🥗 Салатлар

"Қизил юрак" газаги

3К марта ўқилди
"Қизил юрак" газаги
Ажойиб газак! Гўзал кўиниш, ажойиб таъмга эга. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 10 дона тарталетка
  • 150 грамм творог
  • 100 грамм бринза
  • 3 ош қошиқ сметана
  • 2 дона тухум
  • Таъбга кўра кўкат (укроп)
  • 20 дона помидор черри
  • Безак учун қизил икра
"Қизил юрак" газагиТайёрлаш усули:
1. Блендер ёрдамида творог, бринза, пиширилган тухум, майда тўрғалган кўкат ва сметанани бирлаштириб, аралаштиринг.
"Қизил юрак" газаги2. Помидорларни ювинг ва бош бурчагини кесиб олинг.
"Қизил юрак" газаги3. Сўнг, икки помидор бўлагини бирлаштиринг ва юракча шаклига келтиринг.
"Қизил юрак" газаги4. Тарталеткаларни тайёрланган асос билан тўлдиринг. Юрак шаклларини қўйинг.
"Қизил юрак" газаги5. Қизил икрани юрак атрофи бўйлаб териб чиқинг. Иштаха очар ва мазали газакни дастурхонга тортинг.
"Қизил юрак" газагиЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →