🍛 Таомлар

Ўрдакли канапе

2.7К марта ўқилди
Ўрдакли канапе
Мўжизавий газак! Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, ўзгача лаззатланиш бахтини тақдим этувчи таъмни ҳосил қилади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 2 дона ўрдак кўкрафи (филеси)
  • 2 ош қошиқ соя соуси, шакар
  • 1 ош қошиқ асал
  • 2 ош қошиқ оқ шароб ёки олма сиркаси
  • 1/2 чой қошиқ табаско соуси ёки аччиқ соус
  • 1/2 чой қошиқ крахмал
  • 1/3 чой қошиқ занжабил кукуни (имби)
  • 24 дона узум меваси
  • 24 дона кичик мосарелла ёки 2 дона катта
Ўрдакли канапеТайёрлаш усули:
1. Ҳар бир ўрдак гўштини тўртбурчак шаклда, 12 қисмга бўлинг.
Ўрдакли канапе2. Соя соуси, шакар, асал, сирка, табаско, занжабил ва крахмални бирлаштиринг ва аралаштиринг.
Ўрдакли канапе3. Қуруқ, ўрта оловда қиздирилган товада ўрдак гўштини ҳар томонлама 3 дақиқа давомида пиширинг.
Ўрдакли канапе4. Соусни гўшт устидан қуйинг ва 1 дақиқа давомида димланг. Ўрдак гўштини лаганга сузиб олинг, совутинг.

5. Ўрдак гўшти, мосарелла, узум меваси шу кетма-кетликни такрорлаган ҳолда ёғоч шихларга ўтказиб чиқинг.

6. Тайёр газакни кўкат барглари билан безатинг. Дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →