Гўдак қисмати

Қизча ширингина уйқудан бақир-чақир овози сабабли уйғониб кетди. Кўзларини ишқалаб краватидан тушди ва овоз келаётган томонга юра бошлади. Унинг ота-онаси ҳар кунгидек ўзаро жанжаллашишарди. Улар қизчанинг уйғонганлигига ҳам эътибор беришмасди. Ота-онасининг жанжалидан қўрқиб, бир четда уларни кузатиб турган тўрт ёшли қизча йиғлаб юборди.
Бир-бирларини турли одоб доирасидан ташқарида бöлган сўзлар билан ҳақорат қилаётган эр-хотин болага эътибор беришмасди: - Сиз мен учун нима қилиб қўйибсизки, менга бақирасиз? - Ўчир овозингни шаллақи, ифлос, болангни олиб йўқол бу уйдан. Менга сен ҳам, боланг ҳам керакмас. - Нима дедиз? Ҳали боламни олиб йўқолайми? Майли, кетсам, ўзим кетаман! Бу уйга ёлғиз келганманми, ёлғиз кетаман! Бола битта меники эмас, туғдириб қўйдизми, так што эплаб боқинг энди! Аёл шундай дедида жаҳл билан хонасига кириб кетди.
Худди шу тахлит ота ҳам ташқарига чиқиб кетди. Қизча эса ҳамон йиғларди. У эндигина тўрт ёш бўлсада, ота-онасига керак эмаслигини, уларга ортиқчалик қилаётганлигини тушуниб турарди. Чунки деярли кун ора шундай жанжаллар юз берарди. Қизалоқ нима қилишни билмас, у ҳам кўчага чиқиб кетишни ва уйга ҳеч қачон қайтмасликни истарди. Онасининг ёнига кирмоқчи эди, йўқол кўзимдан деган жавобни олгач ниҳоят кўчага чиқди. Қизалоқ қаерга боришни билмас, ягона биладиган жой нариги маҳалладаги бувисининг уйи эди.
Қизча бувисининг уйи томон кетаркан ўйларди: "Бувим мени яхши кўради, мени ҳайдамайди, агар уйдан кетиб бувимни ёнида яшасам, адам ойимни урмайди, ойим ҳам бошқа йиғламайди. Мен уларга яхши қиз бўлолмадим..." Шу ҳаёллар ичида кетаётган қизалоқ ёнидан чиқиб қолган машинани сезмай қолди. Қизча йўл четида ҳолсиз ётар, кичкина юзларига ёш аралаш бошидан қон сизарди.
Оғриқ кучли, қиз ҳатто овозини чиқариб йиғлай олмасди. Ҳайдовчи машинага қаттиқ урилган қизалоқни қўлига кўтариб оларкан, қизча унга қараб аччиқ жилмайди, қон сизиб чиқаётган кичкина лаблари билан сўнгги марта пичирлади: "Раҳмат амаки... Энди адам билан ойим ҳеч қачон урушишмайди..."

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!