📖 Ҳикоялар

Мусофирлар тақдири.... (3 қисм)

2 дақиқа 3.8К марта ўқилди
Мусофирлар тақдири.... (3 қисм)
“Якшанба куни хам нотинч ўтадиган кўринади, бирор чора топиш керак, эх хайвон, мени шунча ташвишга қўйиб кетдинг. Булар мени атайин яшираябди деб дўппослаб юрибдия”....Тонггача уҳлолмай чиқди. Кечагилар яна келишди. Яна ўша манзара. Лекин бугун дўппослашмади. Айнур бошқача вариант таклиф қилди. “-Мени ватанингга олиб борасан, уни топиб ўша ерда қоламан”- деди. “-Бундай қилолмайман Айнур, мени хам тушинсангчи, аҳир эндигина ишга кирдим.

Ота -онам қариб қолишган. Шароитимиз яҳшимас, мен ишламасам, анча қийналиб қоламиз, мусофир бўлиб туриб қилаётган ишингни қара. Кеча хам нохақдан урдирдинг. Билсам мен ўзим топиб берардим ўша номардни”. “-Унда мен нима қилай, скажи Мурат, как я буду жит', работат' эсли скоро чақалоқлик бўлсам? Мени хам ўйлагин, осонми бегона жойда ёш бола билан яшаб, ишлаш?” “-Нега буни мен ўйлашиб керак, Равшан билан беникох яшаб юрганларингда сизлар ўйлашларинг керак эди.

Емаган сомсага нега мен пул тўлайман?” Айнур жим қолди. “-Кетинглар” деди олиб келган одамларига. Улар Муродалига бир-бир ўқрайиб қарашдида, чиқиб кетишди. “-Мурат ёрдам бер”- деди ялиниш оҳангида. “-Майли ёрдам бераман, лекин хар балоларни ўйлаб юрма” -деди Муродали. Туриб чой қўйди. Иккаласи чой ичишди. “-Мен хам шефимизга айтаман сени ишга олади. Дачасига садовник қидириб юрувди”- деди Айнур. Эртасига айтганидек уни шефи Муродалини чақирди. Ишидан бир озга жавоб олиб борди. Шефи русчалаб бир қанча гапни айтиб ташлади. Муродали қулоқларига ишонмасди. Қиладиган иши дачага қараб юриш экан. Ойлиги эса бу ердагидан 4 баробар кўп. Мазаку. Рози бўлди.

Бу ишидан кетиб, нарсаларини олиб шефни айтган эрига борди. “-Паспортингни бер, мен ҳужжатларингни қонуний қилиб бераман”- деб паспортини олиб кетди. Шу билан паспортни қайтиб кўрмади. Кунлар ўтиб Айнур қизчалик бўлди. Шеф уни анча олдин дачага олиб келиб қўйганди. Муродалига “”- деди. “-Уйланмайман, мен хали уйланганим йўқ, лекин майли боласи катта бўлгунча, уларга қарайман. Ўзи ишлайдиган бўлгунча ёрдам бераман”- деди. Бечора бошқа нима хам қиларди.

Бир тарафдан паспорти уларни қўлида, иккинчидан хамқишлоғини боласи сарсон бўлиши мумкин. Қолаверса “ўзбеклар номард экан” деган гапга Муродали чидай олмасди. Равшан эса бир марта бўлсада қўнғироқ қилмади. Виждони қийналсада, Айнурни унута олмасада, лекин оиласидан қайта совугиси йўқ эди. Якшанба куни эрталаб Муродалини онаси кириб келди. “-Келинг ҳолажон, тинчликми?” деб Равшан ҳолага чой узатди. Ҳола чойдан ҳўплар экан паст овозда: “-Муродали бир қирғизга уйланиб олганмиш, ҳабаринг борми?” деди. Равшанни устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди. “-Йўғе, Муродни қўлидан бундай иш келмайди. Ким айтди сизга?”-деди. “-Кеча йигитлар келишганди. Рустам онасига Россиядаги саргузаштларини айтиб бериб, Муродали бир қизга уйланиб олган, болали бўлиб, шаҳардан бошқа жойга кетишган”-деб айтибди.

Секин бориб билиб кел, Рустам билармиш бу хақида. Равшанни Муродалини уйланиши эмас, Айнурни хаёти кўпроқ қизиқтирарди. Тез кийиниб Рустамларникига отланди. Рустам билганларини айтиб берди. “-Сени сарқитинг Муродга мерос қолибди. Болалик бўлишган”- деди. “-Ит....кутиб юрган эканда мени кетишимни. Сезардима, доим ҳасад билан қарарди менга. Оҳири мақсадига етибдида”....(давоми бор)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →