🍛 Таомлар

Пишлоқли тарт

4.7К марта ўқилди
Пишлоқли тарт
Жуда ҳам мазали тарт! Қарсилдоқ хамир, нозик соусли асос бу мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Байрам дастурхони ва кундалик таом дастурхонидан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Таомнома учун янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 500 грамм тайёр қаватли хамир
  • 300 грамм шампинон
  • 150 грамм пиёз
  • Ўсимлик ёғи
Соус учун:
  • 250 грамм сметана
  • 150 грамм пишлоқ
  • Таъбга кўра кўкат, туз ва мурч
Пишлоқли тартТайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда тарт асосини тайёрланг. Пиёзни майда сомонча шаклда тўрғанг.
Пишлоқли тарт2. Шампинонлар ва кўкатни майда шакалда тўрғанг.
Пишлоқли тартПишлоқли тарт3. Пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
Пишлоқли тарт4. Товада қиздирилган ёғда аввал пиёзни қовуринг.
Пишлоқли тарт5. Шампинонни солинг, туз ва мурч сепинг. 15-20 дақиқа давомида димланг.
Пишлоқли тартПишлоқли тарт6. Соусни тайёрланг. Пишлоқ ва сметанани бирлаштиринг.
Пишлоқли тарт7. Кўкат ва таъбга кўра туз сепинг ва аралаштиринг.
Пишлоқли тартПишлоқли тарт8. Хамирни ёйинг ва 10х10 см ҳажмда, тўртбурчак шаклда кесиб чиқинг. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига хамир бўлакларини теринг.
Пишлоқли тарт9. Хамир четидан 1 смда масофа қолдирган ҳолда, хамир ҳажмини бузмасдан кесиқлар қилиб чиқинг.
Пишлоқли тарт10. Хамир устига тайёр асосдан солинг.
Пишлоқли тарт11. Асос устидан 1 ош қошиқда соусдан солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
Пишлоқли тарт12. Ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган нозик ва мазали тартни дастурхонга тортинг.
Пишлоқли тартЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →