Блинчик (қуймоқ) тайёрлаш: усули, ретсепти, уй шароитида, сирлари, хамири

Блинчик (қуймоқ) – қизиб турган товада суюқ хамирни қовуриш орқали тайёрланадиган пишириқдир. Блинчик тайёрлаш усуллари жуда кўп, аммо уларнинг барчаси асосида битта умумий ретсепт, яъни сутли суюқ хамир ётади. Тайёр блинчик (қуймоқ) ларни ҳар хил тўлдирувчи билан истеъмол қилса бўлади. Булар қаторида: мураббо, творог, гўштли қийма, эритилган шоколад, тўғралган мева бўлаклари, хусусан, банан кенг тарқалган.
УЙ ШАРОИТИДА ҚУЙМОҚ ТАЙЁРЛАШ
Бу мақолада блинчик пиширишнинг икки хил усули, яъни сут ва қатиқ ёрдамида пишириладиган ретсепти ёритилади.
БЛИНЧИК ТАЙЁРЛАШНИНГ 1-УСУЛИ: СУТЛИ РЕТСЕПТ
Керак бўладиган маҳсулотлар:
Сут – 1 литр;
Тухум – 3 дона;
Олий навли ун – 500-600 гр (суюқ қаймоқ ҳолатидаги хамир бўлиши керак);
Шакар – 1 ош қошиқ (таъбга қараб кўпроқ ёки камроқ солса бўлади);
Туз – 1 чой қошиқ тўлдирмасдан;
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
Содани ўлдириш учун сирка ёки лимон суви – 1 ош қошиқ;
Мой.
Тайёрланиши:
Чуқур идишга сутни соламиз.
Сутга тухумни чақамиз ва яхшилаб аралаштириб оламиз.
Истеъмол содасини сирка ёки лимон суви билан ўлдириб сутли массага соламиз ва аралаштирамиз.
Массага шакар, туз ва унни солиб, яхшилаб тугунчалар қолмагунича аралаштирамиз. Бунда венчик ёки миксердан фойдаланса янада яхшироқ.
Охирида тайёр хамирга 7-8 ош қошиқ мой солиб яхшилаб аралаштирамиз. Мой хамирга солинса, ҳар сафар товани ёғлаш шарт бўлмайди.
Қиздирилган товага бир чўмичдан суюқ хамирдан солиб, уни юмалоқ шаклда айлантириб ёйиб оламиз ва ҳар икки томонидан қовуриб оламиз.
Блинчик тайёр. Уни хоҳишга кўра истеъмол қилсангиз бўлади.

БЛИНЧИК ТАЙЁРЛАШ УЧУН 2-РЕТСЕПТ: ҚАТИҚ БИЛАН ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ
Керак бўладиган масаллиқлар:
Қатиқ – 500 литр;
Олий навли ун – 500 гр;
Тухум – 3та;
Истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
Туз – 1 чой қошиқ;
Шакар – таъбга кўра;
Қайноқ сув – 1 стакан
Мой.
Тайёрлаш жараёни: босқичма-босқич
Қатиқ чуқур идишга солинади ва устига тухум, шакар ва туз солиниб, яхшилаб аралаштирилади.
Қатиқли массага ун солиб, тугунчалар қолмагунча аралаштирилади. Хамир жуда қуюқ ҳолатга келади. Хавотир олманг, шундай бўлиши керак.
Бир стакан қайноқ сувга истеъмол содасини соламиз ва аралаштирамиз.
Ушбу сувни қуюқ хамир устидан қуямиз ва тезликда яхшилаб аралаштирамиз. Хамиримиз суюқ қаймоқ ҳолатига келади.
Шундан сўнг унга мой соламиз ва яна бир бор аралаштирамиз.
Қизиган товада қовуриб оламиз.
Қуймоқларимиз тайёр. Ушбу ретсептлар бўйича тайёрланган блинчиклар жуда ҳам майин ва серғовакли бўлиб пишади. Ёқимли иштаҳа!
П.С Товага солинган биринчи хамир (баъзан иккинчи ва учинчиси ҳам) товага ёпишиб, йиртилиб кетиши мумкин. Бундан хавотирланманг. Кўпинча това яхши қизиб, хамирдаги мой билан ёғланиб олгунича шундай бўлади. Пиширишда давом этинг ва сиз буни албатта уддалайсиз!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!