Хурматли эркаклар, тарелка танлашда адашманг! )

Нимадир бўлди-ю, эр-ҳотин орасига шайтон оралади. Тотув оилада қаттиқ жанжал бўлди. Эр ўзини босолмади. Ҳотинини шартта машина ўтказиб, алам ва ғазаб билан ”Узр, сен билан яшолмасаканман!” деб онасиникига ташлаб кетди.
Тўғри масжидга бориб пешин намозини ўқиди. Намоздан кейин жойидан жилмади. Ўтираверди, ўтираверди. Асрга айтилган азондан чўчиб ўзига келди. Аср намозиниям ўқиб, масжиддан тўғри уйига борди, хувиллаган ховлини кўриб кўнгли алланечук бўлиб кетди. Ҳотинига телефон қилди:
– Онаси, борайми, қайтасанми?..
– Майли, дадаси. Фақат битта шартим бор.
– Ҳўш?..
– Ошҳонага киринг.
– Кирдим.
– Тарелкани олиб, зарб билан уринг ерга.
– Урдим.
– Энди синиқларини йиғиб, аввалги холига келтиринг. Кейин қайтаман!
– Узр, ҳотин. Ман пластик тарелкани ерга урган эканман. Синганам йўқ, синиқлариям йўқ-ку?..
– Оббо! Ривоятниям расво қилдингиз-ку, дадаси. Келинг, мани тезроқ олиб кетинг. Ота-онамга бирровга келдим, дегандим, - дермиш ҳотини.😌😁

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!