштидан тайёрланган булён ва ишлатилиши шарт бўлган масаллиқ – қазидан фойдаланилади. Хўш, норин қандай тайёрланади?

НОРИН ТАЙЁРЛАШ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
1 кг суякли қўй гўшти, сон ёки белидан
1 колбаса қази (қайнатилган)
3 та ўртача катталикдаги пиёз
5-7 шохчадан укроп ва кинза
Туз, янчилган мурч
Норин хамири тайёрлаш учун:

3,5 стакан ун
1 та тухум
1 чой қошиқни тўла қилиб туз
Ёғлаш учун ўсимлик мойи
НОРИН ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ: ҚАДАМБА-ҚАДАМ
Тайёргарлик вақти: 4 соат | Тайёрлаш вақти: 20 дақиқа | Портисялар сони: 7-8

1-ҚАДАМ
Суякларни идишга солинг ва устидан 3-4 литр совуқ сув қуйинг. Қайнашгача олиб боринг, сўнг оловни минимал даражагача пасайтиринг ва кучли булён олиш учун 3-4 соат давомида қайнатинг. Булёнга туз ва мурчни энг охирида қўшинг, сўнг уни сузиб олинг. Гўштни суяклардан ажратиб олинг.

2-ҚАДАМ
Норин хамири учун идишга унни элаб солинг, 200 мл совуқ ичимлик сувида тузни эритинг. Сувга битта тухум чақиб солиб, бир хил бўлгунга қадар аралаштиринг. Аралашмани ун солинган идишга қуйинг ва хамир қоринг. Хамирни зувала қилинг, устини ёпиб, 1-2 соат тиндиришга қўйинг.

3-ҚАДАМ
Хамирни юпқа қилиб ёйинг ва 4-5 см энликдаги кесмаларга кесинг.

4-ҚАДАМ
Олдиндан тайёрланган булённи хамирни қайнатиб пишириш учун идишга солинг. Қайнагунча олиб боринг, тузланг. Хамирли кесмаларни булёнда 3-4 дақиқа қайнатинг, сўнг булёндан чиқариб олинг, бироз ўсимлик мойи қўшиб, аралаштиринг.

5-ҚАДАМ
Пишган хамирнинг 4-5 тасини устма-уст қўиб, ингичка сомонча қилиб кесинг. Булёнга кетган гўштни ҳам шундай сомонча қилиб тўғранг. Қази ҳам шу тарзда тўғралади, бироқ 3-4 та доирача қазини безатиш учун олиб қўйинг.

6-ҚАДАМ
Гўшт ва колбасали сомончаларнинг бир қисмини хамирли сомончалар ва мурч билан аралаштиринг. Тўғралган қазининг бир қисмини тайёр норинни безатиш учун оилиб қўйинг.

7-ҚАДАМ
Пиёзни юпқа яримҳалқа шаклида тўғранг, унга тўғралган кўкатлар ва мурч қўшиб, аралаштиринг.

8-ҚАДАМ
Хамир, гўшт ва қазили аралашмани ясси тарелкага дўнгча қилиб қўйинг. Устидан олиб қўйилган қази ва пиёз-кўкат аралашмасини қўйинг. Косага ярим қилиб тўлдириб булён солинг ва портися билан дастурхонга тортинг. Норинни алоҳида, булённи алоҳида тановул қилиш ҳам, тарелкадаги норинни булёнга солиб, аралаштириб, биргаликда тановул қилиш ҳам мумкин.

Бекажонлар учун эслатма

Агар хом қази сотиб олган бўлсангиз, уни идишга солиб, устидан совуқ сув қуйинг ва шундан сўнг оловга қайнатишга қўйинг. Қайнаб чиқганида қазини бир нечта жойида игна билан тешиб чиқинг, акс ҳолда у ёрилиб кетиши мумкин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →