Броколли-пишлоқли пирог

Броколли-пишлоқли пирог
Броколли-пишлоқли пирог


Нозик, тўйимли ва қолаверса жуда ҳам мазали пирог! Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:

  • 1 дона тухум
  • 50 грамм сарёғ
  • 200-250 грамм ун
  • 1 чой қошиқ қабартма ва туз
Асосига:

  • 300 грамм броколли
  • 250 грамм рикотто ёки творог
  • 2 дона тухум
  • 250 грамм пишлоқ
  • Туз ва мурч
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Тухум ва юмшатилган сарёғни бирлаштиринг.
2. Туз, қабартма ва унни солиб, хамир қоринг.
3. Хамирни ёғ суртилган пишириш қолипига, деворлари бўйлаб ёйинг.
4. Хамир устидан пергамент қоғози ёзинг.
5. Пергамент қоғози устидан ловия солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
6. Асосни тайёрланг. Броколли карамини майда бўлакларга бўлинг.
7. Пишлоқни қирғичнинг катта томонидан чиқаринг.
8. Тухумни туз ва мурч солиб, кўпиртиринг.
9. Рикоттани солинг ва аралаштиринг.
10. Броколли ва пишлоқни солиб аралаштиринг.
11. Тайёрланган асосни пиширилган хамир устидан солинг, текисланг. 180 даражада қиздирилган газ печида 25-30 дақиқа давомида пиширинг.
12. Мазали ва нозик пирогни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Хамирни пиширишда фойдаланилган ловияни сақлаб қўйинг, шу усул билан корж пишириладиган рецептларда фойдаланасиз.

Пиёз-тухумли пирожки

Нозик асос ва юмшоқ хамир бу жуда ҳам мазали. Жуда ҳам тез тайёрланадиган пирожки. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлиши турган гап. Таомномангиздан ўзининг ўрнини эгаллаши аниқ. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Олот сомса

Ун элаб, қайнатиб совутлган сувга туз солинади.  Шўроқ қилиб  қаттиқина оддий ҳамир тайёрлаб оламиз. Ҳамирни яҳшилаб мушлаб тиндирамиз. Унгача қиймасини тайёрлаб оламиз....

Димлама тайёрлаш: рецепти, усули, боскичлари, уй шароитида пишириш, фото

Димлама – Ўзбекистондаги энг мащур таомлардан бири. “Дунё ҳалқлари ошҳонаси” танловининг қатнашчиси саналади. Турли сабзавот ва кўкатлар билан гўшт комбинатсияси бу таомни нафақат мазали ва фойдали, балки байрамона ёрқин ва чиройли қилади. Димламанинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, барча сабзавотлар йирик кесилган, қатлам билан терилган ва гўшт...

Пишлокли мандаринлар газаги

Байрам дастурхони учун ажойиб танлов! Нозик ва мазали газак! Таомнома учун чинакам янгилик. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Туркча сомса рецепти - тайёрлаш боскичлари + фото

Уй шароитида тайёрланган туркча сомса нафакат тамадди учун мукаммал вариант, балки мехмонларни сийлаш учун хам ажойиб таом булади. Иштаха очар обдор начинка, карсилдок хамир — жуда мазали!...

Чечевитсали чипси

Эътиборингизга таърифлаб бўлмас, мазали таъмга эга газак рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу газакни салатлар ва суюқ таомлар билан дастурхонга тортишингиз мумкин. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради....

Киска муддатли пархез

Натижа: 3 кунда 2-5 кг вазн ташлаш мумкин. Таомнома: кунига 1,5 литр ёғсиз қатиқ билан кифояланиш. Агар жудаям оч қолсангиз, бир нечта нордон мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин. Қандай: таомномада белгиланган қатиқ миқдорини 5-6 қисмга бўлиб ичинг. Қулайлиги: жуда арзон ва амал қилишда жуда осон. Камчилиги: фақат кучли иродага ва мустаҳкам...

Шилпилдок

Козондаги кизиган ёгга олдин пиёзни солиб, новвот ранг тус олгунича ковурамиз. Сунг, гуштни солиб, ковуришда давом этамиз. Кейин помидор кайласи. Сунгра, картошка, сабзи, булгор калампирлари, саримсок пиёз булакчалари кетма-кет солиниб, масалликлар чиройли кизил тус олгунича ковурамиз. Таъбга кура, саримсок пиёз (яшил) ва сельдерей солиш мумкин....

Куза шурва

Кузаларнинг ичига, аввал, керакли булакларга булинган гушт, сабзи, картошка, помидор, пиёз, саримсок пиёз, булгор калампирлари, кукатлар солинади ва тузи ростланади. Таъбингизга кура зираворлар солса хам булади. Устидан, масаллликларни кумгунича сув солинади. Сунг, кузалар олдиндан киздирилган газ духовкасига жойлаштирилади. Кузадаги сув кайнаб...

Гулкарам ковурма

Гулкарамнинг гул шохларини узагидан ажратиб олинади. Масалликни совук сувда бир-икки чайкаб олингандан сунг кайнаб турган тузли сувга солиб кайнатиб олинади. Ярим тайёр карамни догланган думба ёгида пиёз билан бирга ковуриб пиширилади. Таомни дастурхонга ликопчаларда тортилади....

Фикр қўшиш