🍛 Таомлар

Товуқ пишириш ретсепти - тайёрлаш усуллари, мазали чиқиши учун тавсиялар

4 дақиқа 5.5К марта ўқилди
Товуқ пишириш ретсепти - тайёрлаш усуллари, мазали чиқиши учун тавсиялар
Духовкада мазали қилиб товуқ пишириш учун нима қилиш керак? Бир қарашда ҳар бир бекада бу саволга ўнлаб жавоб топилиши керакдек туюлади. Аммо аксарият ҳолларда товуқ тайёрлаш кўникмалари юқори бўлмаслиги натижасида гўштнинг қуруқ ва қаттиқ бўлиб пишиши, ичи пишмай қолиши ёки пўсти қирсилламай чиқиши кузатилади. Бу ҳолда нима қилиш керак? Бизнинг тавсияларга амал қилинг ва товуқ пиширишнинг оддий ва мазали ретсептини ёзиб олинг.

ТОВУҚ ПИШИРИШ РЕТСЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2 соат | Портсиялар сони: 8
Духовкада пиширилган товуқ байрамона дастурхонни ҳам безатади. Ушбу таомнинг афзал томони – унинг тўйимлилиги ва миқдорида. Ахир, битта товуқ бутун бир жамоага етади. Агар унга бироз сабзавот қўшсангиз, унда гарнир учун ҳам ажойиб ечим топган бўласиз. Бироқ, товуқ гўштининг таъми ҳам, кўриниши ҳам мукаммал бўлиши учун товуқни тўғри танлаш ва тайёрлаш сирларини билиш муҳимдир.

МАЗАЛИ ТОВУҚ ПИШИРИШНИНГ 5 ТА СИРЛАРИ
Товуқ гўштини танлашда диққат қилсангиз, таомнинг ажойиб таъми кафолатланади. Фақатгина барра гўшт юмшоқ, сувли ва ажойиб ароматли бўлади. Сотиб олаётганда ўртача оғирлиги 1,5 кг гача бўлган товуқларга эътибор беринг. Уларда қалин ёғ қатлами бўлмайди, гўштнинг озуқавий қиймати эса юқорироқ бўлади. Бу ҳолда, печда пиширилган товуқ калория қиймати минимал бўлади (100 грамм бошига тахминан 190 Ккал), фойдаси ва мазаси эса жуда юқори.

Қуйидаги тавсияларга мувофиқ тайёрланган товуқнинг таъми ажойиб чиқади:

Товуқнинг териси ранги бир хил бўлганини танлаш керак. У оч-сариқ ёки бироз пушти ранг бўлиши лозим. Чиқиб турадиган ёғи оқ бўлиши, тўқималари таранг бўлишига эътибор қаратинг (босиб кўрилганда тезда бошланғич шаклига қайтади). Ҳиди – бироз ширин, бадбўй бўлмаслиги керак.
Товуқни духовкада махсус идишда пишириш керак. Идиш қалин чўяндан ёки чиннидан бўлиши керак, ингичка метал ва шишадан бўлган идишлар тўғри келмайди. Чунки бундай турдаги идишларда гўшт тагига олиб, куйиб кетиши мумкин.
Товуқни пишириш учун қанча вақт кетиши унинг вазнига боғлиқ. Ўртача, ҳар бир килограмми учун 40 дақиқа етарли бўлади. Печда товуқни пишириш ҳарорати 180-200 °Ц бўлиши керак. Яъни 1,5 кг оғирликдаги товуқ 1 соат пиширилади. Товуқнинг яримини 30-35 дақиқа мобайнида пиширса ҳам бўлади.
Товуқнинг пўсти мазали ва қарсилдоқ бўлиб чиқиши учун, пишириш вақтида печнинг ҳароратини ўзгартириш керак. Аввал 30 дақиқа максимал даражада пишириш даркор, шунда қобиқ «қуриб олади». Шундан сўнг ҳарорат 200 °Ц гача туширилади ва пишириш якунигача шу даражада қолдирилади.
Товуқ тўши териси остига бир бўлак сариёғ қўйса, у янада мазали чиқади. Гўштнинг бу қисмида ёғ қатлами бўлмайди, шунинг учун у кўпинча қуруқ бўлиб пишади.
Товуқ ҳар томонидан бир хилда пишиши учун, уни мунтазам равишда айлантириб туриш керак. Даставвал уни ён томонга қўйиб, печга қўйинг. 15 дақиқадан сўнг, иккинчи ёнига ўгиринг, яна 15 дақиқадан кейин тўшини юқорига қилиб ётқизинг. Янада осонроғи панажара устида пишириш ҳисобланади. Бу ҳолда, товуқ гўштини айлантириш шарт эмас, лекин панжара остига ёғини йиғиш учун идиш қўйиш керак.

НОРДОН ОЛМА БИЛАН ТУРКЧА РЕТСЕПТ
Бу ретсептнинг афзаллиги, таомнинг гарни товуқ билан бир вақтнинг ўзида пиширилади. У, албатта, сабзавотлардан иборат, шунинг учун таом мазали, тўйимли ва фойдали бўлиб чиқади.

Керак бўлади:

товуқ – 1 дона;
пиёз – 5 бош;
картошка – 5 дона;
сабзи – 3 дона;
олма – 1 дона;
хантал – 2 ош қошиқ;
лимон шарбати – 2 ош қошиқ;
петрушка ва тоғжамбил – 20 граммдан;
саримсоқ – 2 бошча;
шакар – 1 чой қошиқ.
Пишириш

Товуқ гўштини ювинг ва қуритиб олинг, ички ва ташқи томонидан қалампир ва туз суртинг.
Ичига бутун олма жойлаштиринг.
Лимон шарбати ва хантални аралаштиринг, сўнг майдаланган саримсоқ ва шакар қўшинг. Товуққа ушбу соусдан суртиб, пишириш учун шаклга қўйинг.
Сабзавотларни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлинг, кўкатларни майдалаб, барчасини аралаштиринг.
Гўштнинг атрофига сабзавотларни териб чиқинг, барчасини устини қопқоқ ёки фолга билан ёпинг.
Қопқоқ остида 200 °Ц ҳароратда 30 дақиқа пиширинг, сўнг уни очиб, якуний тайёр бўлгунича пиширишда давом этинг.
Агар товуқ ичига қийма қўшмоқчи бўлсангиз, унда фақат тайёр бўлган начинка солинг, акс ҳолда у пишмай қолади. Бу ҳолда пишириш вақти ўзгармайди.

ЛИМОН ВА САРИМСОҚ БИЛАН
Лимон гўштга енгил барралик, саримсоқ эса ажойиб ҳид ва барчага ёқадиган аччиқликни беради.

Керакли масаллиқлар:

товуқ – 1 дона;
лимон – 1 та;
саримсоқ – 6 бошча;
қалампир, туз;
тоғжамбил – 2 шохча.
Пишириш

Саримсоқни “япроқчалар”, лимонни ингичка бўлаклар қилиб кесиб олинг.
Гўштга қалампир, туз суртиб, ичига лимон ва тоғжамбил солинг.
Товуқнинг ташқи томонини лимон ва саримсоқ билан қопланг, фолга билан ўранг.
180 °Ц да пиширинг.
ПАНИРОВКА БИЛАН
Ушбу ретсептда панировка учун сухари ва саримсоқ ишлатилади, бу гўштга хушбўй аромат ва тилларанг қобиқ бағишлайди. Бу ретсептда товуқни олдиндан кичик бўлакларга (оёқлари, қаноти, филе гўшт) бўлиб олиш керак.

Керак бўлади:

товуқ – 1 дона;
панировка учун сухари – бир стакан;
саримсоқ – 1 чой қошиқ (қуритилган ёки янгиси);
тухум – 2 дона;
қалампир ва туз;
сариёғ – 200 грамм.

Товуқ пишириш ретсепти - тайёрлаш усуллари, мазали чиқиши учун тавсиялар
Пишириш

Майдаланган саримсоқ ва сухарини аралаштиринг.
Каттароқ идишда иккита тухумни санчқи ёрдамида уриб олинг.
Бўлакланган товуққа қалампир ва туз суртиб, аввал тухумга, сўнг панировкага ботириб олинг.
Баланд оловда ўсимлик ёғида тилларанг тусга киргунча қовуринг.
Сўнг гўшт бўлакларини пишириш учун идишга жойланг, устидан бир бўлак сариёғ қўйинг.
200 °Ц ҳароратда 40 дақиқа пиширинг.
Энди сиз товуқ пишириш усуллари ҳақида батафсил билиб олдингиз. Уни янги ёки пиширилган сабзавотлар, баргли кўкат ёки тузламалар билан дастурхонга тортиш мумкин.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →