Газак "Фаберже тухуми"

Гўзал ва жуда ҳам ажойиб газак! Байрам дастурхонидан ёрқин ўрнини эгаллайди. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда тухум идишларини тайёрланг. Тухумларни ювинг ва бир бошидан тешик қилиб, ички қисмини ажратиб олинг. Ички қисмини яхшилаб ювинг. Қуритинг.
2. Желатинни 10 дақиқа давомида уютинг. Сўнг, иситинг ва булён билан аралаштиринг. Булғор қалампири, колбасани майда шаклда тўрғанг. Маккажўхорини шарбатидан ажратинг.
3. Тайёрланган масаллиқларни навбатма-навбат тухум идишига солинг. Булёндан қуйинг. Сўнг, 1 соатга музлатгичга қўйинг.
4. Белгиланган вақт ўтиб, тухумларни эхтиёткорлик билан тозаланг. Кўкат билан безатинг ва дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Керакли масаллиқлар:
- 10 дона тухум идиши
- 2 стакан гўшт булёни
- 20 грамм желатин
- 1 дона булғор қалампири
- 1 кичик банка маккажўхори
- 300 грамм колбаса
- Кўкат
- Қўшимча сифатида товуқ гўшти, балиқ, гўштдан фойдаланиш мумкин
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда тухум идишларини тайёрланг. Тухумларни ювинг ва бир бошидан тешик қилиб, ички қисмини ажратиб олинг. Ички қисмини яхшилаб ювинг. Қуритинг.
2. Желатинни 10 дақиқа давомида уютинг. Сўнг, иситинг ва булён билан аралаштиринг. Булғор қалампири, колбасани майда шаклда тўрғанг. Маккажўхорини шарбатидан ажратинг.
3. Тайёрланган масаллиқларни навбатма-навбат тухум идишига солинг. Булёндан қуйинг. Сўнг, 1 соатга музлатгичга қўйинг.
4. Белгиланган вақт ўтиб, тухумларни эхтиёткорлик билан тозаланг. Кўкат билан безатинг ва дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!