Рогалик тайёрлаш - ресепти, усуллари, хамири ва начинкаси турлари, тавсиялар

Мазали рогаликлар тайёрлаш усуллари кўп ва бу пишириқ барчага ҳуш келади. Қуйидаги ресепт қумоқ хамирдан тайёрланадиган тури ҳисобланади ва уни начинка билан ёки начинкасиз тайёрлаш мумкин. Начинка сифатида ёнғоқ, мурабболар, шакар аралаштирилган творог, мак каби масаллиқлардан фойдаланса бўлади.
РОГАЛИК ТАЙЁРЛАШ РЕСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1,5 соат | Портсиялар сони: 6 (24 дона)
Керакли масаллиқлар:
Ун – 3 стакан (400 г);
Сметана – 1 стакан (200 г);
Маргарин – 250 г;
Истеъмол содаси – ярим чой қошиқ;
Шакар упаси.
Тайёрланиши:
Маргарин ун билан бирга аралаштириб, уваланади.
Сметанага сода солиб, аралаштириб юборилади, сўнг хамир ва маргарин аралашмасига қуйилади. Аралашмадан хамир қорилади ва у 4 та зувалага ажратиб олинади. 15 дақиқага совутгича қўйилади.
Рогалик хамири совугач, қалинлиги 0,5 см бўлган айлана қилиб ёйилади. Унинг диаметри тахминан 25-28 см бўлади.
Ҳар бир хамир доираси 8 бўлакка бўлинади. Ҳосил бўлган бўлакчаларга бир текис қилиб мураббо суртилади ёки унинг энг кенг қисмига ёнғоқли ёки бошқа қаттиқ начинка терилади.

Энди хамирнинг кенг томонидан ингичка томонига қарата рогалик ўралади, у бироз тақа шаклида қилиб букилади.

Противенга пишириш қоғози ёзилади (агар бўлмаса, маргарин билан ёғлаш ҳам мумкин), устидан рогаликлар терилади. Олдиндан 190-210 °Ц гача қиздирилган печда тахминан 30 дақиқа пиширилади.
Тайёр бўлган рогаликлар совутилади, сўнг устидан шакар упаси сепилади. Пишириқ тайёр, ёқимли иштаҳа!
ТАВСИЯЛАР
Рогаликнинг начинкаси қуриб қолмаслиги учун унинг икки четини қатлаб қўйинг, у очиқ қолмаслиги крак. Шунингдек у ёпилмаса, суюқроқ мураббо оқиб чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Хамир юмшоқ, шу билан бирга қўлга ёпишмайдиган консистентсияда бўлмоғи лозим.
Имкон бўлганда, маргарин ўрнига сариёғ ишлатиш ҳам мумкин, бу пишириқнинг таъмини янада мазали қилади.
Агар начинка ўрнида қўлламоқчи бўлган мураббо жуда суюқ бўлса, унга бироз ун қўшиб, аралаштириб юборинг.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!