"Кизил юрак" газаги

"Кизил юрак" газаги
"Кизил юрак" газаги


Ажойиб газак! Гўзал кўиниш, ажойиб таъмга эга. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 10 дона тарталетка
  • 150 грамм творог
  • 100 грамм бринза
  • 3 ош қошиқ сметана
  • 2 дона тухум
  • Таъбга кўра кўкат (укроп)
  • 20 дона помидор черри
  • Безак учун қизил икра
Тайёрлаш усули:
1. Блендер ёрдамида творог, бринза, пиширилган тухум, майда тўрғалган кўкат ва сметанани бирлаштириб, аралаштиринг.
2. Помидорларни ювинг ва бош бурчагини кесиб олинг.
3. Сўнг, икки помидор бўлагини бирлаштиринг ва юракча шаклига келтиринг.
4. Тарталеткаларни тайёрланган асос билан тўлдиринг. Юрак шаклларини қўйинг.
5. Қизил икрани юрак атрофи бўйлаб териб чиқинг. Иштаха очар ва мазали газакни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Помидорли брускетлар

Италя ошхонасининг машҳур газакларидан бири. Жуда ҳам нозик ва мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Дудланган пишлокли салат

Барча масалликлар сомонча тугралади. Кукатлар майда тугралади. Таъбга караб тузи ростланиб, барча масалликлар майонез билан аралаштирилади....

Бир зумда салати

Барча масалликлар кубик килиб тугралади. Таъбга караб туз сепилади ва майонез билан аралаштирилади....

Баклажонли аччик газак

Баклажон ювиб, тозаланиб, паррак килиб кесилади ва ёгда икки томони кизаргунича ковурилади. Помидор ювиб тозаланиб, киргичдан чикарилади. Тугралган пиёз алохида идишда бироз ковурилади. Сунг устига помидор солиниб, ковуришда давом этилади. Помидор етилишига бироз колганда тугралган саримсокпиёз ва уруги олиб ташланган калампир солинади....

Кукламой салат

Шошилинчда тайёрлаш осон ва тез булган витаминларга бой бахорий салат. Бодринг ва кукатлар ювиб, майда тугралади. Таъбга кура зираворлар солиб, катик билан аралаштирилади....

"Киш зийнати" салат

Картошка ва лавлаги сувда кайнатиб олинади. Ок пиёз иккига булиниб, майда паррак килиб тугралиб, бироз сувда чайкаб олинади. Шунда пиёзнинг аччиги кетади. Кук пиёз майда тугралади. Барча масалликлар туртбурчак килиб тугралади ва аралаштирилади....

Соя соуси остидаги бодринг

Бу жуда ҳам мазали ва ҳушбўй! Жуда ҳам тез тайёрланаиган, оддий салат. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Витаминга бой салат

Саримсок пиёзни майда туграб, карам, зираворлар хамда ёг билан яхшилаб аралаштирилади. Устига 0,5 чой кошикда сирка солинади ва усти беркитилади. Колган масалликлар сомонча усулида тугралади. Сунгра хамма масалликлар бирга аралаштирилади. Бу салатга гушт кушилса, янада мазали ва хушхур булади....

Коулсло салати

Европа пшхонасининг машҳур салатларидан бирин эътиборингизга тақдим этамиз. Енгил ва витаминларга бой салат. Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, мазали ва лаззатбахш таъмни сизга тақдим этади....

Хитойча баклажон салати

Ажойиб газак! Тайёрланиши оддий, натижаси бутун бир лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Яқинларингизга лаззатланишни улашинг. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш