📖 Ҳикоялар

Нияти ёмон келиннинг жазоси

5К марта ўқилди
Нияти ёмон келиннинг жазоси
Янги келин бало чиқди. Чирой-бўёқ, ширинкалом билан эрнинг бошини айлантириб, онага қарши қўйди, бу билан «остонаси тилло уй»нинг янги бекаси кимлигини исботлаб қўйди ўзича.

Ёлғон бўлмасин, ирими ўлгунча супур-сидир, юв-тара чаққон қўлидан ортмади. Кейинчалик, «улгуришига қараб»лар «кимга керак бўлса, қиволсин»гача ўзгариб борди. Лекин унинг энг сирли ва ёмон нияти ўзининг ва фарзандининг бошига бало бўлди!...

Келин бўлиб тушгандан бери бир одат хеч «ўлмади» - дахлиздан чиқиш жойида хамиша суви сиқилмаган поллатта хозир-у нозир, дахлиз поли қишин-ёзин ёғ томса ялагудек.

Бунинг сири «келин»нинг опаси мехмонга келганда очилди: бир ёшга етмаган жиянини кўтариб, ховлига чиққан опа эхтиёткорликни қўлдан бериб, зинадан жияни билан қўшиб «учиб тушди».

«Келин» эса, энди бир умр юра олмайдиган чақалоғини кўтариб олиб, «Қайнонам йиқилсин, деб поллатта қўйгандим, болам...» , деб гох юм-юм йиғлайди...

ҲУЛОСА: “Бировга чох қазисанг, ўзингнинг бўйингга қараб қазигин, чунки, барибир, ўзинг тушасан”... Қайнонасининг йиқилишини ният қилиб, ҳохлаб, ўз фарзандини бир умрга ногирон қилган аёлнинг ахволи хаммамизга ибрат бўлсин!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →