📖 Ҳикоялар

Мусофирлар тақдири.... (6 қисм)

3 дақиқа 4.1К марта ўқилди
Мусофирлар тақдири.... (6 қисм)
Айнур' қаттиқ калтак ейишига қарамай, бу ердан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Дом малюткага бориб боласини топишга уриниб кўрди. Лекин унинг боласини номи билан бирорта жойда гўдак рўйхатдан ўтмаганди. Кимдир унга ўзбеклар, қирғизлар диаспорасига мурожаат қилишни маслахат берди. Хайриятки, саҳоватли, яҳши кишилар бор экан, у боласини топди.

Лекин у ердаги шартномага “мен боламдан воз кечаман” деб имзо чекилганди. Имзони эса Зара қўйганди. Бу иш судга бориб етди ва айбдор жазосини олиб Айнурга диаспора ва дуоталаб кишилар томондан чиптага пул йиғилиб ватанига қайтаришди...Айнурнинг кейинги хаёти хақида хеч қандай маълумот йўқ. Балки ўз юртида баҳтини топиб кетгандир.

Муродали эса икки ойча стройкада ишлаб юрди. Кетишга чора изларди. Лекин пули билетга этмасди. Ундан ташқари бахор келиб хамма ишга Россияга келаётган бир пайтда уни қайтиб кетиши тўғри келмасди. Лекин онасини кўргиси, хақиқатни айтгиси келарди. Кутилмаганда стройкада фожеа юз берди. Ёши қирқлардан ўтган бир киши баланд қаватли бинодан тушиб кетиб вафот этди. Уни ватанга жўнатиш керак эди. Қариндошлари топилмагач йигитлар ёрдам сўраб мамлакат элчиҳонасига мурожаат қилишди. Элчиҳонадан бирор ёрдам олишолмагач, Жумъа куни намозда шу мурдани ватанга жўнатишга пул тўпланаётгани хақида эълон берилди. Икки кун ичида мурдани ва уни олиб борувчи шаҳсга пул тўпланди. Муродали мурдани олиб бориб оиласига топширишни бўйнига олди.

Ватанга қайтиб, бўйнидаги вазифасини адо қилгач уйга қайтди. Хеч кимга хеч нарсани исботламоқчи эмасди. Наргиза унаштириб бўлинган. Рустам яна Россияга қайтиб кетган, Равшан оиласи билан баҳтли эди. Онасини олдига келиб: ойижон, виждоним тоза, мен хеч айб иш қилганим йўқ, Аллох шохид, деб бор гапни айтиб берди. Албатта онаси ўғлига ишонарди. Орадан кўп ўтмай унга ўзига муносиб келин хам топилди. Ишлаб келиб тўй қиламан деб Россияга қайтиб келиб ишлаб пул топиб, кўнгилдагидек тўй қилди. Тоғ тоғ билан учрашмас, инсон инсон билан албатта учрашади деганларидек Равшан билан Муродали кўришиб қолишди. Равшан гап бошлади: “Ха дўстим, биздан қолган сарқит ширин эканми, ҳали самолетдан тушмасимдан уйланиб олибсан?”. Муродали секин секин гап бошлади ва барча бўлиб ўтган воқеаларни Равшанга айтиб берди. Равшан қаршисида турган инсонни олдида қанчалар қарздор эканлигини хали идрок етолмасди....Лекин Муродали уни юкини енгиллатди: “Пешонамдагини кўрдим дўстим, энди оилангни қадрига етгин, кўр ҳассасини бир марта йўқотади”, деб уйига қараб кетди....Равшан эса хазрати инсонни ортидан қараганча қолди....

Ҳулоса ўрнида...
1. Россияга хеч ким ўйнагани бормайди. Хамма хам Аллохни берган ризқини тергани боради. Ризқингизни ҳалолидан теринг, бировлар устидан нон еманг, бировларни хаққига зулм қилманг. Бу икки дунёда хам инсонни баҳтсизликга етаклайди.
2. Россияда узоқ муддат юриб, уйдагиларни унутманг. Айниқса уйланганлар, фарзанди борлар, албатта имкон қадар уйдагилар билан алоқани узманг. Доим улардан ҳол аҳвол сўраб туринг. Унутманг, улар сизни кутади.
3. Кимнидир вақтинчалик ёқтириб қолиб, у билан бирга яшаш, квартирага эга бўлиш, ёки бошқа мақсадларда, у инсонларга ёлғон гапирманг, айниқса фарзанду оилангиз бўла туриб, мен хали уйланмаганман деманг. Аллох борингиздан айириб қўйишга Қодирдир!
4. Унутманг, зинони касофати барча ишларингизни чаппасидан келтиради. Уйингизда аёлингиз, қизингизни ташлаб кетаябсизми, демак Аллохдан уларни асрашини сўранг. Зеро расули акрам соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: “Ким зино қилса, уни хам зиносини қилишади”.
5. Ахил бўлинг, бир ватандошингизни бошига кулфат тушганда уни ёлғиз қолдирманг, инсонни бошида хар нарса бор. Мусулмонлар бир бирига биродардир!
6. Россияда мумкин деб, турли қаллоблигу, гунохларга қўл урманг, ватанда Аллохни ҳукми қандай бўлса Москвада хам, Ҳантида хам, Владивостокда хам Северда хам шундай, зеро У Басийр ва Самий Зотдир, барчасини кўриб, эшитиб туради.
7. Нима бўлганда хам миллат номига доғ туширманг. Биргина сизни деб бутун бошли миллат вакилларини азоблашлари мумкин. Бир киши ҳато қилади, кўпчилик азият чекади.
Бошингиз тошдан бўлсин, олганингиз олтин бўлсин, азиз мусофир биродарим! Сизни ватан кутади, сиз хақиқий мард кишиларсиз! Хар бирингизни номингизни шон шуҳрат китобига ёзиб, хар бирингизни номингиз билан бир кўчани атаса арзийди! Аллох барчангизни панохида асрасин!

Шу билан Мусофирлар тақдири деб аталган қисқагина хикоямиз тугади. Бу Россияда юз бераётган реал хаётдан бир лавха эди ҳолос. (Хикоядаги деярли барча воэалар хақиқатдан юз берган ёки қисман юз берган). Қодир қилганича ёзишга харакат қилдим. Агар бирор наф олган бўлсангиз Аллохдан, камчиликлари бўлса камина ҳодимингиздан деб билинг, дуо қилинг, шу жумладан миллионлаб мард мусофир биродарларимизни хам!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →