Қовурма лағмон тайёрлаш ретсепти - керакли масаллиқлар, пишириш сирлари

Қовурма лағмон тайёрлаш унинг бошқа турларига қараганда кенгроқ тарқалган. Чунки ушбу таомни тайёрлаш учун камроқ куч ва масаллиқлар талаб қилинади. Ўзбекча қовурма лағмон пиширишнинг яна бир қулайлиги шундаки, унинг хамири ва қайласини музлатгичда бир-биридан алоҳида равишда сақлаш мумкин, якуний таом эса бевосита дастурхонга тортишдан олдин яратилади.
ҚОВУРМА ЛАҒМОН ТАЙЁРЛАШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти : 1 соат | Порсиялар сони : 4
Керакли масаллиқлар:
Гўшт (қўй ёки мол гўшти) – 400 г;
Сабзи – 2 дона;
Пиёз – 2 дона;
Аччиқ қалампир – 1 дона (таъбга кўра);
Булғор қалампири – 1-2 дона (турли ранглари бўлса янада яхши);
Тухум – 2 дона;
Саримсоқ – 8 бошча;
Туз, зира, мурч – 1 чой қошиқдан;
Томат пастаси – 50 г;
2-3 дона помидор;
Лағмон хамири – 500 г;
Ўсимлик ёғи – 130 мл;
Кўкатлар (пиёз, укроп, кашнич).
ҚОВУРМА ЛАҒМОН ПИШИРИШ КЕТМА-КЕТЛИГИ
ҚАЙЛАСИ:
Қўй гўшти 0,5-1 см катталикдаги кубикларга кесиб олинади.
Пиёз юпқа ярим ҳалқа шаклида қилиб кесилади, безатиш учун бироз олиб қўйиш ёдингиздан кўтарилмасин. Сабзи сомонча қилиб, аччиқ қалампир ингичка ҳалқа, булғор қалампири ва помидор эса кубик қилиб тўғралади. Саримсоқнинг барчаси майдалаб олинади.
Тайёрлаш учун туби қалин бўлган идиш керак, қозон бунинг учун айни муддао. Қозонга 120 мл ўсимлик мойи солиб, қиздирилади. Сўнг тўғраб олинган гўш қовурилади (10-15 дақиқа етарли), агар қаттиқ бўлса, бироз димлаб олиш мумкин.
Гўшт юмшагач, ортидан пиёз, помидор, сабзи, булғор ва аччиқ қалампир солинади. Сўнг кўкатлар қўшилади ва барчаси қовуриб олинади.
1 чой қошиқдан туз, зира ва майдаланган мурч қўшиб, масаллиқлар аралаштирилади.
Кейин қозонга 50 г томат пастаси солинади. Барчаси яхшилаб аралаштирилади.
Тайёрлаш якунида майда қилиб тўғралган саримсоқ қўшилади. Масаллиқлар яна яхшилаб аралаштирилиб, четга олиб қўйилади.
ХАМИРИ:
Чўзма лағмон хамири бироз тузланган сувда қайнатиб олинади. Пишгач, совуқ сув билан ювиб олинади. Хамир бошқа идишга солиниб, четга олиб қўйилади.
Идишга 1-2 та тухумни чақиб солиб, бир чимдим туз сепиб, яхшилаб уриб олинади.
Товада 1-2 чой қошиқ мой қиздирилади ва аралашган тухум ингичка қават қилиб қуйилади. У икки томонидан қизартириб қовурилиб олинади ва пишгач, кичик бўлакчаларга бўлинади ёки сомонча қилиб тўғралади.
Пишган тухумга чўзма лағмон солинади, иккаласи биргаликда қовурилади, аралаштирилади, сўнг улар олдиндан тайёрлаб олинган қайлага қўшилади. Таом тайёр!
Қовурма лағмон мазали чиқиши учун чўзма лағмондан фойдаланган маъқул. Оддий кесилган хамир ёки макаронлар бундай таъмни бера олишмайди. Таом ликопчага сузилади, дастурхонга тортишдан олдин у юпқа қилиб тўғралган пиёз ва кўкатлар аралашмаси билан безатилади.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!