🍛 Таомлар

Чак-чак тайёрлаш - ретсепти, турлари, хамири ва сиропи учун масалллиқлар

1 дақиқа 4.7К марта ўқилди
Чак-чак тайёрлаш - ретсепти, турлари, хамири ва сиропи учун масалллиқлар
Чак-чак ширинлиги туркий халқлар ошхонасига мансуб бўлиб, хамир ва асалдан тайёрланади. Унинг кўплаб турлари мавжуд. Ушбу ширинликни пишириш жуда осон бўлиб, бунинг учун кўп маҳсулотлар керак бўлмайди.

КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Тайёрлаш вақти: 90 дақ. | Портсиялар сони: 8
Хамири учун:

Тухум – 3 дона;
Шакар – 1 ош қошиқ;
Сув – 1 ош қошиқ;
Ун – 1,5 стакан;
Туз – бир чимдим;
Ўсимлик мойи ёки сариёғ – 300 мл.
Сиропи учун:

1/4 стакан сув;
0,5 стакан шакар;
1,5 ош қошиқ асал.
ЧАК-ЧАК ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ: БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ
Даставвал чак-чак хамири тайёрланади. Бунинг учун идишга тухум чақиб солинади, шакар қўшилади ва иккаласи урилади.
Туз сувда эритиб олинади ва тухумли аралашмага қўшилади.
Кейинги навбатда аралашмага аста секин ун қўшилади ва хамир қорилади. Хамир ўта зич бўлмаслиги керак, ёйса бўладиган даражагача олиб борса бўлди.
Тайёр хамир 0,5 см қалинликда қилиб ёйилади. Сўнг энига 0,5 см бўлган хивчин шаклида қилиб кесиб олинади.
Хивчинлар узунлиги 3-5 см бўлган бўлакларга бўлинади.
Қозонда ёғ қиздирилади. Хамир бўлакчалари тилларанг тусга киргунга қадар қовурилади.

Чак-чак тайёрлаш - ретсепти, турлари, хамири ва сиропи учун масалллиқлар
Қиёмини тайёрлаш босқичлари қуйидагилардан иборат:

Қиёмини тайёрлаш даставвал асални қайнатишдан бошланади.
Шакар ва сувдан сироп тайёрланади. Бунинг учун идишга сув ва шакар солиб, аралаштирилади. Шакар эригач, идиш оловга қўйилади ва суюқлик қайнашгача олиб борилади.
Сироп тайёрлигини билиш учун, қошиқ билан озгина ундан олиб, совуқ ликопчага қўйиш ва қошиқнинг ости билан сироп устидан енгил босиш керак. Қошиқни кўтарганда сироп ип бўлиб унга илашиб чиқса, демак у тайёр.
Сиропга қайнатилган асал қўшилади ва барчасини яхшилаб аралаштирилади.
Чак-чак хамири совугач, у каттароқ ликопча ёки шаклга солинади ва устидан сироп қуйилади.
Сиропи совугунича ширинлик совутгичга жойлаштирилади. Шундан сўнг у тайёр.
Ушбу ширинликни дастурхонга чой ёки қаҳва билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →