Димлама тайёрлаш: ретсепти, усули, босқичлари, уй шароитида пишириш, фото

Димлама – Ўзбекистондаги энг машҳур таомлардан бири. “Дунё халқлари ошхонаси” танловининг қатнашчиси саналади. Турли сабзавот ва кўкатлар билан гўшт комбинатсияси бу таомни нафақат мазали ва фойдали, балки байрамона ёрқин ва чиройли қилади. Димламанинг ўзига хос хусусияти шундаки, барча сабзавотлар йирик кесилган, қатлам билан терилган ва гўшт билан узоқ димланади. Ва, албатта, ажойиб зираворлар тўплами – кинза, зира, булғор қалампири ва қизил қалампир муҳим рол ўйнайди. Бу комбинатсия кўпинча ўзбек ошхонасида кенг қўлланилади ва таомларга ноёб лаззат беради.
ДИМЛАМА УЧУН КЕРАК БЎЛАДИГАН МАХСУЛОТЛАР:
1 кг қўзичоқ ёки мол гўшти;
1 кг карам;
5 та ўртача сабзи;
6 та ўртача катталикда помидор;
9-10 дона картошка;
6 та ўртача ширин қалампир (булғор қалампири);
4-5 дона пиёз;
3 бош саримсоқ пиёз;
арпабодиён(укроп), петрушка ва кинза;
100 мл ўсимлик ёғи
зира, кориандр, мурч, қизил қалампир, дафна япроғи, туз;
Безак учун райҳон ва кинза.
ДИМЛАМА: БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ТАЙЁРЛАШ
1. Пиёз ва помидорни ярим ҳалқаларга бўлиб олинг.

2. Картошкани икки ёки тўрт бўлакка, ҳар бир сабзини 5-6 бўлакка бўиб олинг. Булғор қалампирини сомонча шаклида тўғраб олинг.

3. Кўкатларни йирикроқ қилиб майдаланг.
4. Карамни 8 қисмга бўлаклаб, ўзаги яъни қаттиқ қисмини кесиб ташланг. Саримсоқ пиёзни устки қатламидан тозалаб олинг.
5. Зираворларни тайёрлаб оламиз. Ҳавончада кориандр, зира, мурч ва қизил аччиқ қалампирни янчиб олинг. Буни блендер ёрдамида қилса ҳам бўлади.
6. Гўштни майда қисмларга бўлаклаб олинг.

7. Қозонга ёғ солиб, яхши қиздирилган ёғда баланд оловда гўштни қизаргунча қовуриб олинг.

8. Гўшт устидан тўғралган пиёзни солиб тилларанг тусга киргунча қовуринг.

9. Тўғралган помидорни солинг ва устидан янчилган зираворларни сепиб, оловни пасайтириб 5 дақиқа давомида димлаб олинг.

10. Саримсоқ пиёзни димланаётган масаллиқлар ўртасига қўйиб, озгина босиб қўйинг.

11. Кейин навбатма-навбат сабзи ва булғор қалампирини териб чиқинг.
12. Устидан карамни жойланг. Карамни тузлаб, уни устига давна япроғи (лавровый лист) ва кўкатларнинг бир қисмини солинг.
13. Бу масаллиқлар устидан картошка ва қолган кўкатларни солиб, енгил босиб текислаб олинг.

14. Икки стакан қайнатилган туз солинган сув солинг. Қозон қопқоғини зич ёпинг. Қозон тагини минимал даражада паст қилиб 1,5 соат мобайнида димлаб қўйинг.

15. Ушбу таомни катта умумий идишга ёки алоҳида косаларга сувли қилиб сузишингиз мумкин. Дастурхонга тортишдан аввал, райҳон барглари ёки майда тўғралган кўкат ёрдамида безак берсангиз, Димлама таомингиз яна ҳам иштаҳали кўриниш олади. Ёқимли иштаҳа!

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!