📖 Ҳикоялар

Мусофирлар тақдири.... (4 қисм)

2 дақиқа 3.2К марта ўқилди
Мусофирлар тақдири.... (4 қисм)
Муродалини “уйланганлиги ва болалик ” бўлгани хақидаги гап тез орада бутун қишлоққа тарқалди. Хаммадан кутса хам Муродалидан кутишмаганди бундай ишни. Онаси қишлоқни намунали оилаларидан бўлган Нуриддин муаллимни қизи Наргизага совчиликга бориб турганди. Наргиза Муродалидан икки ёш кичик, Муродали уни ёшлигидан “кўзни тагига” олиб юрганди. Наргиза хам ундан бошқасига тегмасликга ваъда берган, Муродали тўйни пулини ишлаб келиш учун мусофирликга кетганди.

Бу гапу сўзлардан кейин Нуриддин муаллим “Россияда ҳотини борга гулдек қизимни бериб хали ахмоқ бўлмадим”- деб икки оёғини бир этикга тиқиб олди. Наргиза ўзи хам на ишонишини на ишонмаслигини билмай ўйланиб қолди. Бу қишлоқда уни кутиб юрсаю у шартта бир бошқага уйланиб, болалик хам бўлиб олган бўлса....ёши хам 25 дан ўтиб қолди. Бу тенгиларни боласи югуриб юрибди...Эх садқаи одам....Роса йиғлаб бошқа кутмасликга, совчиларни келганига рози бўлиб, эрга тегиб кетишга қарор қилди. Равшан хам алам устида Наргизага Муродали хақида бўлган бўлмаган гапларни айтиб шу усул билан гўёки ундан ўчини олди.

Қишни совуқ кунлари эди. Бу йил Россия қиши хар галгидан хам совуқ келди. Эвропадаги кризис, Сочи Олимпиадасига тайёргарлик, Москвадаги руслар ва озорбайжонлар ўртасидаги жанжал, рус йигитини ўлдирилиши мусофирлар бошига кутилмаган синовларни солди. Полиция ўнг келганни олиб сўраб ўтирмай қамаб қўяр, ФМС ким дуч келса “депор” қила бошлади. Рус нацистлари хам қўл қовуштириб ўтирмади, кўзига кўринган мусофирга ташланар...Ишҳоналар кўпчиликни пулини бермай “кидат'” қиларди. Лекин бу муаммолар Муродалини қайғуришига сабаб бўлолмайди. Уни жойи иссиқ, ойлиги нақд. Биргина камчилиги паспорти хали хам шефда. Керак хам эмас хозирча паспорт. Қишлоқдаги гаплардан беҳабар, ваъдасига мувофиқ Айнур ва қизи Жилдизни таъминлаб юрарди. Бирор марта Айнурга ёмон назарда қарамас, дўстимни аёли деб, доим кўзини тиярди.

Лекин.... Тунларни бирида иккита ўрта осиёлик дачалардан биридаги қария рус боғбонни пичоқлаб, дачадан кўпгина қимматбахо нарсаларни олиб чиқиб кетибди. Полиция бирма-бир яна хаммани қийратишни бошлади. Албатта Муродали хам бу нарсани бошидан кечирди. Дачани келиб роса титкилашди. Шеф келиб бу ҳолатни кўриб ФМС, полиция ва махсус оператив гурухни йигитлари билан роса тортишди. Улар кетгач Муродали ва Айнурни чақириб: “-Нарсаларингни йиғларингда, жўналаринг, керакмас сизларни деб шунча ғавғо”... “-Қаерга борамиз шеф, аҳир қиш бўлса, ёш болам бўлса”... “Я не знаю, бошларинг оққан томонга, магазиндаги қолган гастарбайтерларни хам йўқ қиламан”- деб иккаласини шахар марказига олиб келиб ташлади...Қишни қахратонида иккаласи хам ишсиз, жойсиз қолиб кетишди....(давоми бор)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →