Ота ва Киз

Ота ва Киз
Ота ва Киз


Тобут одамлар елкасида кулма кул борар, бир кизалок нималар булаётганини тушунмай ʺАдажон, менам бораманʺ, деб эргашиб йигламаганни хам йиглатарди. Кизалок отасини каерга олиб кетишаётганини билганда шундай дермиди? Маййитни кабристонга куйиб келишди хамки кизалок йигидан тухтамади, хар бир эркакка ёпишиб, адажонисини сурарди: ʺАдажоним кани, нимага сизлар билан
келмади? ʺАммо хеч ким унга адажонингни кумиб келдик дея олмасди. Юрагим тулиб, сабрим чидамай, унга бир нималар дегим келди. Аста бориб, кизчанинг кулидан тутдим. У умид билан менга тикилди. Кузларининг ичи кизариб, юраги куйиб, лаблари ёрилиб кетибди. Бир

чеккага бошладим. У саволларига жавоб берадиган одамни топиб олгандек жон деб менга эргашди. Сув ичирдим, сал узига келди. Пинжимга тикилиб, огир хурсинди.

- Аллохни биласанми кизим? деб бармокларим билан сочларини тарадим. У менга шошиб карадида.
- Аллох битта, адажоним айтган, деди бийронгина килиб.
- Адажонинг шунака деган булса, у солих одам экан, дедим, эслаб курчи адажонинг яна нима деган?
- Аллохни айтганини килиш керак...

- Эй, баракалла дедим кувониб, сен мен уйлагандан хам аклли киз экансан. Адажонинг тугри айтибди. Аллохнинг айтганини хамма килиши керак. Мана Аллох адажонингни олдига чакирди. Адажонинг Аллохни айтганини килиб хуп деб кетди.
- Лолани адасини нимага чакирмади?

- Унака деб булмайдида кизалогим, Аллох узи хохлаган одамларини чакириб олади, сенинг адажонингни хохлабдими, шунга чакириб олди.
- Аллох адажонимми яхши курадими?

- Булмасамчи, сендек кизчасига Аллохни танитди-ю ёмон курадими?
- Аллох жаннатда турадими?
- Вох жаннатниям биласанми?
- Биламан адажоним айтганлар, Аллохни айтганини килсанг жаннатга тушасан деганлар.
- Айтдимку, адажонинг ростанам солих одам экан.

- Адажоним кайтиб келадими?
- Ана холос, жаннатга хамма кирсам дейди, сен кайтиб келишни хохлайсанми?
- У ерда адажоним касал булмайдими?
- Булмайди!
- Ойим билан кургани борамизми?
- Аллох хохласа борасизлар кизим.
- Качон борамиз?
- Аллох чакиргандада асалим.
- Качон чакиради?
- Унисини билмадим, качон чакиришни Аллохнинг узи билади.

- Лола адажонимни сураса жаннатга кетган, дейми?
- Ха, ха . . . ИншоАллох шундай дегин, доно кизим. Энди менга айтчи, адажониси жаннатга кетган кизлар йиглайдими, йигламайдими? У
иккиланиб бош кимирлатди. Йигламасликка ваъдасини олдим. Уч кун аза ичида кизчани кузатдим.

У йиглмади...

Рамазоннинг илк куни

— Ойижон, мен, албатта, бу йил рўза тутаман, – деди. Жамол ўз онасига Рамазондан бир кун олдин. — Сен эндигина 6 га тўлдинг-ку, вақтли эмасми?! – деди онаси. — Муҳаммад рўза тутади-ку, – тинчланмади Жамол. — Ҳа, лекин у 10 ёш, – жавоб берди онаси....

Виждон азоби

Ит ўлди. Виждон, инсоф, диёнат ҳам... Аёл шуларни хотирлаб ўйга ботди. Мана чорак аср умр кўрибди. Кимнингдир дилини оғритган бўлса бордир. У ҳам ҳам ҳақгўйлиги, ҳалоллиги учун бўлган. Лекин руҳи ҳеч қачон ҳозиргидай азоб топмаган. Хаёлида фақат бир савол чарх уради: "Гуноҳи болаларига урса-я?”...

ЯПОН БОЛАЛАРИНИНГ АРВОҲ ЧАҚИРИШ ЎЙИНИ (асаби бўшлар ўқимасин)

Бу афсонага ўхшаш воқеа Япониянинг Токио шаҳрида содир бўлган. Айтишларича, япон болалари телефон орқали арвоҳ чақириш ўйинини ташкил этишган. Хўш, уларнинг бу ўйини қандай кўринишга эга? 1-қадам. 10 киши айлана ҳосил қилган ҳолда саф тортади. ...

Дуодан бахт топган келин

“Буладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. ~Одина унларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Мухаммад ота ёлгиз колди. Кексайганда ёлгизлик азоби кийин булар экан. Кекса одамнинг кунглини топиш учун бир суз кам, икки огиз суз куп......

Сабр...

Уларнинг турмуш курганига ун бир йил булди. Уларнинг оиласи жуда хам ахил! Лекин оллох уларга фарзанд бермади... Бир куни эр ишдан чикиб улфатлари билан ичди. Улфатлар унга маст холда жуда куп гапларни айтдилар......

Ажал остонасидан кайтган фаришта

Бу вокеа анча йиллар илгари содир булган, уни менга таниш аёл гапириб берганди. Институтда укиб юрган кезларим курсдошим билан севишиб, ахду-паймон килдик. Бизнинг мухаббатимизга ота-оналаримиз каршилик килмади ва талабалик пайтимиздаёк, туйимиз булиб утди. Иккаламиз хам бахтдан сармаст, еттинчи осмонда учиб юрардик......

ВАҲШИЙЛАР… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Тошкент шаҳрининг чекка мавзеларидан бирида сукунат ҳукмрон эди. Ўрта бўйли, мовий кўз Мадинагина истар-истамас кўп қаватли уй томон юриб борарди. Хаёллари чалкаш, кўнглида ғашлик аломати сезилади. Миясида фақат бир савол чарх уради. «Нега чақирди экан? Наҳотки, тўй қилиб уйланишга қарор қилган бўлса?..» «Пакка»га етай деганда, қарама-қарши...

Хар аёлнинг бошида румоли булсин...

Кунларнинг бирида икки ёш автобусга чикишди. Улар чамаси 25-30 ёшлардаги йигит ва унинг рафикаси. Бу жуфтлик шахардаги бошка эр-хотинларга хеч ухшамайди.......

«Акли бутун одам» (хажвия)

Мухиддин кизик бозор килиб чикса, Акрам кизик зир югуриб турганмиш-да. — Ха, огайни, тинчликми? — сорабди Мухиддин ака. — Е, орток, кечагина оттиз минг сомга янги велосипед олгандим, шундай бозорга кириб чиккунимча огирлаб кетишибди, — Акрам ака куюниб ошнасига тушунтирибди....

ОДАМ ҚИЁФАСИДАГИ МАҲЛУҚ… (ёхуд гитлерчиларнинг «дўзахи доктори»)

1979 йили Сан-Паулу соҳилларида Волфганг Герхард — 67 ёшли германиялик индамас, камгап муҳожир чўкиб кетди. Қарияни ўша ердаги маҳаллий қабристонга дафн этишди ва тез орада унутилди. Аммо орадан 7 йил ўтиб Герхардга қўшни бўлиб яшаганлар унинг архив материаллардан иборат жилдини топиб олишди. Бу материаллар муаллифи гитлерчилар доктори Йозеф...

Изохлар 4

  1. Офлайн
    Дилрабо
    Дилрабо 19 мая 2019 01:35
    Хамманинг фарзанди хам шу кизчадек оллохни танисин.
  2. Офлайн
    фея вохиджон
    фея вохиджон 18 мая 2019 02:58
    шу кизчадек катталарни юрагида хам оллох борлиги бардавом булсин имонимиздан айримасин.
  3. Офлайн
    Muhiddin
    Muhiddin 16 января 2019 21:49
    Zur .Rahmatt
  4. Офлайн
    Овлиержон
    Овлиержон 31 октября 2018 19:48
    Хаммани кизи шу кизчадек оллохни танисин оталарини юзини ерик килсин.

Фикр қўшиш