📖 Ҳикоялар

Мусофирлар тақдири.... (5 қисм)

3 дақиқа 3.2К марта ўқилди
Мусофирлар тақдири.... (5 қисм)
Вазият чигаллашиб кетди. Муродали илгари бирга ишлаган йигитлари билан гаплашиб уларникида икки уч кун яшаб туришга кўндирди. Улар Айнур ва боласини йигитлар орасида яшашини исташмасди. Лекин совуқда бу мусофирлар қаерда қолади деб Муродали уларни хам олиб борди. Кечга бориб бир хафталардан бери қўнғироқ қилолмагани учун онасига телефон қилди. Онаси телефонга жавоб берар заоҳти Муродалини тергаб кетди: “Шарманда қилдинг мени, шарманда, шу умидда катта қилгандимми, шуми менга кўрсатган кароматинг. Россияга уйланишга пул ишлайман деб аслида уйланишга борган экансанда, юзимни эрга қаратдинг”....Муродали: “онажон, нима гап ўзи” -дея онасини тўҳтатишга уринар, лекин онаси уни эшитишни хам истамас, бир овозда лекция ўқирди.

То онаси чарчагунича жим турди. Кейин онаси совугандан сўнг, “энди ётиғи билан тушинтиринг, нима гаплар ўзи”, деди. Онаси воқеаларни битта хам қолдирмай айтиб берди. “Гап бу ёқда денг...Эҳ номард Рустам, номард Равшан! Шу бўлдими инсонлик”...Айнурга нафрат билан қарадида: “Тур йўқол, сен ифлосни деб шунчалар шарманда бўлибман, майли мен, онамни айби нима эди”....уни бақиришидан онасини қўлида эндигина кўзини очган Жилдиз йиғлаб юборди. Ҳонадаги хамма “овозини ўчир, озгина дам олайлик” деб Айнурга ўқрайиб қаради. Биринчи бўлиб Муродалини рахми келди.

“Юр бирор нарса еб олайлик” -деб консерва банкасини тагида қолган тушенкани микроволновкага қўйиб иситиб икки бурда лаваш нон билан еб олишди. “Кириб энди мени жойимга уҳла, иккаламиз сиғмаймиз”, деб Айнурга ўзи учун тайёрлаган жойини бўшатиб берди. Ўзи эса овқатланган жойида бўлиб ўтганларни хазм қилолмай ўйланиб қолди. “Нахот энди Наргизани бошқага беришган бўлса, нахот энди қишлоқда хамма ишни қилган Равшан “намунали ота, намунали эр” бўлсаю, бу бўлса бу эрда уни даҳмасалари билан бировларни эшигида сиғинди бўлиб юрса, қани адолат, қани бу одамийлик учун мукофот? Шу куйи стулда ўтириб уҳлаб қолди.....Эртасига Айнур газетадан бир эълон топиб келди. Унда ёзилишича аёл қизларга ҳонада ўтириб ишлаш ва яҳшигина даромад топиш хақида ёзилган экан. Дарҳол эълон пастида кўрсатилган манзилга телефон қилди. Зара деган татар аёл кўтарди ва хақиқатдан шундай иш борлиги хақида эълон берганини айтиб, уни “собеседованиэ”га чақирди. Боласини олиб борди. Зара ажойиб аёл экан, болаларни хам яҳши кўраркан. Жилдизни кўриб боши осмонга этди. “Боланг билан жойлаш шу ерга” деб унга алохида ҳона берди.

У ерда иккита ёшроқ қиз хам яшарди. Лекин ваъда қилинган ишдан дарак йўқ эди. Айнур ҳавотирланиб “нима иш, қачондан ишлаймиз” деб сўради. “Болангни менга қолдирда, бориб “разрешениэ на работу” га документ топшириб кел” деди. Айнур кийиниб, боласини қорнини тўйдириб, уни Зарага қолдирдида ўзи ФМС га кетди. Одам кўп, навбат роса кеч этди. Уйга ҳолдан тойиб қайтди. Келса боласи йўқ экан. “Болам қани”- деди Зарани олдига кириб. “Билмадим, анави ҳонадаги қизлардан бирига бергандим, кийинтириб магазинга тушиб кетди”, деди. Орадан анча вақт ўтса хам қизидан дарак бўлмади. Югуриб нариги ҳонадаги қизни олдига кирдида “қизимни қаэрга олиб кетди”- деб бўғизлади. “Ручки убери, и не кричи, дура, болангни Зара дом малюткига (чақалоқлар уйи) га топшириб келди. Энди боланг йўқ” деди. Айнур ҳушидан кетиб йиқилди. Анчадан кейин устига қуйилган совуқ сувдан ўзига келди.

Бошида Зара турарди. “Нима, бу ерда етиму есир, ҳаромиларни боқадиган мехрибонлик уйи очилибди деб ўйлабмидинг, болаликлар менга керак эмас, менга ишлайдиган, даромад келтирадиган ёш, чиройли қизлар керак. Паспортингни бер”.... (хикояни шу қисмида, Айнурни хаётига 2011 йил январ' ойида Россия шаҳарларидан бирида Қирғизистонлик Элънурани бошидан кечирган реал воқеа киритилди. Болани бериб юборган ва уйида аёллар савдоси билан шуғулланмоқчи бўлган аёлни исми Заррина, асли самарқандлик аёл бўлган, Элънурани боласи қиз эмас, ўғил, исми Арсен, отаси Тошкентлик бола бўлган ва айни қишда уларни ташлаб ватанига қуён бўлган бир йигит бўлган. Муаллиф бу ишни, яъни болани қайтариб олиш суд процессида иштирок етган ва воқеа тафсилотларини тўлиқ ўрганиб чиққан) (давоми бор)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →