Oлмали пирог тайёрлаш рецепти - шарлотка, классик вариантлари, маслахатлар

Oлмали пирог тайёрлаш рецепти - шарлотка, классик вариантлари, маслахатлар
Oлмали пирог тайёрлаш рецепти - шарлотка, классик вариантлари, маслахатлар


Oлмали пирог тайёрлаш рецептлари жуда кўп. Бироқ, энг кўп ҳуш кўриб истеъмол қилинадиганлари саноқли. Биз мақолада иккита энг мащур пироглар рецептини кўриб чиқамиз.

OДДИЙ OЛМАЛИ ПИРOГ
Ушбу мазали пишириқнинг ҳамири зич, бироқ ёқимли бўлакланадиган даражада бўлади. Рецептда пирог янада бамаза чиқиши учун баъзи айёрликлар ва пишириш сирлари хам айтиб ўтилади.

Керакли масаллиқлар:

Шакар – 175 г;
Ун – 180 г;
Туҳум – 1 та;
Қабартма туз – 1,5 чой қошиқ;
Долчин – ярим чой қошиқ;
Сариёғ – 1 ош қошиқ;
Сут – ярим стакан;
Ўлчамига қараб 2-3 та олма.
Тайёрланиши:

Кичикроқ идишда ун, долчин ва қабартмани бирлаштиринг. Уларни аралаштириб олиш керак, яҳшиси венчик ёрдамида. Қанча яҳши аралаштирилса, ҳамир шунчалик текис ва бир ҳилда чиқади.

Бошқа каттароқ идишда ҳона хароратидаги сариёғ ва шакар аралаштирилади. Миксер бўлса, унинг ёрдамида аралаштириш мақсадга мувофиқ. Ҳамир тайёрлашнинг ушбу усули ҳамирни кўпроқ ушалувчан бўлишига ёрдамлашади, олмали пирогда эса бу айни керакли ҳосса.
Шакар ва сариёғ аралашмасига битта туҳум чақиб солинади ва яна бироз аралаштирилади, сўнг сут қуйилади.


Аралашмага тайёрлаб олинган ун қўшилади, сўнг қошиқ ёрдамида ҳамир ҳосил бўлгунча эхтиёткорлик билан аралаштирилади.


Oлма тилим шаклида кесиб олинади (пўстидан тозалашни унутманг). Нордон ва ширин олмалар аралашмаси бўлса пирогнинг таъми янада ажойиб чиқади.
Пишириш учун идиш бироз ёғланади, сўнг тайёр ҳамир солиб, текисланади, устидан ўзингизга ёққан усулда олмалар териб чиқилади. Кўпчилик олмани ҳамирнинг ўртасига солиш афзал эмасми деб сўраши мумкин. Бундай усулни ҳуш кўрувчилар учун қуйидаги рецепт мос келади. Бу рецептда ҳамирнинг консистентсиясига бошқа нарса аралашмаслиги керак.
Oлмалар терилгач, унинг устидан бироз шакар ва долчин аралашмасидан сепиш керак. Бу пирог рангини иштаха очадиган қилади.


Сўнг шакл 180 °C гача қиздирилган дуҳовкага 10-15 дақиқага қўйилади. Кейин хароратни 155 °C гача тушириб, яна 30-60 дақиқа пиширишда давом этилади.
Вилка ёрдамида пирог тайёрлиги текшириб кўрилади – агар пирогга санчиб кўрилганда у қуруқ чиқадиган болса, демак пишириқ тайёр (аммо биринчи ярим соат ичида печни очманг, акс холда ҳамир кўтарилмай қолади).
Пирогни шаклнинг ўзида совутишга қолдиринг, сўнг ажратиб олинг. Дастурҳонга ёзнинг кунида музқаймоқ, қишда эса ҳушбўй чой билан тортиқ қилинади. Ёқимли иштаха.

Керакли масаллиқлар:

Шакар – 1 стакан;
Ун – 1 стакан;
Туҳум – 3 та;
Сариёғ – 1 ош қошиқ;
Ўлчамига қараб 4-5 та олма.
Тайёрлаш жараёни:

Туҳум ва шакарни яҳшилаб уриб кўпиртириб олинг, сўнг ун қўшинг ва уришда давом этинг.
Oлмаларни кубик ёки тилим шаклида кесиб олинг.
Пишириш идишини яҳшилаб ёғлаб, олмаларни бир қатор қилиб териб чиқинг ва устидан ҳамирни қуйинг. Шунингдек, бир қават ҳамир, сўнг олма ва устидан яна ҳамир қуйиш хам мумкин.
Шаклни олдиндан 180 °C гача қиздирилган печга қўйинг, тилларанг тусга киргунча 30-40 дақиқа давомида пиширинг.
Тайёрлигини юқоридаги каби усулда текшириб кўринг. Oлмали пирог тайёр.

Олмали зефир

Яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда уй шароитида олмали зефирни тайёрлашнинг айни вақти. Бу ҳеч ҳам қийин эмас. Тайёрланган зефирлар жуда ҳам нозик ва натижаси сизни ҳурсанд қилиши турган гап....

Музкаймок тайёрлаш - рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масалликлар

Музқаймоқ барча ёшдаги кишилар ҳуш кўрувчи десерт хисобланади, болалар хам, катталар хам уни севиб истеъмол қилишади. Кенг ассортимент хар бир киши ўзининг севимли таъмидан рохатланишига имкон беради: соф ва қўшимчаларли пломбир, сутли ва қаймоқли музқаймоқ, мевали ва шоколадли, вафляли стаканчада ва шоколадли глазур билан. Қаршилик кўрсатиш қийин....

Ню Ёрк чизкейки

Байрам дастурхони учун ажойиб десерт! Америкаликларнинг севимли десерти. Чизкейкнинг классик усули. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Пряник тайёрлаш рецепти - катик асосли хамирдан пишириш варианти, усуллари

Пряник – узоқ вақт давомида мащур бўлган рус ширинлиги. Улар нафақат байрамларда дастурҳонга тортиқ қилиш, балки туғилган кун, тўйлар учун совға, шунингдек янгил йил арчасини безатиш учун хам тайёрланган. Прайниклар Пряниклар турлича бўлади – зувалали, босма ва кесма. Келинг, қатиқ асосида уй шароитида пряник пиширишни кўриб чиқайлик....

Италянча печеня

Италя ошхонасининг машҳур рецептини эътиборингизга тақдим этамиз. Жуда ҳам нозик ва оғизда эриб кетувчи ушбу печенянинг тайёрланиши оддий, натижаси эса бир олам қувончни тақдим этади. Дастурхон даврасида чинакам лаззатланишни тақдим этади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Ажойиб десерт: "Малика" торти

Ушбу торт швед қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни Швециядаги исталган ширинликлар дўконидан топишингиз мумкин. Бир неча қаватли бисквит, мазали мураббо ҳамда ванилли крем кўпиртирилган қаймоқ билан қопланади, унинг устидан эса юпқа ва ширин марсипиан қатлами илова қилинади. Торт илк марта 1920 йилда Енни Окерстрё томонидан тайёрлаб...

Бисквит тайёрлаш - рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Тўғри бисквит кўтарилган ва хаводор бўлиши керак. Аммо у хар доим ва хаммада хам шундай чиқавермайди. Аҳир бисквит бу ажойиб торт, пирожное ва печенйелар асоси хисобланади....

Малина-шоколадли торт

Ҳудди орзудагидек десерт тайёр бўлади. Байрам дастурхони учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Наполеон торт тайёрлаш: уй шароитида, рецепти, боскичлари, сирлари, хамири ва креми

“Наполеон” торти – бутун дунё севиб истеъмол қиладиган энг мазали ширинликлардан бири. Италия ва Франсияда бу тортни  “минг қатлам” деб аташади, Белгия ва Нидерландияда эса шунга ўҳшаш “Томпус” ширинлиги мавжуд ва у кўпиртирилган қаймоқ ва пушти глазурдан иборат.  Қизиғи шундаки, кўпинча “Наполеон”  торти, қандолатчилик маҳсулотларини сотиб олиш...

Кекс тайёрлаш - рецепти, усуллари, оддий кекс пишириш учун керакли масалликлар

Кекс деб бисквитли ёки ҳамиртурушли ҳамиридан тайёрланган ширин қандолат пишириғига аталади. Кекслар тайёрлаш усуи қадимги Римда хам маълум бўлган, аммо бу пишириқ Ўрта асрларда мащурлик йиға бошлади. ҲВИ асрдан бошлаб кекс Эвропа бўйлаб кенг тарқалди. Кўпгина мамлакатларда ушбу пишириқ тўй, Рождество ва Пасҳага тайёрланадиган маросим пишириғи...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    комила
    комила 27 февраля 2022 08:47
    Хамирини тайерлашни бошка усуллари хам борми

Фикр қўшиш