Питса тайёрлаш: уй шароитида, усуллари, рецепти, хамири, масалликлар, сирлари

Питса тайёрлаш: уй шароитида, усуллари, рецепти, хамири, масалликлар, сирлари

“Питса” Италия миллий таоми хисобланади. Бугунги кунга келиб бу тансиқ очиқ пирогни бутун дунё ахли севиб истеъмол қилади. Питса – бу юмалоқ шаклга эга очиқ пирог бўлиб, уни асосини томатли ёки помидорли соус ва ериган пишлоқ ташкил этади. ҲВИИ асрда пайдо бўлган бу таомни хозирги кунда жуда кўп рецептлари ва тайёрлаш усуллари мавжуд. Питса учун айни бир масаллиқлар мавжуд эмас, уни хар бир киши ўз истак-ҳохишидан келиб чиқиб ўзига ёққан маҳсулотлардан тайёрласа, ёки кафе ва ресторанлар таклиф этадиган менюдан таъбига мос питса турини танласа бўлади. Ушбу мақолада питса тайёрлаш усуллари батафсил кўриб чиқилади.

ПИТСА ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Ҳамир учун:

500 г ун;
30 г янги ҳамиртуруш;
1 чой қошиқ шакар;
1 чой қошиқ туз;
3-4 ош қошиқ зайтун мойи (кунгабоқар ёғи хам бўлади);
1-1,5 стакан илиқ сув (240-320 мл).
Помидорли соус:

3 та помидор, тозаланган ва тўғралган;
5 та саримсоқ бўлаги, майдаланган;
Бир шингил майда тўғралган кўкат;
1/2 чой қошиқ шакар;
1 чой қошиқ зайтун мойи;
туз;
2 ош қошиқ томат пастаси.
Қўшимчалар:

300 грамм майдаланган қаттиқ пишлоқ (иҳтиёрий: пармезан, гауда, ҳоразм пишлоғи, мотсарелла);
қўзиқорин;
зайтун;
дудланган колбаса;
ширин булғор қалампири;
помидор;
дудланган товуқ гўшти;
кўкат.
Питса тайёрлаш сирлари шундаки, масаллиқларни ўз ҳохишингизга биноан танлашингиз мумкин!

УЙ ШАРOИТИДА ПИТСА ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ: БOСҚИЧМА-БOСҚИЧ
Ишни ҳамир қоришдан бошлаймиз. Энг аввало ун, ҳамиртуруш ва шакарни бир идишга солиб аралаштириб оламиз.
Сўнгра унга ёғ, сув ва туз солиб ҳамиқ қорамиз. Ҳамир ўртача юмшоқликда бўлиши керак.
Тайёр ҳамирни 1,5-2 соатга тиндиришга қўямиз.
Ҳамир тингунига қадар помидорли соусимизни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун товага ёғ солиб, помидор ва саримсоқ пиёзни бироз қовуриб, унга майда тўғралган кўкат ва қолган масаллиқларни қўшамиз ва 2-3 дақиқа давомида димлаб оламиз. Агар сизда помидор бўлмаса, соус ўрнига томат пастаси ишлатишингиз мумкин. Бунинг учун томат пастасига озгина сув, саримсоқ пиёз, таъбга кўра туз ва зираворлар қўшиб, бироз қайнатиб, сўнгра совутиб олсангиз бўлди.
Тиндирилган ҳамирни ҳохишга кўра юпқа ёки қалинроқ қилиб айлана шаклида ёямиз. Сўнгра ёйилган ҳамирни газ печи товасига оламиз ва қўлимиз билан четларини озгина кўтарилиб турадиган қилиб текислаб оламиз.
Ёйилган ҳамир устига соус сурамиз. Сўнг кетма-кетликда тўғралган масаллиқларимизни териб чиқамиз ва газ печига 4-6 дақиқага қўйиб оламиз. Бунда масаллиқлар ва ҳамир озгина пишади. Шундан сўнг питса устига майдаланган пишлоқ сепиб чиқамиз, унинг устидан помидор халқалари ва кўкат сепамиз ва яна 200 ºC хароратда қиздирилган газ печига қўйиб, тилларанг тусга киргунча пишириб оламиз.
Кўриб турганингиздек бу ажойиб таомни тайёрлаш жуда хам осон. Ёқимли иштаха.

Фикр қўшиш