🍛 Таомлар

Броколли-пишлоқли пирог

3.9К марта ўқилди
Броколли-пишлоқли пирог
Нозик, тўйимли ва қолаверса жуда ҳам мазали пирог! Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:

  • 1 дона тухум
  • 50 грамм сарёғ
  • 200-250 грамм ун
  • 1 чой қошиқ қабартма ва туз
Асосига:

  • 300 грамм броколли
  • 250 грамм рикотто ёки творог
  • 2 дона тухум
  • 250 грамм пишлоқ
  • Туз ва мурч
Броколли-пишлоқли пирогТайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Тухум ва юмшатилган сарёғни бирлаштиринг.
Броколли-пишлоқли пирог2. Туз, қабартма ва унни солиб, хамир қоринг.
Броколли-пишлоқли пирог3. Хамирни ёғ суртилган пишириш қолипига, деворлари бўйлаб ёйинг.
Броколли-пишлоқли пирог4. Хамир устидан пергамент қоғози ёзинг.
Броколли-пишлоқли пирог5. Пергамент қоғози устидан ловия солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
Броколли-пишлоқли пирог6. Асосни тайёрланг. Броколли карамини майда бўлакларга бўлинг.
Броколли-пишлоқли пирог7. Пишлоқни қирғичнинг катта томонидан чиқаринг.
Броколли-пишлоқли пирог8. Тухумни туз ва мурч солиб, кўпиртиринг.
Броколли-пишлоқли пирог9. Рикоттани солинг ва аралаштиринг.
Броколли-пишлоқли пирог10. Броколли ва пишлоқни солиб аралаштиринг.
Броколли-пишлоқли пирогБроколли-пишлоқли пирог11. Тайёрланган асосни пиширилган хамир устидан солинг, текисланг. 180 даражада қиздирилган газ печида 25-30 дақиқа давомида пиширинг.
Броколли-пишлоқли пирог12. Мазали ва нозик пирогни дастурхонга тортинг.Ёқимли иштаха!
Хамирни пиширишда фойдаланилган ловияни сақлаб қўйинг, шу усул билан корж пишириладиган ретсептларда фойдаланасиз.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →