🥗 Салатлар

Қизил чечевитсали газак

3.1К марта ўқилди
Қизил чечевитсали газак
Витаминларга бой ва ноанъанавий газак! Қолаверса жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 40 грамм қизил чечевитса
  • 30 грамм салат барги (айсберг)
  • 10 мл лимон шарбати
  • 5 мл сирка
  • 15 мл зайтун ёғи
  • 1/2 дона қизил пиёз
  • 1 дона бодринг
  • 1/2 дона қизил, булғор қалампири
  • 30 грамм фета пишлоғи
  • 5 грамм петрушка
  • 15 грамм балзамли соус
Қизил чечевитсали газакТайёрлаш усули:
1. Чечевитсани туз солинган сувда, 15 дақиқа давомида пиширинг.
Қизил чечевитсали газак2. Пиширилган чечевитсани алохида идишга солинг ва лимон шарбати билан сепинг.
Қизил чечевитсали газак3. Туз ва мурч сепинг.
Қизил чечевитсали газак4. Зайтун ёғи ва сирка қуйиб, аралаштиринг.
Қизил чечевитсали газак5. Чечевитса билан майда тўрғалган пиёз, бодринг ва булғор қалампирини бирлаштиринг. Аралаштиринг.
Қизил чечевитсали газакҚизил чечевитсали газак6. Тайёрланган аралашмани салат баргларига солинг.
Қизил чечевитсали газак7. Майда тўрғалган петрушка кўкатини сепинг.
Қизил чечевитсали газак8. Балзамли соус сепинг. Тўртбурчак шаклда кесилган пишлоқ бўлакларини териб чиқинг. Дастурхонга тортинг.
Қизил чечевитсали газакЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →