🍛 Таомлар

Картошкали бўғирсоқ (пирожки) тайёрлаш ресепти - сирлари, тавсиялар, +фото

2 дақиқа 3.8К марта ўқилди
Картошкали бўғирсоқ (пирожки) тайёрлаш ресепти - сирлари, тавсиялар, +фото
Қовурма картошкали бўғирсоқ (пирожки) ресепти жуда осон ва тайёрлаш учун оз вақт талаб қилади. Ўз яқинларингизни мазали пишириқ билан сийланг. Ахир, иссиққина картошкали бўғрисоқ жуда мазали, айниқса соус билан тортиқ қилинганда.

КАРТОШКАЛИ БЎҒИРСОҚ ТАЙЁРЛАШ РЕСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2,5 соат | Портсиялар сони: 8
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Хамири учун:

Ун – 0,5 кг
Кефир ёки сметана – 1 стакан
Тухум – 1 дона
Истеъмол содаси – 1/3 чой қошиқ
Туз – 1/3 чой қошиқ
Сариёғ ёки маргарин – 50 г (таъбга кўра)
Начинкаси учун:

Картошка – 3 дона
Пиёз – 1-2 дона
Ўсимлик мойи – 4 ош қошиқ
Таъбга кўра туз, қалампир
ТАЙЁРЛАШ БОСҚИЧЛАРИ
Начинкаси:

Аввало пирожкининг начинкаси тайёрлаб олинади. Учта картошка тузли сувда қайнатишга қўйилади. Иккита пиёз юпқароқ ҳалқа қилиб тўғралади, 4 ош қошиқ ўсимлик мойида юмшагунча қовуриб олинади.
Пишган картошка эзилади, зарур бўлса, бироз қайноқ сув қўшилади (начинка қуруқ бўлмаслиги учун).
Картошкага қовурилган пиёз ва 30 грамм сариёг қўшилади. Тузи ростланади, таъбга кўра қалампир қўшилади. Начинка тайёр.
Хамири:

Идишга 1 стакан қатиқ ёки сметана, 1/3 чой қошиқдан истеъмол содаси ва туз, 1 та тухум қўшилади ва аралаштириб олинади. Аста-секин ун қўшган қолда юмшоқ хамир қорилади.
Хамир тайёр бўлгач, дарҳол уни кесиб олиш керак. Сметана ёки қатиқ таркибидаги кислота истеъмол содаси билан реактсияга киришиб, карбонат ангидрид газини ажратиб чиқаради, хамир узоқ муддат қорилса, у ҳавога учиб кетиб қолиши мумкин. Натжиада хамир зич бўлиб қолади, бу эса энг керак бўлмаган ҳолат.

Тайёр хамир иккига бўлинади, ҳар бир бўлак узунчоқ қилиб олинади ва 10 та бўлакка бўлинади.

Картошкали бўғирсоқ (пирожки) тайёрлаш ресепти - сирлари, тавсиялар, +фото
Ҳар бир бўлакча қалинлиги тахминан 2 мм қилиб айлана шаклида ёйилади, ўртасига бир ярим ош қошиқ начинка қўйилади. Четлари қайиқча шаклида қилиб бирлаштирилади ва яхшилаб қисиб чиқилади.

Картошкали бўғирсоқ (пирожки) тайёрлаш ресепти - сирлари, тавсиялар, +фото
Ўртача баландликда бўлган оловда, ўсимлик мойида бўғирсоқлар ҳар икки томонидан жигарранг қобиқ ҳосил бўлгунича қовуриб олинади. Пишириш давомида товадаги мой баландлиги бўғирсоқларни яримигача бўлиши керак.
Тайёр бўлган бўғирсоқлар қоғоз салфеткага қўйилади, ортиқча ёғи шимилгач, ликопчага солиб, дастурхонга иссиқлигида тортиқ қилинади. Ёқимли иштаҳа!
ТАВСИЯЛАР
Агар начинкага майдаланган кўкатлар қўшилса, унинг кўриниши ҳам, мазаси ҳам ажойиб бўлади.
Хоҳишга кўра бўғирсоқларни ачитқили хамирдан тайёрлаш ҳам мумкин.
Дастурхонга помидор ва саримсоқ аралашмасидан ибоат соус билан тортиқ қилиш мумкин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →