Бақлажонли рулет

Газак учун ажойиб танлов! Тайёрланиши ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
Тайёрлаш усули:
1. Ювилган бақлажонни узунлиги бўйлаб, юпқа шаклда кесиб чиқинг. Туз сепинг ва 5 дақиқага қолдиринг. Сўнг, ювинг ва қуритинг.
2. Товада ёғни қиздиринг. Бақлажон бўлакларини ҳар томонлама, қизартириб қовуринг. Сўнг, ошхона сочиғига олинг, ортиқча ёғи ажралиши учун.
3. Асосни тайёрланг. Қирғичдан чиқарилган пишлоқ, творог, майда тўрғалган саримсоқ, кўкат ва майдаланган ёнғоқ, туз, мурчни бирлаштиринг ва аралаштиринг.
4. Бақлажон бўлаги бошига чой қошиқда асосдан солинг ва рулет шаклда ўранг.
5. Тайёр рулетни кўкат шохчалари ва майдаланган ёнғоқ билан безатинг. Дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!
Керакли масаллиқлар:
- 2 дона бақлажон
- 150 грамм ўсимлик ёғи
- 100 грамм пишлоқ
- 150 грамм творог
- 3-5 дона саримсоқ доначаси
- 40 грамм ёнғоқ
- 40 грамм кўкат (укроп, кашнуч, райҳон)
Тайёрлаш усули:1. Ювилган бақлажонни узунлиги бўйлаб, юпқа шаклда кесиб чиқинг. Туз сепинг ва 5 дақиқага қолдиринг. Сўнг, ювинг ва қуритинг.
2. Товада ёғни қиздиринг. Бақлажон бўлакларини ҳар томонлама, қизартириб қовуринг. Сўнг, ошхона сочиғига олинг, ортиқча ёғи ажралиши учун.
3. Асосни тайёрланг. Қирғичдан чиқарилган пишлоқ, творог, майда тўрғалган саримсоқ, кўкат ва майдаланган ёнғоқ, туз, мурчни бирлаштиринг ва аралаштиринг.
4. Бақлажон бўлаги бошига чой қошиқда асосдан солинг ва рулет шаклда ўранг.
5. Тайёр рулетни кўкат шохчалари ва майдаланган ёнғоқ билан безатинг. Дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!