🍛 Таомлар

Сарёғли нозик селд газаги

2.5К марта ўқилди
Сарёғли нозик селд газаги
Мўжизавий газак! Таомнома учун чинакам янгилик! Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 180 грамм сарёғ
  • 1 дона селд балиғи
  • 1 дона пиширилган тухум
  • 1 чой қошиқ хантал (горчитса)
  • 30 грамм укроп

Тайёрлаш усули:
1. Сарёғни хона ҳароратида юмшатинг.

2. Селд балиғи териси ва ички қисмларини тозаланг. Муздак оқар сувда ювинг ва ошхона сочиғида қуритинг. Майда шаклда тўрғанг.
Сарёғли нозик селд газаги3. Пиширилган тухумни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
Сарёғли нозик селд газаги4. Юмшатилган сарёғ, селд балиғи, тухум, хантални бир идишда бирлаштиринг. Аралаштиринг.
Сарёғли нозик селд газагиСарёғли нозик селд газаги5. Фолга қоғозини текис жойга ёйинг. Майда тўрғалган кўкатни юпқа қаторда сепинг. Кўкат устидан селд-сарёғли массани колбаса шаклида солинг.
Сарёғли нозик селд газаги6. Фолга қоғозини оз-оз қисмда кўтаринг. Ҳудди селдли массага кўкат сепгандек.

7. Барча томони кўкат билан ўралган селдли колбасани фолга қоғозига ўранг ва 1 соатга музлатгичга қўйинг.

8. Белгиланган вақт ўтиб, нозик газакни нон бўлакларига суртинг ёки кесиб қўйинг. Нозик ва мазали газакни дастурхон даврасига тақдим этинг.
Сарёғли нозик селд газагиЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →