🍛 Таомлар

Сабзавот-товуқли грил

2.5К марта ўқилди
Сабзавот-товуқли грил
Мўжизавий таъмга эга газак! Нозик товуқ, витаминларга бой сабзавотлар бу чинакам лаззатланиш бахтини тақдим этади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 1 дона товуқ гўшти (филеси)
  • 4 дона 30х30 лаваш нони
  • 2 дона помидор
  • 1 боғ салат барги
  • 1/2 дона лимон
  • Таъбга кўра укроп ва кўк пиёз
  • Туз ва мурч
  • 4 ош қошиқ тартар соуси
Сабзавот-товуқли грилТайёрлаш усули:
1. Товуқ гўшти филесини узунлиги бўйлаб 4 қисмга бўлинг. Озиқ - овқат плонкасига ўранг ва ошхона болғаси билан гўшт қисмларини уриб чиқинг.
Сабзавот-товуқли грил2. Гўштларга лимон шарбати ва туз, мурч сепиб, маринадланг. Қиздириб, ёғ суртилган грил товасида гўш бўлакларини ҳар томонлама, қизартириб пиширинг.
Сабзавот-товуқли грил3. Лаваш нони устига салат барги, гўшт бўлаги, кесилган помидор, майда тўрғалган кўкат ва таъбга кўра туз сепинг. Рулет қилиб ўранг.
Сабзавот-товуқли грилСабзавот-товуқли грилСабзавот-товуқли грил4. Тайёр, мазали газакни тартар соуси билан дастурхонга тортинг.
Сабзавот-товуқли грилЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →