📖 Ҳикоялар

Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 5-қисм

9 дақиқа 3.8К марта ўқилди
Ҳазонли кунлар. Тузоқ... 5-қисм
Сарвиҳоннинг ёнидан бир ахволда чиққан Шавкат ака уйидаги ёлғиз қолган болаларидан ҳавотир ила уйига томон йўналди. Сарвиҳоннинг ёнида ота–онаси қараб қолди. Шавкат ака уйига боргач, ҳотинининг юзини кўрмасликка умид қиларди, чунки кеча уни эрталаб уйига дап бўлишини тайинлаб келган эди…

Машинани ховлига киритиб, ҳонасига йўл олди. Ҳона шип–шийдам, ҳотини хамма нарсани эғиштириб кетган экан. Ошҳона томон йўл олган ШАвкат ака икки ўғлининг ўз ҳоналарида нималардир ўйнаб ётарди. Ошҳонада эса кимдир тарақ–тарақ қилиб нималардир тайёрларди. Шавкат ака ҳотинининг кетганлиги хисобга олиб хам хайрон, хам қизиқиб ошҳонага кириб борди. Қарасаки, қизи Нурия қозонда нималардир тайёрларди. Шавкат ака жилмайиб, қизини кузата бошлади.

–Она қизим, нималар тайёрлаяпсан?

–Шўрва қиляпман ота, ширин чиқмаса индамайсизми?

–Йўғ–э қизим, сизнинг тайёрлаган овқатларингиз мен учун днёдаги энг ширин овқат. Фақат эхтиёт бўлинг қизим, –деб ҳонасига қайтмоқчи бўлди. Аммо ҳотинини сўраш эсидан чиққанлиги боис яна изига қайтди.

–Қизим, энанг кетдими?
–Ха, кетдилар энам, йиғлаб–йиғлаб кетдилар. Бизам йиғладик, бошқа қайтмайдиларми?, –дея йиғлади Нурия.

–Қайтмайди, қайтмайди, энди ўзимиз яшаймиз.

–Сиз уйга янги эна олиб келасизми? –деб жавдираб қаради Нурия.

–Ким айтди сенга буни? Янги она келади деб ким айтди?

–Энам айтди. Сенларга янги эна олиб келади отларинг, ёшгинасида олиб келади, мактабни битирмаганидан топиб олиб келади деди, –деб яна йиғла шни бошлади.

–Бизга янги эна хам, эски эна хам керакмас, ўзимиз яшайверамиз, янганг келиб биз билан яшайверадилар.

–Вооййй, жиянли бўлдикми ота?

–Афсуски… ха майли, она қизим, овқатингни тайёрлайвер, –деб кийимини алмаштириш учун ҳонасига кириб кетди…

……………………….

Шифокорлар Сарвиҳонга жавоб беришгач, уни ота–онасининг уйига олиб кетишди. Чунки эрининг уйида унинг дам олишига шароит йўқ эди. Мехри ҳола хаётдан кўнгли совуган қизиниг атрофида гирди капалак эди. Сарвиҳон жимгина бир нуқтага тикилиб кўзларида ёш қалқиб турарди. Онаси унга қанчалик мехр бермасин у учун дунё рангсиз эди, унинг илк жигарпорасидан айрилгани у учун бир умрлик армон. Мехри ҳола ховлиқиб ҳонага кириб келди.

–Қизим, қизим, мана , мана телефон қилди?

–…….

–Қизим, Сарвиҳон, сени сўраяпти, ма, ол.

–Ким эна, –деб Сарвиҳон бефорқона қараб қўйди.

–Эринг, Илёсжон телефон қиляпти, олсангчи…

–Нима? Нима? Қани, –деб Сарвиҳон кўзларидан дув ёшларини тўкиб юборди. –Алло, Ассалому алайкум…,–хамон йиғларди.

–Гулим, Сарвиҳон, ва алайкум ассалом.

–Яҳшимисиз? Нега мени изламайсиз, нега мени ташлаб кетдингиз? Нега боламизни сақлаб қолишга ёрдам бермадингиз? Нега аҳир, –деб бақириб йиғлай бошлади.

–Йиғлама, йиғлама, бораман гулим, сен ўзингни қўлга ол, мен учун кераксан гулим.

–Онангиз, онангиз…

–Бўлди, буларни ўйлама, хали хаммаси яҳши бўлади…

–Қачон келасиз? Келинг, илтимос, илтимос бегим, келинг, мен ўлиб қоламан, боламнинг ортидан кетаман, келинг илтимос, –деб қон бўлиб йиғларди.

–Бораман, бораман. Мени кут…

Улар телефонда анча гаплашишди. Сарвиҳонни бу сухбат анча тетиклаштирди… у шу кундан бошлаб хаётга қизиқиш билан қарай бошлади ва тузала бошлади…

……………………………………

Гулнор опа эрталаб уйидан нарсаларини эғиб, рахматли ота–онасининг уйига борди. Эшикни тақиллатар экан, рўмоли тушиб, сочлари тўзғиган, аянчли бир ахволда эди. Эшикни тақиллатар экан, негадир узоқ туриб қолди. Бир пайт эшикни укаси очди. Опасининг бу холатини кўрган укаси бир муддат қотиб қолди.

–Опа? Нима бўлди?

–Улар мени хайдаб солишди. Поччанг мени хайдаб солди, у мени урди, –деб йиғлай бошлади. Опасининг барча қилмишидан ҳабари бор укаси опасига берахмларча назар солди.

–Опа, сизнинг кароматингиз билан уйингизда жанжал бўлмаган кун йўқ. Жиянимнинг хам хаётини бузибсиз, келинга кун йўқ эмиш. Энди менинг тинч хаётимни бузмоқчимисиз?

–Укам, укажоним, унақа дема, сен менинг жигаримсан, укамсан, мени кўчага хайдама.

–Ўз боласига рахм қилмаган аёл менга рахм қилармиди? Йўқ опа, мендан ҳафа бўлманг, сизни уйга киритолмайман, тинч оиламнинг бузилишини ҳохламайман.

–Унда қаёққа борай укажон?

–Акамнинг уйига боринг, киритишар, харқалай синглисисиз.

–Бу эр ота–онамнинг уйику, шу эрда ўсдим, узатилдим, нега киритмайсан укажон?

–Опаааа, энди бу менинг уйим. Агар сизам салгина мехрибонроқ бўлганингизда эди, жон деб киритардим.

–Укам, илтимос..

–Бўлди, бўлди опа, мени тинч қўйинг, мехмонликка келсангиз уйим очиқ, аммо биз билан бирга яшашингизга рози бўлолмайман, ҳайр, –деб эшикни ёпди…

Бундай одамларга, хатто ўз жигари хам эшигини махкамлайди, Гулнор опанинг кўзларида аламзадалик кўзёшлари қалқиб, кўчада қолиб кетди. Энди бирдан–бир умиди акасидан эди…

Гулнор опа акасининг уйига хам борди, аммо у акаси хам уни оиласига қабул қилишмади, аксинча унга бақириб берди.

–Бор, йўқол, кет, ўз оилангни бузиб қайси юз билан уйимга келдинг? Қизларим вояга этиб қолган, уларга сени деб жабр бўлишини истамайман, кет, –деб Гулнор опани хайдаб солди. Энди кўзлари очилиб, қилмишларидан афсус чекаётган Гулнор опа ўзининг нақадар ҳудбин бўлиб кетганлигини англади. Чунки, хатто жигарлари хам ундан юз ўгиришди, инсон учун бунданда оғир холат йўқ бўлса керак… Энди у қаэрга боради? Кўчада ҳору зор бўлиб юрадими? Уйига қайтсачи? Йўқ, Шавкат ака уни қабул қилмайди, кечирмайди. У набирасининг туғилмасдан халок бўлишида сабабчи. Икки ёшнинг орзуқиб кутган биринчи фарзандининг бевақт кетишига сабабчи. Яна энг аянчлиси шуки, Сарвиҳон бефарзанд бўлиб қолиши мумкин…

………………………………..

Сарвиҳон анча ўзига келиб қолди ва эрининг уйига қайтди. Улар қайнотаси ва қайнукалари билан ахил яшай бошлашди. Фақат Нурия баъзида ҳонасига бекиниб хўнг–хўнг йиғларди. У хали гўдак, у хали мехрга зор, ухали мурғак қалб эгаси. У шу ёшида бир ойга яқин овқат қилди, уй супурди, рўзғор тебратди. Сарвиҳон келганидан кейин у бу ишлардан озод бўлди, бироқ барибир унинг кўнгли кемтик, кўнгли ярим. Энди унинг сочлари қирқ кокил қилиб ўрилмаган, энди унга хар ойда парпараги бор куйлак тикилмайди, энди унга кечалари эртак айтиб берадиган киши йўқ, у бир нарсага зор–Она мерига… Бола учун онанинг ё мони йўқ, у учун она азиз ва унинг мехрини хеч нима босолмайди. Сарвиҳон ва Шавкат акага қанчалик ёмон кўринган Гулнор опа Нурияҳон учун жуда мехрибон она эди, онасиз ичикиб касал бўлиш даражасигача этган эди…

……………………………………

Ёз оҳирлаб, куз фасли бошланай деб қолган. Хамма болалар мактаб тараддудида. Кимдир китоб олса, кимдир куйлак тикдирмоқда. Бу хаяжонлар Нурия учун бегона, у оҳирги пайтларда сўлиб қолган гулдек сўлин, тез–тез касал бўлиб қоларди. Сарвиҳон уни қанчалик парваришламасин, унинг юзида табассум йўқ… Нуриянинг юзида нур йўқ, файз йўқ, жон йўқ….

……………………………………..

–Алло.

–Ассалому алайкум.

–Ва алайкум ассалом.

–Дада, бу мен, Илёсман.

–Ха ўғлим, яҳшимисан?

–Яҳши рахмат, Ўзларингиз яҳшими?

–Биз хам яҳшимиз, рахмат.

–Ота, энамдан ҳабар олиб турибсизларми?

–Йўқ, ҳабар олганим йўқ. Нега сўраб қолдинг?

–Энам нонвой сеҳда ишлаётган экан, хам ўша эрда ётиб ишлар экан.

–Нима қипти? Жазоси шу онангнинг, шунча зуғумларига жавоб беряпти.

–Ота, барибир онамизку, одамлар хар нима деб гапираётганмиш, онам хам анча чарчаб қолибди, беш ойдан буён нахотки бир марта ҳабар олмадингизлар?

–Ўғлим. Онангнинг қилмишини кўзим билан кўрдим, болангнинг нобуд бўлишида онанг сабачи, мен сенларни деб уни хайдаб солдим.

–Синглим ва укаларимчи? Улар онамни соғинишмаган деб ўйлайсизми? Нахотки уларнинг кўзларига қараб онам кераклигини билмасангиз, илтимос, онамнинг олиб келинг.

–Мен олиб келмайман. Агар олиб келгин келаётган бўлса, ана келиб олиб кел.

–Сиз рози бўлмасангизчи?

–Кел, қарши чиқмайман.

–Рахмат дада…

Илёс отасининг розилигини олиб, ҳурсанд бўлиб кетди ва зудлик билан билет олиб уйига қатди…

……………………………..

Илёс уйига кириб келар экан, ховлисида уни укалари ва отаси кутиб турарди. Барчаси Илёсни кўриб олдига югуришди. Нурия акасининг бўйнига осилиб йиғлай бошлади.

–Акажон, энамни олиб келинг. Илтимос, олиб келинг, энамни соғиниб кетдим.

–Ҳўп, ҳўп синглим…

Илёс оила аъзолари билан саломлашиб, ҳонасига кирди. Сарвиҳон ҳудди биринчи кунги келинчакдек деразага қараб ҳаёл суриб турарди. (Шу эрда саломлашиш сахнасини ёзмайман, чунки бу на динга, на дунёга тўри келади, ҳуллас, саломлашди…)

–Бегим, боламизни асраб қололмадим, мени кечиринг, –деди йиғлаб.

–Ўзингни айбдор сезма, хаммаси яҳши бўлади. Мен онамни уйга олиб келмоқчиман, онам кўчада ҳор, сен ҳафа бўлмайсанми?

–Мени кўп урушсаям аямни соғинганман. Аммо боламнинг нобуд бўлишида аямнинг…

–Бўлди, мен онамни боқишим фарз. Онамни рози қилмасам икки дунё ёлчимайман.

–Аммо менинг хаётимчи??? Яна қийналиб яшайманми?

–Йўқ, агар яна шу хол такрорланса, бу ховлидан кўчиб чиқамиз, фақат энамни олиб келишимиз керак…

–Ҳўп, розиман, фақат яна қийналишимга томоша қилиб турманг бегим, бошқа фарзандимни йўқотишни истамайман…

…………………………….

Иоёс онаси ишлайдиган нонвойҳонага борди. Онасини чақириб ташқарида турди. Онаси келиб Илёснинг ёнига келди…

–Болам…

–Энажон…

–Болам, келдингми болам, –деб юзларидан ўпиб йиғлади.

–Эна, юринг уйга, юринг.

–Боролмайман болажоним, мен ҳотинингни кўп қийнадим, боролмайман…

–Эна, юринг илтимос, сизни отам, укаларим, келинингиз кутиб ўтиршибди.

–Йўқ боролмайман. Мен боролмайман, –деб йиғларди.

–Энажон,сизни хамма кечирган, юринг, ахволингизга бир қаранг, биз борку, сиз нега кўчада уй–жойсиз ҳор бўлишингиз керак, юринг, –деб онасини уйига олиб кетди…

……………………………………

Илёс онасини ховлига этаклаб келди. Биринчи бўлиб келини Сарвиҳон қайнонасини кутиб олди. Гулнор опа келинининг кўзига қарай олмади.

–Келин, мени кечиринг, –кўзларига ёш олди Гулнор опа.

–…..

–Мени кечиринг. Мен Илёсжонимни дунёга келтирганимда жуда ҳурсанд бўлгандим. Биринчи болам деб жуда ҳурсанд бўлгандим. Аммо мен сизнинг биринчи болангиздан айирдим, –деб йиғисини тиёлмади.

–Аяжон, ҳуш келиб сизсиз уйимиз хувиллаб қолди, –деб қанонасини бағрига олди… Болалари онасининг бағрига отилишди, Нурия севинч кўзёшлари билан онасини бағрига босарди. Шавкат ака дераза тирқишидан қараб ҳотинининг нақадар қийналиб кетганини кўриб унга ич–ичидан рахми келди. Ранглари сўлғин, сочларига қиров тушган. Хатто, ўзини койиди хам, нодон эр, ҳотинингни шунақаям ҳор қиласанми деб. Харқалай НИКОХ МУҚАДДАС, БИР ЁСТИҚҚА БОШ ҚЎЙИШ ЮКСАК МЕХР… ЭНДИ ОИЛА БИР БУТУН… Фақат бир нарса, Гулнор опанинг феъл–атвори яна авалгидек бўлиб қолмасмикан…

………………………………..

Орадан тўққиз ой ўтди. Айни ёзнинг бошланиши. Сарвиҳон хавонинг иссиқлигидан ховлига сув сепа бошлади. Ичкаридан элпиғичини тебратиб қайнона Гулнор опа чиқиб келди. Ранги учиб, жахли чиқиб жаврай бошлади.

–Хой қулоқсиз келин, мен сизга нечи марта айтдим? Қачон одамдек гапимга қулоқ соласиз?

–Вой аяжон, узр.

–Э бидирламанг, гап қайтарманг, қани, челакни отинг, сизга бир нима бўлиб қолса мен нима қиламан? Набирамнинг соғлиғини ўйланг, бошқа кўтарманг оғир юк, ташланг дедим, –деб жеркиб берди. Тўғри, Гулнор опанинг гапириш усули хамон ўша–ўша, аммо бу мехрга ўзгартирилган усул…

…………………………………

Орадан 6 ой ўтди…

Гулнор опа тутоқиб келинининг олдига кела бошлади.

–Сарвиҳон, туринг ўрнингиздан. Бу нимаси? Қаранг, уйқусираб ётибсиз, сиз бориб ҳонангизга ётиб бироз дам олинг, мен ўзим қараб тураман болангизга, –деб жажжи чақалоқ неварасини бағрига босиб кўтарди…

Шавкат ака ва Илёс сўрида ёнбошлаб ётар экан, келин–қайноналарнинг муомаласини кузатар экан, Илёс отасига деди.

–Ота, энамнинг бутунлай ўзгаришига нима сабаб?

–Ээээҳҳҳҳҳ ўғлим, онангнинг бутунлай ўзгаришига оғир кунлар сабабчи бўлди. Онангни уйдан хайдаб солганимда у укасининг ва акасининг уйига боришини билгандим ва уларга телефон қилиб нима бўлганда хам онангни уйга киритмаслигини сўрадим. Улар рози бўлишмади аммо мен онанга ТУЗОҚ қўйдим, онанг тузоққа тушиб ҲАЗОНЛИ КУНЛАРНИ бошидан ўтказиб ва бугун у ўша–ўша ҳарактери билан мехрибон она ва қайнонадир… кўрдингми болам, оила муқаддас, уни мустахкамлаш учун баъзан тузоқ қўйиш хам керак, –деди ва улар жилмайиб томоша қиларди…

Хикоя тугади. Сабр билан ўқиганлар учун катта рахмат. Хар нарса яҳшилик билан тугасин илохим, Барчангизга катта рахмат яна бир бор деб, муаллиф Алижон Сафаров.

Хикоямиз тугади! Саломат бўлинглар!!!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →