🍛 Таомлар

Картошкали пирожки

6.6К марта ўқилди
Картошкали пирожки
Бу усул билан тайёрланган пирожкилар барча оила аъзолари учун жуда ҳам маъқул бўлади. Машҳур ретсептлардан бири. Ушбу ретсепт таомномангиздан ўрин олиши турган гап. Ушбу ретсепт бўйича албатта тайёрланг !

Керакли масаллиқлар :
  • Тайёр хамиртурушли хамир
  • 700 грамм картошка
  • 50 грамм сарёғ
  • 100 мл сут
  • 200 грамм пиёз
  • Туз ва мурч
  • Ўсимлик ёғи
Картошкали пирожкиТайёрлаш усуллари :
1. Картошкани тозаланг ва бутунлай тайёр бўлгунга қадар пиширинг.
Картошкали пирожки2. Пиёзни майда тўрғанг.
Картошкали пирожки3. Товада қиздирилган ўсимлик ёғида, пиёзни тилла тусга киргунга қадар қовуринг.
Картошкали пирожки4. Тайёр картошкани ортиқча сувини тўкинг ва сарёғни солинг. Картошка пюресини тайёрланг.
Картошкали пирожки5. Сутни картошка пюресига қуйинг, туз ва мурч солиб, аралаштиринг.
Картошкали пирожкиКартошкали пирожки6. Қовурилган пиёзни солинг, аралаштиринг ва совутинг.
Картошкали пирожкиКартошкали пирожки7. Хамирни кичик бўлакларга бўлинг. Ёйиб чиқинг.
Картошкали пирожки8. Асосдан солинг.
Картошкали пирожки9. Хамир четларини бирлаштириб, ёпиштиринг.
Картошкали пирожки10. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига тайёр пирожкилар чокини пастга қилган ҳолда териб чиқинг.
Картошкали пирожки11. Пирожкилар устини ҳоҳишингизга кўра кўпиртирилган тухум билан суртинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
Картошкали пирожки12. Тайёр ва мазали пирожкиларни дастурхонга тортинг.
Картошкали пирожкиЁқимли иштаха !

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →