Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - рецепти, тавсиялар, босқичлари + расм

Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - рецепти, тавсиялар, босқичлари + расм
Тефтел шўрва (димлама) тайёрлаш - рецепти, тавсиялар, босқичлари + расм


Бир қарашда, тефтел ва фрикаделкалар бир ҳилдек туюлади, лекин уларнинг фарқи бор. Фрикаделкаларга албатта янги нон, кўкатлар, зираворлар қўшлади ва уларни сувда ёки булёнда қайнатилади. Тефтел гўштли қиймасига эса туҳум, пиёз, сабзавотлар қўшилади ва тефтеллар дастлаб қовурилади хам. Қуйидаги рецептда гуручли тефтел шўрва тайёрлаш усули батафсил кўриб чиқилади.

ТЕФТЕЛ ШЎРВА ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти:  1 соат | Портсиялар сони: 5
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Тефтел учун:

300 г мол гўштидан қийма;
1 та ўртача пиёз;
1 та туҳум;
1/3 стакан гуруч;

Тефтелларни белаб олиш учун ун;
Таъбга кўра туз, қалампир, мурч, қуритилган кўкатлар.
Шўрваси учун:

Ўртача катталикдаги сабзи – 1 та;
Йирикроқ картошка – 1 та;
Булғор қалампири – 1 та;
Ўртача катталикдаги пиёз – 1 та;
Помидор – 1 та;
Ўсимлик мойи;
Кўкатлар, 1-2 дона саримсоқ.
ТЕФТЕЛ СХЎРВА ТАЙЙOРЛАНИСХИ

Дастлаб сабзавотларнинг пўстлўгини арчиб олиш керак, шунда фақат уларни тўғраш қолади. Бирдан оловга таомнинг шўрваси учун 1,5-2 литр сув хам қўйиш керак, бошқа босқичларни бажаргунча у қайнаб туради.

Қийма, майда қилиб тўғралган пиёз, 1 та туҳум ва ювилган гуруч аралаштирилади. Қийманинг тузи ростланади ва таъбга қараб қалампир қўшилади. Қийма яҳшилаб аралаштирилгач, улардан намланган қўллар билан ёнғоқдан бироз катта ўлчамдаги тефтеллар ясалади, сўнг барчаси унга белаб олинади.


Тефтеллар ўсимлик мойида бир неча томонидан қизартириб қовуриб олинади. Сўнг улар ёғдан олиниб, қайнаб турган сувга туширилади.


Тефтелдан қолган ёғга кичик кубик қилиб тўғралган пиёз ва эзилган саримсоқ солиниб, тилларанг тусга киргунча қовурилади. Сўнг сабзи калта, бироз йўғонроқ сомонча шаклида тўғралади, озроқ юмшагунича пиёзга қўшиб қовурилади. Кетидан тўртбурчак қилиб тўғралган булғор қалампири солинади, у хам қовуриш учун бошқа сабзавотлар солинган товага туширилади.

Нихоят сабзавотларга майда қилиб тўғралган помидор ёки бир ош қошиқ томат пастаси солинади. Яна 3 дақиқа қовуриб олинади. Шўрванинг қовурдоғи тайёр.

Картошка ўртача катталикдаги кубик шаклида тўғралади, сувга тефтелдан солинганидан кейин 10 дақиқа ўтиб қозонга ташланади.


5 дақиқадан кейин шўрвага қовурилган сабзавотлар солинади. Тузи ростланади, таъбга кўра қалампир қўшилади. Қозоннинг қопқоғи ёпилади, 5 дақиқа қайнагач, олов жуда паст қилинади ва яна камида ярим соат қайнатилади.

Мазкур шўрва жуда тўйимли таомдир. Дастурҳонга сметана ёки сузма ва кўкатлар билан тортиқ қилиади. Ёқимли иштаха!

Норин

Норин шохона таом булиб, узбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб булган таомдир. Асосан йилнинг совук фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга караб мол ёки от гуштидан тайёрлаш мумкин....

Ёгурт - рецепти, уй шароитида 3 хил турини тайёрлаш усуллари, технологияси, сирлари

Табиий ёгурт – очлик хиссини яҳши қолдирадиган, қисқа муддатда озишга ёрдам берадиган, соғлом нонушта сифатида ҳизмат қиладиган ажойиб махсулотдир....

Норин тайёрлаш - рецепти, усуллари, сирлари, керакли масалликлар, хамири ва гушти

Норин бу сомонча қилиб кесилган гўшт ва маҳсус ҳамир, пиёз, мурч аралашмаси ва ҳушбўй булён билан тортиладиган жуда мазали таомдир. Уни тайёрлаш учун анъанавий тарзда қўй ёки от гўштидан тайёрланган булён ва ишлатилиши шарт бўлган масаллиқ – қазидан фойдаланилади. Ҳўш, норин қандай тайёрланади?...

Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, пишириш сирлари

Қовурма лағмон тайёрлаш унинг бошқа турларига қараганда кенгроқ тарқалган. Чунки ушбу таомни тайёрлаш учун камроқ куч ва масаллиқлар талаб қилинади. Ўзбекча қовурма лағмон пиширишнинг яна бир қулайлиги шундаки, унинг ҳамири ва қайласини музлатгичда бир-биридан алохида равишда сақлаш мумкин, якуний таом эса бевосита дастурҳонга тортишдан олдин...

Картошкали чипс рецепти - уй шароитида тайёрлаш, ковуриш, духовкада пишириш усуллари

Картошкали чипслар тариҳи ҲИҲ асрга бориб тақалади, бу таомни америкалик Джордж Крам тасодифан ўйлаб топган. Замонавий пазандаликни ушбу газаксиз тасаввур этиб бўлмайди, айниқса норасмий йиғилишларда. Шу билан бирга, уй шароитида чипси тайёрлаш етарлича осон вазифа бўлиб, буни хар бир киши эплай олади. Уни бир неча усулда пиширса бўлади, қуйида...

Икрали бейлгл

Канада, АҚШ даватларининг машҳур ва севимли тамаддиларидан бири. Аслини олиб қараганда тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси эса ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Газак "Авакадо таёкчаси"

Тез тайёр бўладиган, чинакам лаззатланишни тақдим этувчи газак. Таомнома учун чинакам янгилик! Дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Газак "Бахорги чимичанга"

Ажойиб ва жуда жуда мазали газак! Енгил ва ҳушбўй. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланиш бахтини тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Асосли крокетлар

Устки қисми қарсилдоқ, ичи нозик асосли - бу жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, чинакам лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Каттик пишлок рецепти - уй шароитида тайёрлаш усули, боскичлари

Пишлоқ тайёрлаш усуллари жуда кўп. Ушбу мақолада сигир сутидан тайёрланадиган оддий пишлоқнинг рецепти келтирилади....

Фикр қўшиш