🍛 Таомлар

Патир тайёрлаш ресепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар

1 дақиқа 5.2К марта ўқилди
Патир тайёрлаш ресепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар
Патир (фатир) – Осиё мамлакатлари халқининг анъанавий ҳисобланадиган пишириғи, у чойга ҳам, овқатга ҳам ажойиб қўшимча бўлади. Ушбу ретсептдаги патирни пиёз билан ҳам, пиёзсиз ҳам тайёрлаш мумкин.

ПАТИР ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2 соат | Портсиялар сони: 4 та
Керакли масаллиқлар

Ун – 500 г (3 стакан)
Ўсимлик мойи ёки эритилган ҳайвон ёғи – 200 гр
Пиёз – 1
Сув – 1 стакан
Кунжут – 1 ош қошиқ
Туз.
Тайёрланиши

Ун, сув ва туздан қаттиқ хамир қорилади. Сў нг у тўртта зувалага бўлинади, устидан бироз ун сепилади, устма-уст қилиган ҳолда сочиқ билан ёпиб қўйилади. Шу тарзда 5-10 дақиқа дам ейишга қолдирилади.
Пиёз пўстидан тозаланади, жуда ингичка яримҳалқа қилиб кесиб олинади. Унга бироз туз сепиб, яхшилаб аралаштирилади.
Ҳар бир зувала қалинлиги 1 мм келадиган қилиб ёйиб олинади. Тажрибали бекалар янада ингичкароқ қилиб ёйишлари мумкин.
Хамирнинг бутун юзасига ёғ суртилади, пиёзли патир қилиш учун эса қўшимча равишда устидан озроқ пиёз ҳам сепилади.

Патир тайёрлаш ресепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар
Хамир рулет қилиб ўралади. Узун ўрама кафтлар билан бироз япалоқ қилинади. Қаватли томонини юқорига қилиб қўйган ҳолда 5-10 дақиқа дам берилади.
Ҳар бир зувала қўлда, қалинлиги 1-1,5 см дан ошмайдиган қилиб айлана шаклида ёйиб олинади. Ёйишда хамирнинг яхлитлигини бузиб юбормаслик учун эҳтиёткор бўлиш зарур.

Патир тайёрлаш ресепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар
Нонпар ёки санчқи билан хамирга нақш чизилади, юзасига енгил тузланган сув сепилади, кунжут билан безатилади, противенга қўйилади ва 5-7 дақиқа шу ҳолда дам берилади.

Патир тайёрлаш ресепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар
Олдиндан 250 даражагача қиздирилган печда (аввал пастки, сўнг юқори қаватида) тилларанг тусга киргунча пиширилади, бу ўртача 15-20 дақиқани талаб этади.

Патир тайёрлаш ресепти - пиёзли ва пиёзсиз турлари, тавсиялар
Тайёр бўлгач, противендан ажратиб олинади, юзасига бироз сув сепилади, дастурхон билан ўраб, совутишга қолдирилади. Патир тайёр!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →