📖 Ҳикоялар

Халол севги

1 дақиқа 6.1К марта ўқилди
Халол севги
Унинг исмини қўл телефонимга (Ҳадижа) деб ёзиб қўйдим. Лекин ўзига бу хақда айтмаган эдим. Бир куни қўл телефонимни олиб ишлатмоқчи бўлди. Қараса (Ҳадижа) исми турган экан. Дарров шу захоти қони қайнаб, пешонасидан тер доналари чиқиб кетди. Жаҳл билан мендан (Ҳадижа)ни ким эканлигини сўради. Ўзимни худди иккилангандай тутиб, саволига жавоб бермадим. Жаҳли янада зўрайиб баланд овоз билан:
"Айтинг..... Жавоб беринг...... мени кўзларимга қараб айтинг.."
Ва нихоят жавоб бердим: " унинг ўзидан сўра"
У бўлса: " Жуда яҳши, ўзидан сўрайман".
(Ҳадижа) исмига қўнғироқ қилиши билан ўзининг қўл телефонини жиринглаган овозини эшитиб қолди. Телефонига қараши билан қўнғироқ қилаётган шаҳс эри яъни мен эканлигимни кўриб ҳайрон бўлиб қолди.
Ҳеч нарсани англаб етмай телефонига қараб деди:
"менинг исмим Ҳадижа эмас!"
Шунда мен:
" сифатингчи? ... мехрингчи? ... мени тшунушингчи? ... менга бўлган мухаббатингчи? ... мендан хавотир олишларингчи?
Сен менинг оиламсан. Сен бу дунёдаги бутун молу давлатим. Сен менинг номим ва шарафим, айбларимни яширгувчимсан, олий фирдавслардаги рафиқамсан ( ин шаа Аллох) ... сен менинг аёлимсан..."
Қўлларим билан ёноқларига қараб оқиб тушган кўз ёшларини артар эканман, гапимни давом этдим:
"энди билдингми (Ҳадижа)ни кимлигини?"
У шундай деб жавоб берди:
"ин шаа Аллох шундай хам бўламан. Юзингизни асло ерга қаратмайман".
Аллохим, биз сендан халол севгини барча ака ука, опа сингилларимизга сўраб қоламиз. Барчаларимизни халол севги, ишонч, мехр, мухаббат, баҳт хамда солих фарзандлар билан ризқлантиргин.

Бугунги хикмат
Энг гўзал инсон бу - кўнгли тоза, қалби пок, хеч кимни ёмон кўрмайдиган, хеч кимга хасад қилмайдиган, кечиримли, ва бошқаларга нисбатан кек сақламайдиган, хамиша дилларни яшнатиб, қалбларга севги мухаббатни экиб юрадиган инсондир

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →