🥗 Салатлар

Қисқичбақали рулет газаги

2.4К марта ўқилди
Қисқичбақали рулет газаги
Мўжизавий газак! Нозик ва жуда ҳам мазали. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 упаковка қисқичбақа таёқчаси
  • 2 дона тухум
  • 150 грамм қаттиқ пишлоқ
  • Укроп
  • Маёнез, таъбга кўра саримсоқ
Тайёрлаш усули:
1. Тухумни сувда пиширинг. Совутинг ва тозаланг. Пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.

2. Тухумни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг. Укроп, саримсоқни майда шаклда тўрғанг. Пишлоқ, тухум, саримсоқ, кўкат ва маёнезни бирлаштиринг. Аралаштиринг.
Қисқичбақали рулет газагиҚисқичбақали рулет газаги3. Қисқичбақа таёқчасини эхтиёткорлик билан ёйинг.
Қисқичбақали рулет газаги4. Тайёрланган асосдан солинг ва рулет қилиб ўранг. Рулетларни ҳоҳишингизга кўра безатинг.
Қисқичбақали рулет газаги5. Нозик ва мазали газакни дастурхонга тортинг.
Қисқичбақали рулет газагиЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →