Ота ва Қиз

Тобут одамлар елкасида қўлма қўл борар, бир қизалоқ нималар бўлаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб йиғламаганни хам йиғлатарди. Қизалоқ отасини қаэрга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни қабристонга қўйиб келишди хамки қизалоқ йиғидан тўҳтамади, хар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сўрарди: ʺАдажоним қани, нимага сизлар билан
келмади? ʺАммо хеч ким унга адажонингни кўмиб келдик дея олмасди. Юрагим тўлиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, қизчанинг қўлидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кўзларининг ичи қизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди. Бир
чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал ўзига келди. Пинжимга тикилиб, оғир ҳурсинди.
- Аллоҳни биласанми қизим? деб бармоқларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб қарадида.
- Аллоҳ битта, адажоним айтган, деди бийронгина қилиб.
- Адажонинг шунақа деган бўлса, у солих одам экан, дедим, эслаб кўрчи адажонинг яна нима деган?
- Аллоҳни айтганини қилиш керак...
- Эй, баракалла дедим қувониб, сен мен ўйлагандан хам ақлли қиз экансан. Адажонинг тўғри айтибди. Аллоҳнинг айтганини хамма қилиши керак. Мана Аллоҳ адажонингни олдига чақирди. Адажонинг Аллоҳни айтганини қилиб ҳўп деб кетди.
- Лолани адасини нимага чақирмади?
- Унақа деб бўлмайдида қизалоғим, Аллоҳ ўзи хохлаган одамларини чақириб олади, сенинг адажонингни хохлабдими, шунга чақириб олди.
- Аллоҳ адажонимми яҳши кўрадими?
- Бўлмасамчи, сендек қизчасига Аллоҳни танитди-ю ёмон кўрадими?
- Аллоҳ жаннатда турадими?
- Вох жаннатниям биласанми?
- Биламан адажоним айтганлар, Аллоҳни айтганини қилсанг жаннатга тушасан деганлар.
- Айтдимку, адажонинг ростанам солих одам экан.
- Адажоним қайтиб келадими?
- Ана холос, жаннатга хамма кирсам дейди, сен қайтиб келишни хохлайсанми?
- У ерда адажоним касал бўлмайдими?
- Бўлмайди!
- Ойим билан кўргани борамизми?
- Аллоҳ хохласа борасизлар қизим.
- Қачон борамиз?
- Аллоҳ чақиргандада асалим.
- Қачон чақиради?
- Унисини билмадим, қачон чақиришни Аллоҳнинг ўзи билади.
- Лола адажонимни сўраса жаннатга кетган, дейми?
- Ха, ха . . . ИншоАллоҳ шундай дегин, доно қизим. Энди менга айтчи, адажониси жаннатга кетган қизлар йиғлайдими, йиғламайдими? У
иккиланиб бош қимирлатди. Йиғламасликка ваъдасини олдим. Уч кун аза ичида қизчани кузатдим.
У йиғлмади...

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!