Пишлокли тарт

Пишлокли тарт
Пишлокли тарт


Жуда ҳам мазали тарт! Қарсилдоқ хамир, нозик соусли асос бу мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Байрам дастурхони ва кундалик таом дастурхонидан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 500 грамм тайёр қаватли хамир
  • 300 грамм шампинон
  • 150 грамм пиёз
  • Ўсимлик ёғи
Соус учун:
  • 250 грамм сметана
  • 150 грамм пишлоқ
  • Таъбга кўра кўкат, туз ва мурч
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда тарт асосини тайёрланг. Пиёзни майда сомонча шаклда тўрғанг.
2. Шампинонлар ва кўкатни майда шакалда тўрғанг.
3. Пишлоқни қирғичнинг кичик томонидан чиқаринг.
4. Товада қиздирилган ёғда аввал пиёзни қовуринг.
5. Шампинонни солинг, туз ва мурч сепинг. 15-20 дақиқа давомида димланг.
6. Соусни тайёрланг. Пишлоқ ва сметанани бирлаштиринг.
7. Кўкат ва таъбга кўра туз сепинг ва аралаштиринг.
8. Хамирни ёйинг ва 10х10 см ҳажмда, тўртбурчак шаклда кесиб чиқинг. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига хамир бўлакларини теринг.
9. Хамир четидан 1 смда масофа қолдирган ҳолда, хамир ҳажмини бузмасдан кесиқлар қилиб чиқинг.
10. Хамир устига тайёр асосдан солинг.
11. Асос устидан 1 ош қошиқда соусдан солинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
12. Ҳушбўй иси хонадонингизни эгаллаган нозик ва мазали тартни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Дулма тайёрлаш - узум баргларидан коваток рецепти

...

Урдакли канапе

Мўжизавий газак! Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, ўзгача лаззатланиш бахтини тақдим этувчи таъмни ҳосил қилади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Саримсок-пишлокли бутерброд

Қарсилдоқ ва ҳушбўй, нозик ва жуда ҳам мазали! Эрталабки нонушта ва кечки овқат учун қўшимча сифатида жуда ҳам маъқул бўлади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Кукатли блинчик

Юмшоқ, нозик ва ҳушбўй блинчик! Таомнома учун янгилик. Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси эса сизни лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

15 дакика ичида 3та кизикарли нонушта

Биз нонуштага бутербродлар, буткалар ва яна бир катор стандарт нарсалар истеъмол килишга куникиб колганмиз. Агар эрталабки нонуштага бироз узгартириш киритсак-чи?...

Димлама тайёрлаш: рецепти, усули, боскичлари, уй шароитида пишириш, фото

Димлама – Ўзбекистондаги энг мащур таомлардан бири. “Дунё ҳалқлари ошҳонаси” танловининг қатнашчиси саналади. Турли сабзавот ва кўкатлар билан гўшт комбинатсияси бу таомни нафақат мазали ва фойдали, балки байрамона ёрқин ва чиройли қилади. Димламанинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, барча сабзавотлар йирик кесилган, қатлам билан терилган ва гўшт...

Картошкали чипс рецепти - уй шароитида тайёрлаш, ковуриш, духовкада пишириш усуллари

Картошкали чипслар тариҳи ҲИҲ асрга бориб тақалади, бу таомни америкалик Джордж Крам тасодифан ўйлаб топган. Замонавий пазандаликни ушбу газаксиз тасаввур этиб бўлмайди, айниқса норасмий йиғилишларда. Шу билан бирга, уй шароитида чипси тайёрлаш етарлича осон вазифа бўлиб, буни хар бир киши эплай олади. Уни бир неча усулда пиширса бўлади, қуйида...

Чечевитсали чипси

Эътиборингизга таърифлаб бўлмас, мазали таъмга эга газак рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу газакни салатлар ва суюқ таомлар билан дастурхонга тортишингиз мумкин. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради....

Гуштли рулет

Тухумни окини шакар билан аралаштириб, иссик сутга солинади. Сунг, 2 стакан ун билан ачитки солиниб, суюк хамир корилади ва 2 соатга музлаткичга куйилади. Сунг, суюк хамир музлаткичдан олиниб, туз, ёг, 3та тухум сариги ва ун солиниб, юмшок хамир корилади....

Гречкали паштет

Жуда ҳам мазали ва тўйимли! Бутербродлар учун асос ва мазали газак ўрнини эгаллаши аниқ. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Анора
    Анора 20 сентября 2021 17:31
    Торт таёрлашнихам ёзиб чикинглар зур экан ресепт

Фикр қўшиш